Сканер-прожекторлар
Сканер-прожекторлар – ёруғлик нурини керакли жойга харакатланувчи кўзгу орқали йўналтирувчи кўп функцияли прожектор
Сканерларнинг қуввати 2500Вт бўлиб, улар кундузги ёруғлик берувчи метталогалоидли лампалар билан ишлайди.. Ёруғлик механик усулда ёки ёрқин/қора шишали ёруғлик фильтрлари ёрдамида ўзгартирилади.
LED PAR64 – Светодиодли прожектор
LED PAR64 прожектори ранг алмашиниш асбоби бўлиб ҳисобланади ва ҳам динамик ҳам статик рангли ёруғликни яратишга мўлжалланган. Ушбу асбоб интерьер ёриткичи ёки саҳна майдонларини ёритиш учун қўлланилади.
Техник характеристикалар:
1. Оғирлик: 2,3 кг
2. Ўлчамлар: 300 х 220 х 230 мм
3. Таъминот: AC 120V/240V, 60Hz/50Hz
4. Таъминланадиган қувват: 30 Вт
5. Светодиодлар сони: 181 дона. RGB
(36 RED қизил, 85 GREEN яшил, 60 BLUE кўк)
Театрнинг фойеда, хоналарда ва сцена ёритиш учун люминисцентли ускуналар ҳам ишлатилади. Люминесценция, бу атомнинг электронлари баланд қувватлик поғонасидан паст қувватлик поғонасига ўтишда атомнинг ичида йиғилган қувватни нурлайди. Қайси қувват туридан атомлар тўлқинланса ўзига ҳос люминесцент нурланиши пайдо бўлади: фотолюминисценция, катодолюминесценция, хемилюминесценция ва ҳ.қ. Ҳар модданинг устига тушадиган ёруғнинг бир қисми акс эттирилади ва бошқа қисми модда билан ютилади. Моддаларнинг аксарияти ёруғни ютишда қизаради, айрим моддалар тушган ёруғдан ўзи ёруғликни ишлаб чиқаради, ушбу процесс фотолюминисценция деб айтилади. Бу ерда ёруғ модданинг атомларини тўлқинлаштиради. Фотолюминисценция асосан кундузги ёруғ лампаларда фойдаланилади. Фотолюминисценция, нурланиш манбаларни яратишда кенг ишлатилади. Люминисцент манбаларда кўринмас УФ-нурлари люминофор орқали кўринадиган оптик спектрига ўзгариб ёруғликни нурлайди. Люминисцент лампалар, ойнали трубканинг ичидан хавони тўлиқ тортиб оз миқдорида ртуть буги ва инерт гази билан (асосан аргон) тўлдирилади. Ҳалқаро миқёсида барча нурланиш манбаларнинг ичида люминисцент лампалар иккинчи ўринда туради. Люминесцент лампалар паст босимли газоразряд лампалар турларига киради. Замонавий люминесцент лампалар халқимизга кўпроқ энергияни тежовчи сифатида таниш. Бу чўғланадиган лампалардан фарқли, уни тўғридан-тўғри тармоққа улаб бўлмайди. Унинг ёниш ёки олдиндан электрод ёрдамида қизитиб олишни ва юқори кучланишли импульсни талаб этади. Ёнганидан сўнг, токнинг даражаси кўп қиррада кўтарилади. Шунинг учун люминесцент лампалар махсус қурилма – балласт (конденсатор) билан таъминланди. Люминесцент лампаларнинг энг муҳим ютуғи — маълум даражада кўпроқ ёруғлик сочиши, ишлаш муддати анча узоқ ва энергия истеъмоли камроқ. Масалан, 23 Втли люминесцент лампа, 100 ВТли чўғланадиган лампадек хонани ёрита олади. Хизмат кўрсатиш муддати 20 минг соатгача бўлиши мумкин. Шу билан бирга унинг нархи, 2–4 маротаба қиммат. Лекин ярим йил ичида ўзини оқлайди. Уч хонали квартирадаги ёруғлик манбалари энергия тежамкор ушбу лампалар билан алмаштирилса, 100 кВт соат ойига ёки бугунги тариф бўйича 7680 сўм (йилига 92160 сўм) иқтисод қилинади. Лекин иқтисод қилиши ва узоқ ишлашидан ташқари, қатор камчилиги мавжуд. Биринчи ва асосийси – экологик хавфлилиги. Ҳар бир лампанинг таркибида 3–5 мг концентрацияли ёки аралашма ҳолдаги симоб мавжуд (шуни эслатиш лозим, аҳоли яшайдиган пунктда ҳавода 0,0003 мг/кв.м дан ошмаслиги керак). Бу лампанинг утилизацияси алоҳида эътиборни талаб қилади, ҳозирча МДҲда саноқли ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи компанияларгина бу борада иш олиб бормоқда. Иккинчи камчилиги — кичик частотали шовқинли, шунингдек, узоқ ишга тушиши (1 секундан 3 секундгача). Люминесцент лампалар катта даражада бўлмаса ҳам чўғланадиган лампага нисбатан таққосланганда иқтисод қилган ҳолда, қатор камчиликларга эга, яъни, экологияга салбий таъсир кўрсатиб, чўғланадиган лампаларни энг яхши алмаштирувчиси эмас
Замонавий светодиодли прожекторлар учун фильтрлар керак эмас. Лекин театрда рангли светофильтрлар бошқа ёруглик ускуналарида ишлатилади. Eффектли рангли ёруғлик филтрлари – бутун тасвирнинг рангини ўзгартириш учун қўлланилади. Амалиётда табака, тўқ қизил ва тўқ жигари ранг филтрлар кўп қўлланилади. Кучайтирувчи филтрлар рангли эффектли филтрларнинг махсус синфини ўзида намоён этади ва танлов билан тасвирнинг фақат қизил рангларининг тўйинганлигини оширади. Шунингдек тасвирнинг фақат алоҳида қисмига комбинатсияланган сёмкалар учун айланувчи боксда уларнинг танлаб ўрнатилиш йўли билан таъсир қиладиган градатсияланган флтрлар мавжуд. Бу типда энг кўп тарқалган филтрлардан бири – қуёш ботишини “бўяш” учун филтр. У тасвирнинг юқори қисмига қуёш ботишидаги иссиқ осмонга – реал ёки сунъий яратилган - жўшқинлик қўшган ҳолда иссиқ ранг беради, лекин шу билан бирга одатда кадрда персонажлар бўладиган тасвирнинг пастки қисмига таъсир қилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |