Қизил гулли сохтакаштан (Aesculus carnea Hayne). Сохтакаштан меваси ЖЎКА – ЛИПА-(TILIA) туркуми - Жўка туркумига 40 га яқин турлар киритилган, МДҲ мамлакатларида унинг 11 тури учрайди. Кенг тарқалган ТУРИ майда баргли жўка (Tilia cordata) кўкаламзорлаштиришда кенг қўлланилади.
- Бу баландлиги 30 метрга етадиган йирик дарахт, диаметри 1,5 метргача етади. Ёш дарахтлар тана пўстлоғи силлиқ, кекса дарахтларда бўлса ғадир-будур танаси.
- Тошкент шароитларида май охири-июнь бошларида гуллайди, гули асалга бой. Меваси шарсимон, ёки овал ёнғоқча, 0,8 см узунликда,
- Меваси август-сентябрда пишиб етилади. Мевада 1 ёки 2 та жигаррранг уруғи бор. Жўка дарахти 5 ёшигача секин ўсади, сўнгра ўсиши тезлашади, 60-70 ёшида турга хос бўлган максимал баландликкача ўсади. Майда баргли жўка сояга чидамли совуққа бардошли тур ҳисобланади. Газга ва тутунга ўртача чидамли бўлиб, индустриал зоналарни кўкаламзорлаштириш учун экиш тавсия этилган. Жўка турлари қимматли асалга бой ўсимликлар хисобланади. Гуллари тиббиётда фойдаланилади.
Туркумда яна қуйидаги турлар учрайди – йирик баргли жўка (Tilia platyphyllos), оддий жўка (Tilia vulgaris), Кавказ жўкаси(Tilia caucasica), тўқ яшил жўка (Tilia euchlora), Ледебург жўкаси( Tilia Ledeboirii), боғламли жўка (Tilia tomentosa), қўнғир жўка(Tilia petiolaris), Амур жўкаси(Tilia amurensis), Маньжурия жўкаси(Tilia mandshurica), мўғул жўкаси (Tilia mongollica), Америка жўкаси(Tilia americana), Турли баргли жўка (Tilia heterophylla) каби турлари кўкаламзорлаштириш ва ўрмончиликда кенг фойдаланилади. 20-25 ёшида хосил ёшига етишади ва уруғ беради. Жўка турлари табиий шароитларда 300-400 йилгача яшаши қайд этилган. Шаҳарнинг газли-тутунли муҳитида 125-150 йил, хиёбонда 80 йил, кўча чеккаларига экилганлари 70 йил, асфальт чеккасида 60 йилгача умр кўриши қайд этилган. - Туркумда яна қуйидаги турлар учрайди – йирик баргли жўка (Tilia platyphyllos), оддий жўка (Tilia vulgaris), Кавказ жўкаси(Tilia caucasica), тўқ яшил жўка (Tilia euchlora), Ледебург жўкаси( Tilia Ledeboirii), боғламли жўка (Tilia tomentosa), қўнғир жўка(Tilia petiolaris), Амур жўкаси(Tilia amurensis), Маньжурия жўкаси(Tilia mandshurica), мўғул жўкаси (Tilia mongollica), Америка жўкаси(Tilia americana), Турли баргли жўка (Tilia heterophylla) каби турлари кўкаламзорлаштириш ва ўрмончиликда кенг фойдаланилади. 20-25 ёшида хосил ёшига етишади ва уруғ беради. Жўка турлари табиий шароитларда 300-400 йилгача яшаши қайд этилган. Шаҳарнинг газли-тутунли муҳитида 125-150 йил, хиёбонда 80 йил, кўча чеккаларига экилганлари 70 йил, асфальт чеккасида 60 йилгача умр кўриши қайд этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |