Назорат учун саволлар
1.Харид тўғрисида қарор қабул қилиш деганда нимани тушунасиз?
2. Харид жараёнида қандай саволлар юзага келади?
3. «Маълумотлар базаси маркетинги» деганда нимани тушунасиз?
4. Харид манбасини танлаш деганда нимани тушунасиз?
5. Шахсий мотивлар деганда нимани тушунасиз?
6. Сенсор рағбатлантириш деганда нимани тушунасиз?
7.Ижтимоий мотивлар деганда нимани тушунасиз?
8.«Манфаатлар бўйича» мулоқотнинг моҳиятини тушунтиринг
9.Кейинги йилларда товарларни истеъмолчилар хонадонларида сотувчи чакана сотувчилар ва фирмалар орасидаги рақобатнинг кучайишига сабаб нима?
10. Тўғридан-тўғри маркетинг методлари деганда нимани тушунасиз?
11. Телефон маркетинги деганда нимани тушунасиз?
12. Интерактив ахборот электрон воситалари деганда нимани тушунасиз?
6-мавзу бўйича тавсия этилган адабиётлар
Philip Kotler, Kevin Lane Keller. Marketing management. 12 th edition. 2010 by Pearson Education, Inc.p. 815.
Michael S., Gary B., Søren A., Margaret K.H. Consumer behaviour A European Perspective. Fifth edition, 2006 by Pearson Education, New Jersey, USA. Р. 701.
Paul W. Farris, Neil T. Bendle, Phillip E. Pfeifer, David J. Reibstein. Marketing Metrics. Second edition. 2010 by Pearson Education, Inc.p. 650.
Бекмурадов А.Ш., Қосимова М.С., Сафаров Б.Ж. Истеъмолчи психологияси. Ўқув қўлланма. – Т.: ТДИУ, 2007. - 110 бет.
Меликян О.М. Поведение потребителей: Учебное пособие.-М.: Издательско-торговая корпорация “Дашков и Ко”, 2006.-260 с.
7-МАВЗУ. ИСТЕЪМОЛ, ЭҲТИЁЖЛАРНИ ҚОНДИРИЛИШИ, ФОЙДАЛАНИЛГАН МАҲСУЛОТЛАРДАН ОЗОД БЎЛИШ
7.1. Товар ва хизматларни истеъмол қилиш
7.2. Хариддан кейинги муқобилларни баҳолаш
7.3. Фойдаланилган маҳсулотлардан озод бўлиш
7.1. Товар ва хизматларни истеъмол қилиш
Харид жараёнидан кейин одатда фойдаланиш ёки ишлатиш жараёни келади. Истеъмолчи товардан фойдаланиш вақтини танлаши лозим. Бунинг қуйидаги бир нечта варианти мавжуддир:
Биринчи қулай ҳолатда истеъмол қилиш;
Янада кеч даврда фойдаланиш учун кечиктириш;
Маҳсулотдан алоҳида ҳолатларда фойдаланиш учун узоқ муддат сақлаш.
Муаммо ечимининг яна бир варианти авваламбор кўзда тутилмаган шароитлар таъсирида (масалан, ишни йўқотиш, қарорни тўғри қабул қилиниши бўйича оиладаги келишмовчиликлар, товарни нотўғри танланганлиги тўғрисида янги ахборот ва х.к.) истеъмол жараёнининг мавжуд эмаслиги. Товарни сотувчига қайтарилиши ёки бирор бошқа усул билан йўқотилиши эҳтимоли ҳам мавжуддир.
Истеъмол жараёни харидорнинг афсус қилиши сабаби билан ҳам амалга ошмаслиги мумкин. Юқори даражада манфаатдорлик шароитида мактаб ёки университетни танлашда ушбу танловни тўғрилигига шубҳа билан қараб қарор қабул қилиш анча мушкул масаладир. Ушбу ҳолатда қарор қабул қилувчи бошқа яхши олий ўқув юртлари тўғрисида ўйлаганлиги туфайли қарор қабул қилишда иккиланади.
Амалиётда қабул қилинган қарор бўйича кейинги шубҳаланиш (диссонанс) туфайли харидорнинг афсусланиши оддий реакция бўлиб, у хариддан қониқиш ёки қониқмаслик тўғрисида олдиндан фикр юритган тақдирда ўринли бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |