Биосфера
ҳамма инсонларга хос энг асосий белгилар мужассамланган ҳукм ҳам мантиқий тафаккур шакли бўлиб, унда нарса ва ҳодисалар, улар орасидаги муайян мутаносиблик, боглиқ-лик акс эттирилади, яъни буюмлар ва уларнинг белгилари, нарсалар, ҳолатлар ва улар орасидаги муносабатлар борли-ги — мавжудлиги ёки йўклиги ифодаланади. Ҳукмларда ту-шунчалар орасидаги муносабатлар қайд этилади, мазкур боғ-ланишлар воситасида инсон борлиқдаги нарса ва ҳодисалар тўғрисида қўшимча билимга эга бўлади. Ҳукмлар ўзаро бог-ланиб, янги тафаккур шакли — хулосани вужудга келтира-ди. Унинг таркибида битта ёки бир неча ҳукм бўлиши мум-кин. Акс ҳолда хулоса икки ёки ундан ортиқ ҳукмлардан ташкил топган бўлиши мумкин. Ҳиссий билиш билан ман-тиқий билишни ажратиб бўлмайди, уларни ажратиш, му-қаррар равишда бўлиш жараёнини нотўғри, бирёқлама ту-шунишга олиб келади. Фалсафа тарихидан маълумки, б. н.да билишнинг босқичлари аҳамиятини талқин қилишда турли фалсафий оқимлар пайдо бўлган. Шулардан кенг тар-қалгани — эмпиризм ва рационализмдир. Эмпиризм (юнон-ча: эмпирия— тажриба демакдир) намоёндалари билишда мавҳум тафаккурнинг ўрнига етарли баҳо бермаганлар, ҳис-сий тажрибагина борлиқнинг ҳақиқий манзарасини яратиб беради деб хисоблаганлар. Рационализм (юнонча рациона-лис -- оқилона сўз) намояндалари эса ҳиссий билишни инкор қилиб, ақдий, мавҳум тафаккурни билим манбаи деб билганлар.
Б.н. билишнинг бу босқичларини бир-бири билан диа-лектик бирлиқда олиб қарайди. Билишнинг бу икки босқичи бир-бирини тўлдиради ва бойитади. Ҳиссий ва аклий билиш жараёнининг диалектик бирлиги ҳақиқатга эришйшнинг бир-дан-бир ягона йўли саналади. Ҳақиқат борлиқни тўла ва чу-қур билишнинг энг юқори чўққисидир. Илмий билиш фан орқали амалга ошади. Илмий билишнинг таркибий қисми илмий усулдир.
С. Комилова
БИОСФЕРА — (юнонча: Ьюи — ҳает ва зрНшга — шар) -ҳаётни қамраб олган ер қобиғи. XVII!—XIX аср бошларида Ер қобиғида ҳаёт намунаси мавжудлиги тўғрисида фикр ай-тилган (Ламарк). 1875 йили австралиялик олим Э. Зюссе био-сфера тушунчасини фанга киритган.
Ҳозирги вак^да биосферанинг камида тўрт хил талқини мавжуд, яъни биосфера:
Ҳамма организмлар йиғиндиси.
Ҳаётнинг ҳозирги замондаги ҳолати.
71
Биоэтика
Ернинг алоҳида қобиғи бўлиб, ўз ичига организмлар
билан бир қаторда, уларнинг муҳитини ҳам қамраб олади.
Жонли ва жонсиз ўзаро таъсирнинг тарихий натижаси
ва ифодаси.
Фалсафий нуқгаи назардан В. И. Вернадский томонидан ишлаб чиқилган биосфера тушунчаси алоҳида қизиқиш касб этади. У ўз тадқиқотларида Ер юзини қоплаган организмлар йиғиқцисига «тирик модда» тушунчасини қўллаган. Унинг фикрича, инсон ва унинг табиий муҳитни ўзгартириш фао-лиятининг пайдо бўлиши, эволюция жараёнининг қонуний давридир. Илмий фикр ва замонавий тафаккур биосфера онги ҳолатига, яъни Вернадский таъбири билан айтганда ноосфе-ра ҳолатига ўтади.
Do'stlaringiz bilan baham: |