Иккинчи босқич (70 йилларнинг ўрталаридан бошлаб) шахсий компьютерлар пайдо бўлиши билан боғлиқ. Ахборот тизимларининг яратилишига ёндашув ўзгарди - асосий ёндошув индивидуал фойдаланувчининг қарорларини қўллаб-қувватлашга қаратилди. Фойдаланувчи яратилаётган тизимнинг ривожланишидан манфаатдор, ишлаб чиқувчи билан узвий алоқалар ўрнатилади, мутахассисларнинг иккала гуруҳини ўзаро ҳамкорлиги вужудга келади. Ушбу босқичда, биринчи босқич учун хос бўлган марказлаштирилган маълумотларни қайта ишлаш амалга оширилади, шунингдек, муаммоларни ҳал қилиш маҳаллий фойдаланувчи маълумотлар базасида индивидуал тарзда амалга оширилади. - Иккинчи босқич (70 йилларнинг ўрталаридан бошлаб) шахсий компьютерлар пайдо бўлиши билан боғлиқ. Ахборот тизимларининг яратилишига ёндашув ўзгарди - асосий ёндошув индивидуал фойдаланувчининг қарорларини қўллаб-қувватлашга қаратилди. Фойдаланувчи яратилаётган тизимнинг ривожланишидан манфаатдор, ишлаб чиқувчи билан узвий алоқалар ўрнатилади, мутахассисларнинг иккала гуруҳини ўзаро ҳамкорлиги вужудга келади. Ушбу босқичда, биринчи босқич учун хос бўлган марказлаштирилган маълумотларни қайта ишлаш амалга оширилади, шунингдек, муаммоларни ҳал қилиш маҳаллий фойдаланувчи маълумотлар базасида индивидуал тарзда амалга оширилади.
- Учинчи босқич (90 йилларнинг бошидан бошлаб) бизнеснинг стратегик афзалликларини таҳлил қилиш концепцияси билан боғлик ва ахборотни қайта ишлаш учун телекоммуникация технологиялари ютуқларига асосланган. Ахборот тизимлари фақатгина маълумотларни қайта ишлаш самарадорлигини оширибгина қолмай, балки бошқарувчига ёрдам бермоқда. Тегишли ахборот технологиялари ташкилот рақобатбардошлигини оширишга ва устунликка эришишда ёрдам бериши керак.
1.3. Автоматлаштирилган иш жойлари. - Айни пайтда автоматик иш жойлари (АИЖ) дан ташкил топган ахборот муҳити кенг тарқалган. Тизим тузилиши бир неча элементларни ўз ичига олади. Тизим базасига АИЖнинг товар қабул қилувчилари, товар кассирлари ва бошқа оператив мутахассислар киради.
- 2-даражада, автокорхона ва автохўжаликларнинг ҳисоблаш марказлари жойлашган.
- Энг юқори даражада автожамланманинг марказий ҳисоблаш маркази туради.
- Бу тузилмада ахборотлар локал тармоқ орқали узатилади. Ҳозирги кунда оптик-толали тармоқ асосида маълумот алмашиш энг илғор тизим деб ҳисобланади. Унинг асосий афзаллиги шундаки, маълумот ва оператив ресурслар марказий серверда тўпланади ва қуйи даражадаги бўлимлар унга маълумотларни киритиш ва зарур маълумотлардан фойдаланишни таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |