Ш. Қаҳҳорова.
ПРОДУКТИВСИЗЛИК — сева олмаслик ва ўз кучини тўла ишлата олмаслик қобилияти. Э. Фромм табиатнинг про-дуктивсизлик йўналишининг тарихий келиб чиққан турт ту-рини: рецептив, эксплуататорлик, Йиғиш ва бозор турлари-ни таърифлайди. Продуктивлик (маҳсулдорлик) бу — аксин-ча, инсонни севиш, ўз кучини ишлата олиш қобилиятидир. фромм ўзининг «Эга бўлмоқ ёки мавжуд бўлмоқ» номли китобида руҳий соғлом жамият қуришнинг асосий тамойил-ларини баён қилган. Унда у инсон табиатидаги асосий эга-лик кўрсатмасини, мавжудият кўрсатмасига алмаштиришга даъват этади. Фромм ижодининг муҳим мавзуи диндир («Руҳ тахлили ва дин», 1950). У дин негизида жамоа қараши ва ҳаракатларининг ҳар қандай тизимини тушунади. Бу шахсга йўналиш тизими ва таъзим этиш объектини беради. Дин ав-торитар ва инсонпарвар турларига ажратилади. Авторитар дин, инсонда бўйсуниш ва таъзим қилишни талаб этувчи юксак кучларни танлашга асосланади. Инсонпарвар динда муҳими доктрина эмас, балки инсонга бўлган муносабатдир. Худо эса бу ўринда инсон кучларининг рамзи сифатида англана-ди.
ПСИХОАНАЛИЗ — кишиларнинг асаб ва психологик ка-салликларини аниқлаш ва даволашнинг 3. Фрейд томонидан таклиф қилинган услуби ва назарияси (Қаранг: 3. Фрейд, онгсизлик).
/ РАЦИОНАЛИЗМ (лотин. гаПопаШ — моиллик) гносео-логия ва праксеологиядаги йўналиш бўлиб, инсон ақлининг билиш жараёнида ҳам, инсон фаолиятида ҳам ҳиссий (сез-ш, идрок, тасаввур) билиш шаклларига нисбатан устувор-лигини тан олади.
Р.нинг тарихий шаклларидан дастлабки -- антик давр натурфалсафасидир. Унинг гносеологик асосларини инсон-нинг х^ссиётлари ҳар доим унга объектив ҳодиса ва жа-раёнлар тўғрисида тўғри маълумотлар бера олмайди деб таъ-кидлаш ташкил этади. Р. тушунчаси илмий тафаккур тарақ-қиёти ва ижтимоий ҳаётдаги турли хил ўзгаришлар таъси-
Редукция
рида ўзгарди ва шунга мос ҳолда турли шаклларга эга бўлиб борди,
Онтологияда р., борлиқда маълум шаклга эга, барқа-
рор, қайта тикланадиган оддий ва улар ўртасидаги муноса-
батлар тизими мавжуд деб қарайдиган таълимот бўлиб, у
мазкур тизимни баҳолаш, назорат қилиш ва таъсир кўрса-
тиш имконини беради. Р. нинг моҳияти фалсафанинг моҳи-
ят-ҳодиса, сабаб-оқибат, нарса-хусусият, сифат-сон ва ҳ.к.
категориялари орқали очиб берилади.
Гносеологияда р. кенг ва тор маънода тушунилади. Кенг
маънода у иррационализмга қарши деб қаралади. Бунда р. онг
ва бшшшни ҳам маълум тизим деб қарашга имкон беради-
ган таълимот сифатида қўллаиилади. Онгда барқарор, қайта
тикланувчи, оддий ва улар ўртасидаги алоқалар сифатида
сўз ва тил мантиқ меъёрлари орқали намоён бўлади. Билим-
да р. рационаллик меъерлар орқали намоён бўлади. Р. фанда
ўзининг яққол ифодасини топган.
Тор маънода, р. эмпиризм ва сенсуализмга қарши деб қаралади. Бунда р., бизнинг онгимизда шундай билим мав-жудки, уни эмпирик маълумотлардан келиб чиққан ва улар билан дедукцияланган деб бўлмайди, деган қоидага асосла-нади.
Бундан ташқари, оламда фаолият кўрсатиш учун инсон дастлабки билимга эга бўлмоғи лозим, бу билим барқарор, универсал-умумий, зарурий бўлмоғи лозим.
Тор маънодаги р. тарафдорлари сифатида Афлотун (Пла-тон), Форобий, Ибн Сино, Августин, Декарт, Кант, Поп-пер ва бошқаларнинг фалсафий йўналишларини кўрсатиб ўтиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |