РАИС: Менимча саволлар етарли бўлди, лекин менда битта савол бор.
САВОЛ: Айтингчи сизнинг Илмий ишингиз янгилиги нимада, шуни қисқача қилиб гапириб берсангиз.
САВОЛ: Ишингизнинг илмий янгилигини икки оғиз сўз билан айтиб беринг.
ЖАВОБ: 1-чидан Маҳаллий хомашё асосида юқори эксплуатацион хусусиятларига эга бўлган қурилиш битумининг янги таркиби ишлаб чиқилган.
2-чидан Оқартирувчи гил, нефтшлами ва фенол экстракти асосидаги композицион қурилиш битумининг эксплуатацион хусусиятларининг самарадорлигини оширадиган маҳаллий арзон углеводород компонентининг роли кўрсатиб берилган.
3-чидан - юқори самарали композицион қурилиш битумларини ишлаб чиқаришда ишлатилган оқартирувчи гил, нефтшлами ва фенол экстракти биргаликда фойдаланган ҳолда биринчи марта синергетик таъсири аниқланган.
САВОЛ: Амалий аҳамиятичи?
ЖАВОБ: Ишлаб чиқилган қурилиш битумлари ва уларнинг композицияларини қурилишда, яъни том ёпишда қўллаш, қурилиш битумларини ишлаб чиқариш таннархини 1,5-1,6 мартагача пасайтиришга имкон беради, бу эса кўп миқдорда моддий, энергетик ва бошқа сарфларни тежалишига хизмат қилади.
САВОЛ: Республикада битумга бўлган эҳтиёж қанча? Республикада қанча чиқяпти?
ЖАВОБ: 20 минг тонна. Шундан 75% дорожний битумлар. 50-60%га етади.
РАИС: Яна саволлар борми?
ЗАЛДАН: Етарли деган товушлар эшитилди. Жавоблар ҳам қониқарли.
РАИС: Регламент бўйича савол - жавоблардан кейин сўзни тадқиқотчининг илмий
раҳбарларига берсак. Марҳамат проф. Ҳамидов Босит Набиевич!
ИЛМИЙ РАҲБАР (проф. Б.Н.Ҳамидов): Ассалому алайкум ҳурматли илмий кенгаш аъзолари, ҳурматли раис! Бугун байрам, негаки яна битта кадр чиқади. Буларнинг хаммаси яхши жамоа, проффессорлар, академик С.С.Негматов бошчилигида ишлар бўляпти. Энди таклиф қилинган диссертатцияга келадиган бўлсак, бу хозирги вақтда нефт заводларига яьни 2 та нефт заводимиз бор. Масалан: Фарғонада талаб жуда катта, Хурматли призидентимиз қарорларида “Асосий эьтиборни йўлга қаратинглар” деб бежиз айтмаганлар. Хақиқатдан хам чекка қишлоқларда шароит жуда қийин. Энди ҳозирги вақтда асосий масала Фарғона нефтига ўтди. Мен шу заводда 45 йилдан бери ишлайман. Хурматли призидентимиз Шавкат Миромонович замонавий завод бўлсин дедилар. Нима учун албатта сифати яхши бўлиши учун, евростандартларга мос бўлиши керак. Топлево, Керосин ва бошқа нарсалар халқаро стандартларга мос тушиши керак. Бугун ҳам худди шундай ишни ишлаши ҳар 12 соатга окисления қилиш керак. Битум бўлиши учун кислород билан 12 соат окисления қилиш керак булади. Технология бўйича Америка, Европада технология янгиланди ва высокомолекулярный молекуляси катта нарсалар қўшиш, сципления яхши бўлсин деб эьтибор қаратилди. Диссертант Аликабулов Шухрат Абдумаликович ҳозир бўлим бошлиғи бўлиб фаолият юритади ва барча ишларни ўзи заводда ўз қўллари билан бажарди. Ёш бўлишига қарамай ақлли, зийрак. Чет элда мақолалар чиқарди, ўзи мутахассислиги бўйича дарс беради ва барча экспириментларни ўзи қилди. Технолигия ва механизмларини яхши тушинтира олмади, мен қисқача қилиб этиб ўтсам. 10% глинамиз ёғларни очистка қилгандан кейин глина қолиб кетвотти, заводда ана уни қуритсак яхши самара беряпти. Ёғларни олиш учун ҳозир мировой уровенда ёғларнинг сифати яхши бўлиши учун пакетприсат қўшилади. Усиз ёғ юқори сифатга эришилмайди. Қанақа пресатналар қўшилади вязкость яхшиланади. Ҳар хил ҳароратга чидамлилигини хисобга олинса яхши бўларди, чунки 95% ёғларнинг хаммаси чет элдан келтириляпти. Уларга гарантия берилвотти нега чунки 5000км юради деб қўл қўйиб бервотти. Хақиқатда 5000км юрвотган Тошкент 1,5млн мошина бўлса хаммаси чет элнинг ёғларидан фойданиляпти. Хурматли призидентимиз хозир жуда катта имкониятлар бердики 5 йил Фуран заводда ишлаган бўлсам, ҳозирги вақтда янги замонавий завод бўляпти. Лекин ҳозирги вақтда заводда қолдиқлар қолиб кетяпти, шу қолдиқларни қўшиш керак масалан: окисления 12 соат қилинса, қолдиқларни қўшганда окисления 4 соатда тайёр бўляпти. Чунки, высокомолекулярный арамат смолалар бор, буларнинг ҳаммаси олинади. Композитцияни халқаро стандартларига жавоб берадиган қилиб беради. Диссертантни камчиликлари бор албатта, келгуси ишларида бартараф қилади. Домла сизга катта рахмат, совет аьзоларига рахмат! Диссертант Аликабулов Шухрат Абдумаликовичга техника фанларидан фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун қўллаб қуватлашилани сўрайман.
РАИС: Иш бажарилган ташкилот, илмий кенгаш қошида ташкил этилган илмий семинар, етакчи ташкилот ва авторефератларга келган тақризларни ўқиб эшиттириш учун сўз илмий котибга. МАРҲАМАТ
Do'stlaringiz bilan baham: |