Учинчи босқич (ХХ асрнинг 40-60 йиллари) - "электр" технологияси бўлиб, унинг воситалари: "катта" компьютерлар ва тегишли дастурий таъминот, электрон ёзув машиналари, ксерокслар, диктофонлар эди. Технологиянинг мақсади ўзгариб бормоқда. Ахборот технологиялари учун алохида урғу ахборотни тақдим этишдан уни мазмунан шакллантирилишига бериляпти. - Учинчи босқич (ХХ асрнинг 40-60 йиллари) - "электр" технологияси бўлиб, унинг воситалари: "катта" компьютерлар ва тегишли дастурий таъминот, электрон ёзув машиналари, ксерокслар, диктофонлар эди. Технологиянинг мақсади ўзгариб бормоқда. Ахборот технологиялари учун алохида урғу ахборотни тақдим этишдан уни мазмунан шакллантирилишига бериляпти.
- Тўртинчи босқич (1970 йилларнинг бошидан бошлаб) "электрон" технологиядир, асосий воситаси кенг доирадаги асосий ва ихтисослаштирилган дастурий пакетлар билан жиҳозланган "катта" компьютерлар ва уларнинг базасида яратилган автоматлаштирилган бошқарув тизимлари (АБТ), ахборот-қидирув тизимлари (АҚТ). Технологиянинг асосий мақсади, ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларини бошқаришда, айниқса, аналитик ишларни ташкил қилиш учун ахборотнинг таркибий қисмини шакллантиришга қаратилган. Кўп объектив ва субъектив омиллар ахборот технологияларининг янги концепцияси олдида турган муаммоларни ҳал килишга имкон бермади. Шу билан бирга, бошқарув ахборотининг таркибий қисмини шакллантириш тажрибаси орттирилди ва технологияларнинг ривожланишини янги босқичига ўтиш учун профессионал, психологик ва ижтимоий асос яратилди.
5-босқич (1980 йилларнинг ўрталаридан бошлаб) "компьютер" ("янги") технология бўлиб, асосий воситаси турли мақсадлар учун кенг кўламли дастурий таъминотига эга бўлган шахсий компьютер. Ушбу босқичда, муайян мутахассислар томонидан қарорларни қабул қилишни қўллаб-қувватлаш учун хизмат қилувчи автоматлаштирилган бошқарув тизимини хусусийлаштириш жараёни амалга оширилади. Бундай тизимларда бошқарувнинг турли даражаларига мўлжалланган аналитик ва интеллектуал салоҳиятга эга шахсий компьютер қўлланилади ва телекоммуникация воситаларидан фойдаланади. Микропроцессор базасига ўтиш муносабати билан кундалик, маданий ва бошқа мақсадлар учун техник воситалар ҳам муҳим ўзгаришларга дуч келмоқда. Глобал ва маҳаллий компьютер тармоқлари турли соҳаларда кенг қўлланила бошланди. - 5-босқич (1980 йилларнинг ўрталаридан бошлаб) "компьютер" ("янги") технология бўлиб, асосий воситаси турли мақсадлар учун кенг кўламли дастурий таъминотига эга бўлган шахсий компьютер. Ушбу босқичда, муайян мутахассислар томонидан қарорларни қабул қилишни қўллаб-қувватлаш учун хизмат қилувчи автоматлаштирилган бошқарув тизимини хусусийлаштириш жараёни амалга оширилади. Бундай тизимларда бошқарувнинг турли даражаларига мўлжалланган аналитик ва интеллектуал салоҳиятга эга шахсий компьютер қўлланилади ва телекоммуникация воситаларидан фойдаланади. Микропроцессор базасига ўтиш муносабати билан кундалик, маданий ва бошқа мақсадлар учун техник воситалар ҳам муҳим ўзгаришларга дуч келмоқда. Глобал ва маҳаллий компьютер тармоқлари турли соҳаларда кенг қўлланила бошланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |