265
Прогресс
кил этилишининг ортишига асосланади. Биринчиси, дара-жалараро кенг миқёслироқ тасниф бўлса, иккинчиси эса даража ичига оид, формациявий таснифдир. Бирннчисининг мазмуни иккинчисига оид, хусусий ҳоллар — матершшинг ядровий, атомии, химиявии, планетар, геологик, биологик ва ижтимоий ташкил этилишининг амалга ошишидан ҳосил бўлади.
Прогресс ҳақидаги ғоялар қадим даврлардан бери мав-жуд бўлиб, фалсафада асосан, бутун дунёда инсоният фао-лиятида прогрессив ўзгаришлар содир бўлиши ҳақидаги ма-сала тарзда илгари сурилади.
Прогресс (ёки регресс) мезонларини аниқлаш масала-сида фалсафа тарихида яқдиллик бўлмаган ва у ҳозир ҳам йўқ. Масалан, қадимги юнон файласуфлари — Гесиод, Се* нека нуқтаи назаридан тарих ҳолатларининг прогрессив, бошқа юнон файласуфлари Афлотун (Платон), Арасту (Аристотель) ғояларида эса улар цикллар даврий алмаши-нуви тарзида намоён бўлса, бошқа Ф. Бэкон, Р. Декарт, А. Трюго, Ж. Кандорсе каби маърифатпарварлар ҳамда марк-систлар нуқтаи назарига кўра, жамиятдаги ўзгаришлар, уму-ман олганда доим олға қараб амалга оширилган прогрессив ўзгаришлар тарзида содир бўлади. Юқоридагилар билан де-ярди, айни бир вақтда яшаган италиялик фашшсуфлар — Ж. Б. Вико, Ж. Ж. Руссолар эса тарихий тараққиётни ҳами-ша, олға қараб ҳаракатланадиган оддий жараён эмас, бал-ки мураккаб, зиддиятли жараён эканини кўрсатишга ин-тилганлар. XIX аср «романтик тарихчилари» назарида ҳар бир тарихий давр ўз индивидуаллигига эга бўлиб, бу давр-ни бошқасига ўхшаши асло шарт эмас. Бу фикрларни тари-хий романтиклар асосан, тарихий ўтмишга нисбатан айт-ган эдилар.
Олмон мумтоз файласуфи Гегель, ўтмишга эътиборсиз қараган маърифатпарвар ҳамда тарихчиларни, ёлғон тарих-шуносликни танқид қилиб, борлиқнинг худо томонидан оқил идора этилишининг (теодиция) уйғун тараққиёти ғоясини илгари сурган эди. Шундай ғояларни ундан оддин Г. В. Лейб-ниц ҳам баён этган.
Қадимги донишмандлар ғояларини янгича нуҳтаи назар-дан такрорлаган файласуфлар XX аср фалсафасида ҳам бор. Масалан, Ғарб ва Шарқнинг чуқур билимдони ҳисобланган, дуне фалсафаси ва динларни теран ўрганишга ўзини бахш этган ва ислом сўфий донишмандлигининг изчил намоянда-сига айланиб, Қоҳирага кўчиб бориб, сўфийлик даражасига эришган француз традиционалисти Ренегенон (1886—1951) борлиқни прогрессив эмас, балки регрессив йўналишларда
266
Рационалтм
ўзгаришларга дуч келганини, ўзининг «Борлиқнинг қотиб бориши», деган концепциясида баён этди. Айнан шундай ғояни машҳур ҳинд файласуфи Ауробиндо Гхош ҳам илгари сурди. Ушбу ғояларни бошқа файласуфлар ва олимлар хусу-сан, Н. Рерих, Е. Блаватская, А. А. Горовский ва бошқалар ҳам тан олганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |