Инсонни тушунишда дуализм ва монизм. - дуалистик ёндашув-
- одамзот, бир то-
- мондан, моддий орга-
- низмдан, бошқа то-
- мондан эса – мустақил
- моҳият саналадиган
- ва бу организмни
- бошқарадиган но-
- моддий жондан таш-
- кил топган мавжудот
- сифатида қаралади.
- монистик концепцияси
- инсон руҳияти, унинг
- туйғулари, фикрлари,
- эмоциялари ва кай-
- фияти инсон орга-
- низмининг таркибий
- қисми саналган бош
- мия нерв ҳужайралари
- ҳаёт фаолиятининг
- маҳсулидан ўзга нарса
- эмас, деган тушунча-
- дан келиб чиқади.
- Биологизаторлик концепциялари.
- Биологизаторлик кон-
- цепцияларининг та-
- рафдорлари инсонни
- унинг табиий, биологик
- асосидан келиб чиқиб
- тушунтиришга ҳара-
- кат қилади.
- Биологизаторлик ёндашувлари
- XIX ва XX асрлар чегарасида
- Дарвиннинг табиий танланиш
- ҳақидаги таълимотини мутлақ-
- лаштириб, нафақат инсоннинг
- келиб чиқиши, балки унинг мо-
- ҳиятини, пировард натижада
- эса – бутун ижтимоий муноса-
- батлар табиатини тушунти-
- ришга ҳаракат қилган социал
- -дарвинистларга ҳам хосдир.
- Ҳозирги вақтда бу йўналишни
- одамларга ҳам, ҳайвонларга
- ҳам тенг даражада хос бўлган
- ирсиятга урғу берувчи социо-
- биология давом эттирмоқда.
- Социологизаторлик концепциялари.
- Биологизаторлик ёндашувига зид ўлароқ, социологизаторлик
- ёндашуви инсон табиатини ижтимоий муносабатларда
- кўришга ҳаракат қиладилар. Бунда улар баъзан нафақат
- инсоннинг ижтимоий асосини унинг
- биологик асосига қарама-қарши
- қўядилар, балки сўнгги зикр этилган
- асосни ҳайвоний ва ҳаттоки тубан, шу боис жиддий
- эътиборга лойиқ
- эмас, деб ҳисоблайдилар.
- Инсоннинг моҳиятини
- тушунишга ҳаракат қилиш жараёнида у
- нафақат ташқи, балки ички, пинҳона
- хусусиятларга ҳам эга
- эканлигини, улар жамулжам ҳолда инсоннинг индивид,
- индивидуаллик, шахс каби тушунчаларда
- акс этадиган муайян образини шакллантиришини
- ҳам ҳисобга олиш
- лозим. Бошқача айтганда, инсоннинг моҳиятини унинг
- ички ва ташқи борлиғи бирлигида, унинг дунёга фаол
- муносабатида излаш керак.
- Муайян инсон ўз ҳаёти сўнишининг юқоридасанаб ўтилган
- Босқичларини англамаслиги ҳам мумкин (аксарият
- ҳолларда шундай бўлади), аммо у ўз ҳаёт йўлидан
- илгарилар экан, бу дунёда нима учун яшаяпман, деган
- саволга ўз ҳаракатлари, қилмишлари билан жавоб беради.
- Агар инсон уларни ҳали тўла англаб етмаган бўлса,мазкур ва-
- зифани ечиш ўз ҳаёт йўлини эндигина танлаётган одам учун
- ҳам,умрининг шомида ортга назар ташлаб, ўз ҳаётини
- сарҳисоб қилаётган одам учун ҳам тенг
- даражада мушкул иш бўлиб қолади.
- 1. Муайян инсон ўз ҳаёти сўнишининг юқорида санаб ўтилган босқичларини англамас-
- лиги ҳам мумкин (аксарият ҳолларда шундай бўлади), аммо у ўз ҳаёт йўлидан илга-
- рилар экан, бу дунёда нима учун яшаяпман, деган саволга ўз ҳаракатлари, қилмиш-
- лари билан жавоб беради. Агар инсон уларни ҳали тўла англаб етмаган бўлса, маз-
- кур вазифани ечиш ўз ҳаёт йўлини эндигина танлаётган одам учун ҳам, умрининг
- шомида ортга назар ташлаб, ўз ҳаётини сарҳисоб қилаётган одам учун ҳам тенг да-
- ражада мушкул иш бўлиб қолади.
- 2. Инсон ўз табиатига кўра ўлимга маҳкум, аммо, буни тушунган ҳолда, у ўзи билан
- боғлиқ ҳамма нарса ўзининг туғилиш ва ўлиш саналари билан чегараланган қисқа
- вақт оралиғида жамланганини тан олишни истамайди. У ўз тақдирини ижтимоий
- муҳим мақсадлар, маънавий уйғониш билан боғлашга ҳаракат қилиши айни шу ҳол
- билан изоҳланади.
- 3. Яна бир йўлни дин таклиф қилади. Бу ерда у ёки бу эътиқодларга қараб, ҳаётнинг
- мазмуни ва шахсий умрбоқийликка эришиш ҳақидаги саволга шаклан ҳар хил, лекин
- мазмунан жуда ўхшаш жавоблар берилади. Уларда асосан у дунё чин дунё эканлиги,
- бу дунёда бажарилган ишларга ҳақиқий баҳо у дунёда берилиши ва шу кабилар тўғри-
- сида сўз юритилади.
- 4. Яна бир имконият – бу дунёда ўз ҳаётини одамларга, эзгулик, ҳақиқат ва адолатга
- хизмат қилишга бағишлашдан иборат. Шу тариқа инсон ўз ишлари, ғоялари ва қил-
- мишлари билан келгуси авлодлар хотирасида қолиш имкониятини қўлга киритади.
- Инсон бу йўлларнинг қайси бирини танлаши фақат унинг ўзига боғлиқ. У ўз ҳаётида
- бу ерда кўрсатилганидан бутунлай бошқа йўлни танлаши ҳам мумкин. Лекин эртами-
- кечми ҳар бир инсон ҳаётда ўзи танлаган йўлнинг тўғри ёки нотўғрилиги ҳақида
- мулоҳаза юритиши муқаррардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |