ба
билан эмас, ақл билан вужудга келади. Дунёни унинг моҳияти ва қонуниятларини қамда ҳақиқатни билиш мум-кинлигини инкор этувчи таълимот, фалсафада агностицизм (а -- инкор, гнос -- билиш) дейилади. Агностицизмнинг йирик вакиллари инглиз файласуфи Давид Юм ва олмон файласуфи Иммануил Кантдир. Билиш жараёнида объект би-лан субъект орасидаги муносабатлар диалектикаси муҳим ўрин эгадлайди. Субъект объектив оламда мавжуд бўлган қонуний боғланишларни очиб беради.
Билиш жараёни кўп қирралидир. Инсоният ўз фаолияти-да кундалик ва илмий бштимлардан фойдаланади. Кундалик билим ҳар бир инсонга тегишлидир ва у касб фаолияти натижасида пайдо бўлмаган. Илмий билим эса нарса ва ҳоди-салар тўғрисида чуқур, махсус хусусиятларини ўзида акс этгирган касбий фаолиятнинг мақсулидир. Билиш жараёни ўз предмети билан ҳам бир-биридан фаркланади. Табиатни ўрганиш физика, химия,
биология, геология ва бошқа фан-ларни вужудга келтиради ва шакллантиради, улар мажмуаси эса табиатшуносликни ташкил этади. Инсоннинг ўзлигини ва жамиятни билиши ижтимоий фанларнинг шаклланишига асос бўлади. Мавжуд диний билим дин ақидалари ва сирла-рини ўрганишга қаратилгандир.
Объектив олам ҳақидаги билимларнинг ҳақиқийлигига амалга гувоҳ бўлиш мумкин. Амалиёт — билимларнинг ке-либ чиқиши манбаи ва ҳақиқат мезонидир. Билиш икки бос-қичдан: жонли мушоҳада ва мавҳум тафаккурдан иборат. Жонли мушоҳада сезги, идрок, тасаввур орқали Ташқи олам-нинг мияга бевосита таъсири натижасида пайдо бўладиган инъикос шаклидир. Сезги борлиқни инъикос этишнинг бошланғич шакли ҳисобланади. Идрок ҳиссий бшшшнинг мураккаброқ шакли. Идрок сезги аъзолари берган маълумот-ларни,
яъни бир бутун образни, яхлит акс эттиради. Тасав-вур — мавҳум тафаккурга ўтиш босқичидир. Тасаввур янги образларни илгариги образлар билан таққослаш орқали юзага келади. Билиш жараёнининг жонли мушоҳада ва мавҳум та-факкур босқичлари бир бутун билиш жараёнининг сифат жиҳатдан турлича, айни вақтда бир-бири билан узвий боғ-лиқ бўлган босқичлардир. Мавҳум тафаккур, мантиқий би-лиш — борлиқнинг ривожланиш қонунларини очиб беради. Мавҳум тафаккур шакллари тушунча, муҳокама (ҳукм), ху-лосадир. Тушунча Ташқи дунё нарса ва ҳодисаларининг уму-мий,
зарур томонларини акс эттиради, у нарса ва ҳодиса-ларнинг умумий томонларини ифодалайди. Масалан, мате-рия тушунчасида ҳамма нарса ва ҳодисаларга хос умумий белги -- моддийлик акс эттирилади, «одам» тушунчасида
70