М. Қодиров
АВЕРРОИЗМ — испаниялик (андалузиялик) машҳур му-тафаккир Абул Валид Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Рушд (1126— 1198) мероси таъсири остида ғарбда вужудга келган фалса-фий йўналиш. Тарих тақозоси билан Арасту, Форобий ва Йбн Сино дақоларига мансуб гоялар (оламнинг абадийлиги, акл фаоллиги, детерминизм тамойили), И. Р. томонидан ри-вожлантирилди ва унинг номи билан ғарбда танилди. Париж
Аверроизм
университети магистри Сигер Брабантскийни (тахм. 1240— 1281 ёки 1284) кенг тарқалиб борган аверроизмнинг йирик намояндаси дейиш мумкин. Аллома ўзининг «Оламнинг аба-дийлиги ҳақида», «Сабабларнинг зарурийлиги ва ўзаро бир-бирига боғликдиги ҳақида», «Руҳнинг ақллилиги ҳақида» каби асарларида фаЛсафанинг илоҳиётдан мустақиллиги, олам-нинг абадийлиги, табиатда детерминизм тамойилининг ҳухм-ронлиги, якка шахс руҳининг ўткинчи эканлигини эътироф этади. Аверроистик аристотелизм Париж епископи Стефан Темпьер томонидан 1227 йили махсус декрет билан қора-ланган.
--*Д.верроизм анъаналари Оксфорд университетида фаолият кўрсатган Рожер Бэкон (1210—1294) қарашларида ҳам на-моён бўлади. Р. Б, математика, тиббиёт, ҳуқуқшунослик, ило-ҳиёт, фалсафа соҳаларида иш олиб боради. «Катта асар», «Кичик асар», «Учинчи асар» кабилар унинг ижодига ман-субдир. Р. Б. уларда схоластикага, эскича фикрлаш тамойили-га қарши туради, Арасту ва Ибн Рушд анъаналарини давом эттиради. У Альберт ва Аквинскийга қарши қуйидаги эъти-розларни бидциради: 1. Ўтмишнинг буюк файласуфлари си-фатида Арасту, Ибн Сино ва Аверроэсни тан олиш мумкин. Лекин схоластлар на юнон тилини, на араб тилини билган-лар. 2. Математика илм соҳаларининг асосидир. Лекин схола-стлар етарли даражада математикадан хабардор эмаслар. 3. Схоластлар барча муаммоларни ҳал этишда «Инжил», Арас-ту, «черков отахонлари» нуфузига таянадилар. Асдида эса тажриба ва кузатувга мурожаат этмоқ зарур.
Р. Б. фалсафа илоҳиётга садоқат билан ҳормай-толмай хизмат қила олади деб таъкидлайди. Лекин черков учун бун-дай эътирофнинг ўзи етарли бўлмай, уни давом этиб келаёт-ган илоҳиётчилар анъаналари билан бойитиб бориш ва янги далиллар келтирмоқ зарур эди. Айниқса, Р. Б. томонидан ўтка-зилаётган хилма-хил тажрибалар черковни ташвишга солади. Тажриба натижаларини ёритиб бериш ва уларни бошқаларга етказиб бериш ман этилади. Бу талабга риоя қилмаганлиги учун Р. Б. ўн йил муддатга Францияга қувғин қилинади. Узоқ муддат инквизиция томонидан давом этган тақиқлар, қув-ғинларга қарамасдан, аверроизм анъаналари илм аҳли хоти-расидан ўчиб кетмади. XIV асрнинг бошларидан бу анъана яна уйгона бошлайди. Жан Жанден (1340 й.да вафот этган), падуилик Марсилий (1340 й.да вафот этган) билан ҳамкор-ликда аверроизмни тарғиб қилади. Улар папа Иоанн XXII га қарши мухолифатда бўладилар. Жан Жанден ўзининг кўплаб асарларида аверроистик аристотелизм мавқеини ҳимоя қила-ди, илм-фанни схоластика исканжасидан озод қилишга ури-
Автократия
нади. Европада XV—XVI асрларда аверроизм бирмунча кучаяди. Лекин бу даврга келиб, бу оқим бирмунча тартибга келиб, бир меъёрга киради. Унинг тарафдорлари аксарият фалсафа ва фанни бир-бирларига яқинлаштиришга катта а\амият бера бошлайдилар. Янги давр фани ва фалсафасида бу оқимга бўлган муносабат бирмунча ўзгарди, фаннинг турли соқа вакиллари унга нисбатан янгича усуллар, нуқтаи назарлар асосида муносабатда бўлмоқдалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |