ИЛМИЙ КОТИБ: Иш Умумий ва ноорганик кимё институтида бажарилган ва институтнинг илмий-техник семинарида ҳамда кенгаш қошида ташкил этилган илмий семинарда муҳокама қилинган. Кўрсатилган камчиликлар бартараф этилган ва ижобий холоса берилган.
ХУЛОСАСИ
Тадқиқотчи Аликабулов Шухрат Абдумаликовичнинг “Маҳаллий хомашёлардан фойдаланиб композицион қурилиш битумларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги 02.00.07-Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси ихтисослигидан техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация иши тугалланган илмий-тадқиқот ишидир.
Диссертация иши мазмуни ва ҳажми жиҳатидан фалсафа доктори (PhD) диссертацияларига қўйиладиган талабларга тўла жавоб беради. Диссертанит етарли тайёргарликка ва юқори малакага эга. Диссертация ишида тадқиқот натижалари ва хулосаларининг ишончлилиги, изланишларни замонавий услуб ва ахборот технологияларидан фойдаланган холда ўтказилганлиги, назарий ва синов тадқиқотларининг ўзаро мутаносиблиги, олиб борилган изланишлар ва синов тадқиқотлари натижаларининг ижобийлиги ҳамда амалиётга жорий қилинганлиги билан изоҳлаш мумкин.
Қарор қилинди:
Диссертация ишининг мавзуси долзарблиги, олинган натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти, олиб борилган лаборатория ва амалий тажриба ишларига асосланганлигини эътиборга олиб, Алиқабулов Шухрат Абдумаликовиянинг Абдумаликовичнинг “Маҳаллий хомашёлардан фойдаланиб композицион қурилиш битумларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусида тайёрлаган диссертация иши ўз ҳажми ва мазмуни бўйича , техника фани бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга лойиқ. Диссертация ишини даслабки экспертизадан ўтказишга ҳамда DSc.03/30.12.2019.К/Т.03.01 рақамли илмий кенгаш қошидаги ихтисослашган илмий семинарида мухокамадан ўтказишга тавсия этилсин.
Диссертация ишининг илмий-малий аҳамияти, ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича таклифлари, илмий мақолаларни нашр қилиниши, диссертация иши ва авторефератни тўғри расмийлаштирилиши бўйича ЎзР ОАКнинг низомига ва талабларига жавоб беради, тадқиқот йўналиши ва мазмун-моҳияти бўйича эса 02.00.07 –Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологиясиисослигига тўлиқ мос келади. Изланувчи Ш.А.Алиқабулов етали илмий салоҳиятга эга бўлиб, техника фани бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга лойиқ. Диссертация ишини даслабки экспертизадан ўтказишга ҳамда DSc.03/30.12.2019.К/Т.03.01 рақамли илмий кенгаш қошидаги ихтисослашган илмий семинарида мухокамадан ўтказишга тавсия этилсин.
Ушбу қарор мажлис қатнашчиларининг очиқ овоз бериш йўли билан мажлис аъзолари томонидан бир овозда қабул қилинди.
.
ИЛМИЙ КОТИБ: Ушбу иш Илмий кенгаш ҳузуридаги илмий семинарда мухкама қилинган ва ижобий баҳоланган, кўрсатилган камчиликлар бартараф этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |