М. Абдуллаева, Р. Носиров
РҚДУКЦИЯ (лотин. геЛисйо — аввалги ҳолатга қайтиш) методологик услуб сифатида мураккабдан оддийга ўтишни билдиради, дунёнинг умумий илмии манзарасини илк оддий тамойиллар асосида ёритишга имкон беради. Р. атамаси фал-сафада ва илмий билишда услубий Йўллардан бирини ифо-далайди. Бу йўлнинг ўзига хослиги ҳозирги даврда билимда қўлланилаётган усуллар ўрнига аввалги усулларни тиклашга бўлган интилишда намоён бўлмоқда. Ҳозирги давр ғарб фал-сафасида айниқса, таниқии олмон файласуфи Э. Гуссерл-нинг феноменология таълимотида «редукция» атамаси катта аҳамият касб этди. Феноменологияда редукция, «Соф акл» соҳасига кирмайдиган, барча эмпирик, ташқи билимни на-зардан соқит қилиш услуби сифатида ўзига хослик касб эта-ди. Феноменологик редукиия ғояси барча фанларга татбиқ
Ренессанс
этилиши кераклиги уқтирилади, Бундай редукция оқибатида «соф ақл»нинг ўзигагина дахлдор бўлган имманент (ички хусусиятларига тегишли) ишлар қолади холос. Феноменоло-гия предметини айни шу ишлар ташкил этиши керак деб ҳисобланади, Гуссерль таълимотида марказий ўринни эгал-лайдиган «Соф ақл» тушунчаси диндаги худо тушунчаси-нинг синоними сифатида ишлатилади. Шу маънода Гуссерл-нинг масалан, «Арифметика фалсафаси» асари худонинг мав-жудлигини онтологик исботига бағишланган эди. Гуссерль математика мисолида фан тушунчалари сунъийлашиб, ҳақиқий билимдан узоқлашиб, «техник»лашиб кетганини уқтиради ва «аслий тушунча»ларга қайтиш жараёнини амал-га ошириш кераклиги ғоясини олдинга суради. Онгнинг бун-дай орқага қараб ҳаракатланиш жараёни феноменологик ре-дукдия номини олган.
Гуссерль ўз феноменологик нуқтаи назаридан келиб чи-қиб, замонавий илмий билимларнинг «метафизик» асосдан узоқпашиб кетишига фатво берган позитивизмни танқид қила-ди. Позитивизм, дейди у фалсафани бамисоли, бошидан жудо қилди. У фалсафани илмий билим натижаларини таърифлаш ва таснифлашга нисбатан анча олий бўлган ўз туб мавзула-ридан айирди. Шунингдек, Гуссерль табиатшунослик фанла-ри вужудга келганидан сўнг яхлит назарий билим ва ҳатго фалсафа ҳам ажралиб кетганлигини, фалсафанинг ўзи эса файласуф бўлмаганлар ҳунарига айланиб қолгани, бу эса ўз навбатида Европа маънавиятини турли хиддаги фалсафалар жанггоҳига айлантириб юборганини кўрсатди. У бундай фал-сафани ўлик фалсафа деб атади. Гуссерль фикрига кўра, «ти-рик» фалсафа, бу — қайта тирилаётган метафизикадир, яъни универсал фалсафадир». Шу тариқа, Гуссерлнинг феномено-логик редукпияси дифференциалдашиб кетган (хусусий илм соҳаларига бўлиниб кетган) ҳозирги давр илмий билимла-рини ва фалсафани аввалги метафизикавий ҳолатга қайта-риш коясига олиб келади. Ҳозирги даврда редукция усули нафақат фалсафада ёки математикада, балки бошқа фанлар-да ҳам кенг қўлланмоқда. Масалан, психология тарихида (би-хевиоризм), лингвистикада, биологияда, физикада ва б. фан-ларда ҳам амал қилмоқца. Бу услуб кўп ҳолларда яхши ама-лий натижалар бериши кузатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |