Фалсафа қисқача изоҳли луғат



Download 1,98 Mb.
bet56/216
Sana17.07.2022
Hajmi1,98 Mb.
#812542
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   216
Bog'liq
ФАЛСАФА (қисқача изохли луғат)

С. Йўлдошев
ВАҚТ -- борлиқнинг асосий яшаш шаклларидан бири бўлиб, у воқеа ва ҳодисаларнинг рўй бериш кетма-кетлиги ва изчиллиги тартибини, давомийлигини ифодалайди. Вақт тушунчаси форсий тил таъсирида ёзилган фалсафий адабиёт-ларда замон деб ҳам аталган. Вақгнинг асосий хусусиятлари-га вақтнинг давомишшги, бир жинслиги, анизотроплиги, бир ўлчамлилиги, орқага қайтмаслиги, компактлилиги, бир борланганлиги, чизиқли тартибланганлиги кабилар киради. Бирор объектдаги вақтнинг ўтиши шу объектнинг ҳаракат-ланиш тезлигига ва объектни ташкил этувчи модцалар зич-лигига боғлиқ. Объект қанчалик катта тезликда ҳаракатлан-са, унда вақтнинг ўтиши, нисбатан тинч турган объектларга қараганда шунчалик секин ўтади. Объектни ташкил этувчи модда зичлиги ҳам қанчалик катта бўлса, унда вақт шу қадар секин ўтади. Бу муносабат хусусий ва умумий нисбийлик назарияси хулосаларидан келиб чиқади. Фалсафада вақгнинг моҳиятига тўрт хил ёндашиш ва унда тегишлича тўрт хил концепция мавжуд. Улар: субстанционал ва реляцион ёнда-шишлар, динамик ва статик концепциялардир. Субстанциал ёндашиш замирида вақтни алоҳида субстанция деб қараш етади. Бу концепция бўйича вақг азалий ва мустақил суб-станция, унда қодисалар бўлиб ўтади. Реляцион концепция бўйича вақт жараёнлар ўлчови, вақтни жараёвдан ажратиб бўлмайди. Динамик концепция бўйича ҳодисалар бирин-ке-тин, динамик кетма-кетлиқца рўй беради. Биз фақат ҳозирги замон билан ҳамнафасмиз. Вақтнинг фақатгина ҳозирги за-мони мавжуд, ўтмиш бўлиб ўтган, келажак эса ҳали бўлма-ган. Статик концепция бўйича вақтнинг барча лаҳзалари мав-жуддир. Биз унда ўтмиш ёки келажакка қараб силжиймиз. Ҳодисалар илгари ёки кейин рўй бергани билангина бир-биридан фарқ қилади. Масалан, ота ўғилдан илгари туғилган. Невара ўғиддан кейин туғилган ва ҳоказо. Вақг турли тизим-ларда турлича намоён бўлади. Шу сабабли физикавий, химия-вий биологик, геологик, психологик ва ижтимоий вақтлар-ни бир-биридан фарқлаш лозим.
Б. Тўраев
83
Ваҳшийлик
ВАҲШИИЛИК — ён-атрофга, маданиятга, инсон ҳаёти-га қарши қаратилган ёвуз хатти-харакат. В.нинг мақсади -мўлжалга олинган объектларнинг тадрижий (эволюцион) ри-вожланиши, уларнинг ички тизимлари ва қисмлари ўртаси-даги алоқаларни бузиш ёки бу объектларни йўқ қилишдан иборат.
В. тушунчасини фанга XVIII асрда шотланд файласуфи А. Фергюсон киритди. У в.га тарихий ҳодиса сифатида қараб, инсоният тарихини ёввойилик, ваҳшийлик ва цивилизация босқичларига бўлади. Кейинчалик бу фикрни Л. Г. Морган қўллаб-қувватлади ва уни кенг манбалар асосида исботлашга интилди. Ҳақиқатан ҳам ибтидоий жамоа тузуми даврида в. оддий ҳол хисобланган. Масалан, қабила бошлиғи вафот этса, у билан бирга унинг хотинлари, ўнлаб, юзлаб хизматкорла-ри ҳам тириклайин кўмилган. Ҳатто бу одатни XIX асргача айрим элатларда учратиш мумкин эди. Фақат XX асрга ке-либ, в. ғайриҳаётий ва ғайриинсоний ҳол сифатида барча қитьаларда қораланадиган бўлди. Бирок, в. айниқса, унинг инсон ҳаётига қарши кўринишлари ҳамон сакланиб қолмоқ-да. Тарихда тинмай олиб борилган (олиб борилаётган) уруш-лар, оммавий қиргинлар, шахслараро ва гурухлараро, ир-қий, диний ва мулкий низолар айрим мутафаккирлар томо-нидан в. одамнинг табиий ҳолати, мавжуд нарсаларни йўқ қилишга интилиши — унинг асосий инстинкти деб даъво қшшнади.
Инглиз файласуфи Т. Гоббс, уруш — одамнинг табиий ҳолати деб ҳисоблаган. 3. Фрейд токи одамда ҳирсий истакла-рини қондириш хиссиёти мавжуд экан, унга қарама-қарши истак, яъни ён-атрофни «емириш иштиёқи» ҳам мавжуд бўла-ди, ҳатто бу иштиёқ одамда асосий ҳиссиётдир, деган хуло-сага келади. К.. Лоренц эса одамнинг ичида буни унинг ўзи ҳам сезмаган ҳолда тажовузкорона хатти-ҳаракатлар келти-риб чиқарувчи куч тўпланади, деган. Унингча пайти келиб, бу куч «портлайди», яъни ташқарига отилиб чиқади. 3. Фрейд ва К. Лоренц қарашларини Э. Фромм танқид қилиб, тажовуз в. одамнинг ички хислати эмас, балки унда «емиришга иш-тиёқ»ни тарих уйғотган, деган хулосага келади. Унинг фик-рича, одамнинг хурликдан, эркинликдан, ўзидаги бетакрор кучларни намоен қилишдан воз кечиши ва ўз устига зарур масъулиятни олишдан қочиши унда ғайриҳаётий, ғайриин-соний ҳаракатларни келтириб чиқаради.
В., одам ўзини борлиқ, ён-атроф ва инсоният билан узвий боғланганини тўла идрок этганда, жамият ундаги ижо-дий ва инсоний хислатларни ривожлантиришдан манфаат-дор, келажак эса мавҳум нарса бўлмай, унинг бунёдкорли-
84
Вебер
ги, эзгу орзуларини рўёбга чиқаришга интилишининг нати-жаси эканини англаган шароитда барҳам топиши мумкин.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish