Адорно Теодор
XIX асрда агностицизмнинг хилма-хил кўринишлари баъ-зи файласуфлар томонидан қуллаб-қувватланди ва ривож-лантирилди. Масалан, И. Мюллернинг агностицизми (физи-ологик идеализм), Г. Гельмгольининг иероглифлар агности-цизми, вульгар материалистлар агностииизми (Л. Бюхнер, Я. Молешотг), XIX—XX асрлар чегарасида А. Пуанкаре кон-венциализми, XX асрда эса П. С. Юшкевичнинг «праксеоло-гик> агностиишми бунга яққол мисол бўла олади.
М. Абдуллаева
АДОРНО ТЕОДОР (1903-1960) -- олмон файласуфи, Франкфурт фалсафа мактабининг йирик вакилларидан бири, социолог, мусиқашунос ва композитор. У модернизм эстети-каси тараққиётига катта ҳисса қушган тадқиқотчи сифатада танилган. А. ўзининг ижтимоий фаолкятини 17 ёшлик чоғи-дан, танқидий йўналтирилган «Экспрессионизм ва бадиий ҳақиқат* (1920) мақоласини чоп этиш билан бошлади. Сўнгра у мусиқа ҳақида баҳс-мунозараларга кенг йўл очиб берган танқидий руҳдаги қатор мақолаларни ёзди. а.нинг тадқиқ қилиш методи ўзига хос бўлиб, у мусиқа материалини раци-онал баҳолашга таянади. Олим 1920-йиллардан бошлаб, Франкфурт ижтимоий тадқиқотлар институтининг интеллек-туал доирасига жалб этидди. А. фалсафаси жамият ҳақидаги ҳар қандай эътиборли назарияларга танқидий ендашиш та-мойилига амал қилади. а.нинг илк фалсафий изланишлари Кьеркегор ва Гуссерлнинг ижтимоий реалликка эътиборсиз-лик билан қараши ва субъект ролини ўта бўртгиришга қар-ши қаратилганлиги билан ажраляб туради. У марксизмга, айниқса, Лукач ва Корш томонвдан ишлаб чиқилтан ному-таассиб марксизмга хайрхохлик бклан қарайди. А. 1934 йили фашистлар Олмониясини тарк этиб, Букж Британияга кўчиб ўтади, 1933 йилдан умрининг охирига қадар, АҚШда яшай-ди. А., Хоркхаймер билан ҳамкорликда ёзгая, «Маърифат диалектикаси» (1947) асарида тарихий тараққиет мавзусига мурожаат қилади. Унда жамият тарихи, кўп қамровли маъри-фатнинг умумбашарий тарихи сифатида талқин қилади, ин-сон зоти ҳает учун кураш жараёнида доимо мукаммаллашиб, ақлий-интеллектуал жиҳатдан улғайиб боради. А. ўзининг та-рихий тараққиетга бўлган танқидий муносабати орқачи, адо-латли жамият концелцяясини яратишга жазм қилади, У ўз тадқиқотларида негатив диалектикага асос солди. Унинг таъ-кяддашича, ашёлар ва уларни ўзида ифода этадиган тушун-чалар ўртасида бир-бирига мос келмайдиган, муайян конф-ронтаяия, ўзаро келишмовчилик юзага келади, Негатив диа-лектикада маънавий ҳаётнинг барча кўринишлари, ижтимо-
12
Адаптация
ий жиҳатдан белгиланганлиги қайд этилиб, ижтимоий-тари-хий реалликнинг инсонга бўлган бераҳм, ўта зўравонлигига алоҳида урғу берилади. А.нинг фадсафий қарашлари ҳозирги замон ғарб фалсафаси, социологияси, эстетикаси, мусика-шунослиги, 1960-йштларда шакллана бошланган сўл-ради-кал талабалар ҳаракатига фаол таъсир кўрсатди. А.нинг асо-сий асарлари; «Экспрессионализм ва бадиий ҳақиқат» (1920), «Маърифат диалектикаси» (1947), «Янги мусиқа фалсафаси» (1949), «Авторитар шахс» (1950), «Негатив диалектика» (1966), «Эстетика назарияси» (1970) ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |