Фалсафа қисқача изоҳли луғат


И. Соипназаров. М. Абдурашидов



Download 1,98 Mb.
bet207/216
Sana17.07.2022
Hajmi1,98 Mb.
#812542
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   216
Bog'liq
ФАЛСАФА (қисқача изохли луғат)

И. Соипназаров. М. Абдурашидов
ЭЛЕМЕНТ -- (лотин. «е1етепШт» -- унсур, дастлабки модда). Матсриянинг энг кичик, бирламчи зарраларини бил-дирувчи тушунчадир.
Экология

  1. Э.ни кеяг маънода, тартибсиз, муайян асоси бўлма-
    ган бирлик, бир-бирига алоқаси бўлмаган қарашлар, тамо-
    йиллар йиғиндиси деб тушунтириш мумкин.

  2. Тор ва тўғри маънода эса турли хил фалсафий таъли-
    мотлардан «энг яхши»сини танлаб олишга интилишдир. Ушбу
    интилиш Эллин фалсафасининг кейинги фалсафий оқимла-
    ри таълимотида ўз ифодасини топди. Масалан, ўрта стоицизм-
    да платонизм ва аристотелизм унсурлари мавжуд. Рим эклек-
    тикасининг ёрқин намояндаси — Цицерон. У юнон (Ьалса-
    фасида мавжуд бўлган барча қимматли ғояларни йиғиб, Юно-
    нистон файласуфларининг ўз ҳақиқат тушунчаларини рям-
    ликларга етказиб бериш учун шароит яратиб берди. Кейин-
    чалик э., XIX аср бошларвда Францияда ривож топди. Бу
    давр вакилларини (Руайе-Колар, Кузен, Жоффрау)нинг фик-
    рига кўра, ҳеч бир таълимот ўзида ҳақиқатни тўла-тўкис акс
    эттира олмайди. Фақат унинг муайян бир қисмига эга бўла
    олади. Шунинг учун турли ғоя ва таълимотларни мужассам-
    лаштариш даркор. Ушбу фикр ҳам фалсафага, ҳам сиёсатга
    тааллук^лидир. Кейинчалик ушбу тушунча баъзи бир фалса-
    фий оқимларда кенг қўлланила бошланди.

А. Қодиров
ЭКОЛОГИЯ — (юнон. у/Ас№ — жой, уй, макон ва /о§оу -таълимот, тушунча) - - организмларнинг бир-бири билан яшаш шароити, уларнинг муносабатини ўрганувчя фан. «Эко-логия» атамаси биринчи бўлиб, фанга 1866 йили олмон био-логи Э. Геккель томонидан киритнлган. Ҳар қандай организм-нинг тури эволюция давомида ўзининг яшаш шароитига мос-лашишда, ноорганик табиат ва ҳаетнинг бошқа шаклдари, шу шароитда яшовчи, бошқа гурдаги жонзотлар билан ҳамма боғланишларда ўзига керакли устунликка эга бўлишга инти-лади. Тарихда маълумки, экологик қарашлар икки йўналиш-га бўлинган: 1) табиатни инсон таъсирисиз ўрганиш; бунда инсонни ўсимлик ва табиат олами каби органик мавжудот деб қараш; 2) инсон фаолиятини табиий жараёнлар ҳарака-тининг асоси деб қараш.
Экология соҳасидаги интенсив тадқиқотлар унинг таби-ий фан сифатидаги мавқеини ўзгартирди. Бунда тирик табиат би,1ан муҳит ўртасидаги муносабатларни инсонсиз ўрганиш етарли бўлмай қолди, Биосфера ўзгаришида энг муҳим омил-ларидан бири, бу—антропоген таъсир эканлиги маълум бўлди.
Технологиянинг ривожланиши натижасида табиий жа-раёнларга таъсир кучайди, инсон манфаатларига мос ра-вишда табиий муҳит унсурлари сунъий муҳит билан алмаш-тирилди. Бундай техникавий ёндашув табиатни инсон ўз иро-дасига бўйсундиради, деган антропоцентрик қарашга асос-
Элей мактаби
ланган. XX аср охирига келиб, инсон томонидан яратилган сунъий техносфера Ер биосфераси билан тенглашди. Бунда сунъий техномасса табиий биомассадан ошиб кетди. Ҳозирги замон оламшумул муаммолари ва янги ижтимоий-маданий детерминадиялар, анъанавий экологик воқеликни акс этги-рувчи, ларадигмаларни тубдан ўзгартириб юборди.
;ХХ1 асрда экологик хавфсизлик муаммоси янада кескин-лашди ва уни ҳал қилишнинг янга парадигмаларни яратиш-га мажбур қилди. Бу парадигмалар замонавий цивилизация асосларини ифодалаб, инсонларварлик руҳи бялая суғорил-ган. Булар «оламшумуллик» ҳисси (А. Печчеи), «витал қадри-ят» (Ортега-и-Гассет), «барқарор ривожланиш» концепция-си ва бошқалардир.
Минг Йиллар давомида эволюция натижасида жонли та-биатда динамик мувозанатдаги тизим-бкосфера юзага кедди. Инсоннинг амалий саноат ва ижтимоий фаолиятининг ри-вожланиши билан унинг табиий муҳитда содир бўлган боғ-ланишларга фаол таъсир этиш миқёси кенгаииши оқибати-да, биосферага путур етказилди, табиий жараёнлар мувоза-нати бузилди (сув ва ҳаво муҳитининг, Ер қатламининг за-ҳарланиши, ўрмонларнинг камайиши, чўлларнинг пайдо бўлиши ва бошқалар). Буларнинг ҳаммаси экология олдига табиатга оқилона таъсир этиш чегараларини аниклаш вази-фасини қўяди, чунки унинг мувозанатли тизим сифатида яшаши инсониятнинг яшаш шароитининг табиий негизини ташкил қилади.
Фан сифатяда экология, ташқи муҳитга таъсирнинг шун-дай услубларини қидириши ва тавсия этиши керакки, улар фақат ҳалокатли оқибатларнинг олдини олибгина қолмао дан, балки Ер юзида инсон ҳаётини ва ижтимоий ривожла-ниш шароитини жиддий яхшилаш имкониятини яратиб бе-риши ҳам назарда тутсинлар.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish