Транспорт ва йўл комплекси сегментлари учун мавжуд бўлган ва қурилаётган маҳаллий ёки технологик жиҳатдан чекланган идоравий ахборот ва бошқариш тизимлари, айрим холларда оз сонли вазифаларни самарали хал этишни таъминлайди. Шу билан бирга, шунга ўхшаш тизимларни ривожлантириш бўйича ягона давлат стандартларининг етишмаслиги, ягона бошқарув платформасини яратиш мақсадида бошқарув тамойилларининг янги сифат даражасига ўтиш имкониятларини чеклайди, яъни прогнозни бошқариш - транспорт-йўл комплекси фаолиятининг барча кўрсаткичлари бўйича вазиятни олдиндан кўришни бошқариш бунга мисол бўла олади. - Транспорт ва йўл комплекси сегментлари учун мавжуд бўлган ва қурилаётган маҳаллий ёки технологик жиҳатдан чекланган идоравий ахборот ва бошқариш тизимлари, айрим холларда оз сонли вазифаларни самарали хал этишни таъминлайди. Шу билан бирга, шунга ўхшаш тизимларни ривожлантириш бўйича ягона давлат стандартларининг етишмаслиги, ягона бошқарув платформасини яратиш мақсадида бошқарув тамойилларининг янги сифат даражасига ўтиш имкониятларини чеклайди, яъни прогнозни бошқариш - транспорт-йўл комплекси фаолиятининг барча кўрсаткичлари бўйича вазиятни олдиндан кўришни бошқариш бунга мисол бўла олади.
- Бундай йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминловчи йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқариш тизими ҳамда йўл ҳаракати иштирокчилари ва транспорт жараёнининг потенциал субъектларига ахборот хизматларини тақдим этувчи ягона техник ва технологик комплексни бирлаштирган тизимга "Интеллектуал Транспорт Тизими" (ИТТ) номи берилган.
Ахборот технологиялари (АТ) - бу ўзаро боғлиқ бўлган илмий, технологик ва муҳандислик фанлари йиғиндисидир. Унинг асосий тадқиқот объекти: - Ахборот технологиялари (АТ) - бу ўзаро боғлиқ бўлган илмий, технологик ва муҳандислик фанлари йиғиндисидир. Унинг асосий тадқиқот объекти:
- ахборотни қайта ишлаш ва сақлаш билан шуғулланадиган кишиларнинг меҳнатини самарали ташкил қилиш усуллари;
- компьютер техникаси;
- одамлар ва ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарининг ўзаро ишлашини ташкил қилиш усуллари ва уларнинг амалий тадбиқи;
- шунингдек, тегишли ижтимоий, иқтисодий ва маданий муаммолар.
- Ахборот технологиялари - бу хўжалик объектларини бошқариш учун дастурий ва аппаратли таъминот асосида маълумотларни тўплаш, рўйхатдан ўтказиш, жўнатиш ва қайта ишлашни амалга ошириш учун усул ва воситаларнинг йиғиндисидан фойдаланадиган жараён.
- Ахборот технологиялари - бу ахборот воситаларидан фойдаланиш ва автоматлаштириш усуллари бўйича амалга ошириладиган жараёнларнинг тизимли ташкил этилиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |