Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар



Download 156,47 Kb.
bet11/61
Sana21.02.2022
Hajmi156,47 Kb.
#63429
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   61
Bog'liq
Маърузалар матни

2.1. Бозорни сегментлаш
Бозорни сегментлаш – товар ёки хизматни ишлаб чиқиш ёки моделлаштириш жараёни бўлиб, бунда улар бутун бозорнинг маълум бир аниқланган қисмига йўлланади. Сегментлашга муқобил бўлган тушунча агрегатлашган (жами) бозор ёки оммавий маркетинг дейилади ва бунда барча истеъмолчиларга бир хил товарлар ва хизматлар таклиф этилади.
Бир хил товар стратегиясидан фойдаланувчи оммавий бозор ривожланаётган иқтисодиётлар учун ўта самарали ҳисобланади. Масалан, Генри Форд харажатларни етарли даражада камайтирган ва бозорда стандарт «қора» автомобил билан устунликка эришган. Чунки ўша даврда иқтисодиёт эндигина ўсишни бошлаган эди. Бозорда «Chevrolet» автомобили пайдо бўлганда истеъмолчи бир хил типдаги маҳсулотни турли хил вариацияларда (масалан, автоматик стартёр, турли хил ранглар) ва турли хил баҳоларда танлаш имкониятига эга бўлди ва ушбу ҳолат бозорнинг турли хил сегментларини ўзига жалб қила олди.
Дунёнинг кўплаб минтакаларида асосий товарларга бўлган қондирилмаган талаб шу кадар каттаки, минимал баҳоларда асосий функционал эҳтиёжларни таъминлаш энг самарали стратегия бўлиб ҳисобланади. Одатда у паст харажатни, оқимли линияда ишлаб чиқарилган ва минимум хизмат кўрсатишга эга бўлган стандарт тақсимот каналлари орқали сотиладиган товар стандарт товар ҳисобланади.
Кўпчилик истеъмолчилар функционал ёки таянч неъматларга эга бўлишганда оммавий маркетинг самарасизроқ бўлади. Сегментлаш функционал эҳтиёжларни вариатив қондириш ва гедонистик эҳтиёжларга эътибор беришни таклиф қилади. Гедонистик эҳтиёжлар деб қониқиш, лаззатланиш, қулайликка бўлган эҳтиёжларга айтилади.
Сегментлашнинг зарурияти кишиларнинг бир-биридан фарқ қилиши натижасида келиб чиқади. Агар барча кишилар бир хил хохишга ва хулқ-атворга эга бўлганларида бозорни сегментлашга бўлган эҳтиёж йўқолар эди ва ҳамма бир хил маҳсулотларни истеъмол қилар эди.
Бироқ кишилар бир-биридан мотивация, эҳтиёжлар харид қилишда қарор қабул қилиш жараёни ва хулқ атворларидаги ўзига хосликлар билан фарқ қилади. Шу сабабли якка буюртма асосида ишлаб чиқарилган товар идеал товар ҳисобланади. Бундай товарлар ёки хизматлар серияли товарлардан анча қиммат туради, ишлаб чиқариш учун кўп вақт ва кучни талаб қилади, ҳамда оммавий бозорни ўрнини алмаштира олмайди. Маркетингнинг самарали дастурлари учун одатда сегментлаш ва оммавий маркетинг орасидаги ҳолат талаб қилинади. Бозорни тадқиқ қилишнинг мақсади бўлиб, истеъмолчилар психологиясидаги ўзгаришларни ўрганиш, кишиларни бир жинсли гуруҳларга (сегментларга) ажратиш ҳисобланади. Ушбу ҳолат сегментлар орасидаги фарқни максималлаштириш шароитида сегментнинг ҳар бир вакили ўртасидаги хулқ-атвордаги фарқларни минимумга келтиришга имконини беради.
Индустриал ривожланган мамлакатларда оммавий бозорлар кам миқдорда қолган, бироқ у ерда ўлчамлари бир-биридан фарқ қиладиган кўплаб сегментлар мавжуддир. Бу ҳолат қуйида келтирилган бир неча омиллар билан белгиланади:
1. Тўкин-сочинлик. Ушбу омил истеъмолчиларга уларнинг индивидуал дидлари ва психологиясига кўра товарларни танлаш имконини беради.
2. Истеъмолчиларни мураккаб таҳлили ва маълумотлар базасининг мавжудлиги. Ушбу омил маҳсулотларни ишлаб чиқувчилар ва маркетинг стратегларга қарор қабул қилиши усуллари хулқ-атвордаги фарқларни тушунишга ёрдам беради.
3. Унча кўп бўлмаган товар партияларини буюртма асосида ишлаб чиқариш. Ушбу омил ишлаб чиқариш жараёни устидан компьютер назоратини амалга ошириш ва баҳони оширмасдан майда серияли ишлаб чиқаришни ташкил этиш имконини беради.
4. Тақсимотнинг янги шакллари. Ушбу омил кўп каналли чакана савдода инновацияларни таъминлайди, масалан, тўғридан-тўғри маркетинг тақсимотни бозор сегментлари тўғрисидаги компьютер маълумотлар безаси билан яқиндан боғлаш имконини беради.
Сегментлаш рентабелликни оширишнинг муҳим воситаси бўлиб ҳисобланади. Фойданинг ошиши баҳо истеъмолчига оқилона бўлганда омалга ошади. Масалан, компьютер дастурини бир қатор фойдаланувчиларнинг махсус эҳтиёжларига мослаштириш мумкин.
Агар мослаштириш қимматга тушса, лекин айрим фойдаланувчилар яратилган дастур учун юзлаб ёки минглаб долларлар тўлашга тайёр бўлсалар стандарт маҳсулотнинг баҳосига нисбатан ушбу маҳсулот баҳосининг ўсиши миллионлаб долларлаб қўшимча фойда келтиради. Худди шу тарзда компьютер индустриясида миллиардлаб сармоялар яратилган.



Download 156,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish