Р. Носиров, М. Қодиров
МОҲИЯТ — нарсаларнинг ички мазмунини ташкил этув-чи жиҳат. Моҳият ташқи алоқадорлиқдан яширинган ҳодиса-дир. У ҳодисанинг ички мазмунини, алоқадорликларини, ички сабабларини, қонуниятларини ифода этади. Ҳар к^н-дай нарсанинг ички мазмуни аниқпанганда унинг м.и ҳоди-сага айланади. Бу ҳодиса ҳам ўз навбатида ўзининг ички мазмунига эга бўлади. Бу эса м.нинг мохд1ятидир. Фаннинг
226
Маркс Карл
вазифаси м.ни аниқяашдан иборат. Фан тобора жисмларнинг
сиртқи м.ларидан ички м.ига кириб бораверади.
С. Сафаева
МАРКС КАРЛ (1818 йилнинг 5.05. да Германиянинг Трир шаҳрида туғилган. 1883 йилнинг 14.08да Лондонда вафот эт-ган) — 1837 йилда у Берлинда ёш гегелчилар тўгараги аъзола-ри билан учрашди. 1841 йилда (апрель), «Демокрит натурфал-сафаси билан Эпикур натурфалсафаси ўртасидаги тафовут» мавзусида фалсафа докторлиги диссертациясини ҳимоя қилди. 1841 — 1843 йиллар Маркс дунеқарашида кескин бурилишлар даври бўлди, унда Гегель фалсафасига доир танқидий фикр-лар шакллана бошлаган ва материалист Фейербах фалсафаси-нинг таъсири кучая бошлаган эди. Шу даврларда «Гегель ҳуқуқ фалсафасининг танқидига доир» асарини ёзди. Бу асарда Ге-гелнинг фикрига қарама-қарши ўлароқ, жамият тақдирини давлат белгилай олмайди, деган фикрларни билдиради..
1844 йилда «Гегель ҳуқуқ фалсафасининг танқидига доир, муқаддима» мақоласида пролетариатнинг «жаҳоншумул-та-рихий миссияси» тўтрисидаги гояни батафсил таърифлаб бер-ди ва бу ғоя Маркснинг келгуси илмий ҳамда сиёсий фаоли-ятида асосий қоида аҳамиятини касб этади.
1844 йил (сентябрь)да Маркс билан Ф. Энгельснинг уч-рашуви бўлиб ўтди ва ўша пайтдан бошлаб, уларнинг қирқ йиллик дўстлиги ҳамда ҳамкорлиги бошланди. У ўз таълимо-тининг туб асослари — ишлаб чиқариш усули, ишлаб чиқа-рувчи кучлар, ишлаб чиқариш муносабатлари, базис ва уст-қурма, ижтимоий-иқтисодий формация, ижтимоий борлиқ ва ижтимоий онг муносабатлари, онг борлиқни эмас, бор-лиқ онгни белгилайдиған қоидаси ва шунингдек, пролета-риат диктатураси тўғрисидаги қарашларини баён қилган эди. Бу қарашлар фалсафада, айниқса унинг ижтамоий соҳасида кескин ўзгаришлар ясашга сабаб бўлди.
Унинг 1852 йил 5-мартда Вейдемейерга ёзган хатида Маркс ўз таълимотининг туб моҳиятини, яъни синфлар иш-лаб чиқариш тараққиётининг муайян босқичларига тўрри ке-лиши; синфий кураш муқаррар равишда пролетариат дикта-турасига олиб келиши, пролетариат диктатураси эса барча синфларни шу жумладан, унинг ўзини ҳам барҳам топтири-шини ва натижада синфсиз жамиятга ўтилиши тўғрисидаги қарашларини баён этадики, булар кейинчалик коммунистик Ҳаракат учун асосий дастур бўлиб хизмат қилди. «Капитал»-нинг биринчи жидди 1867 йилда нашрдан чиқди. «Капитал»-нинг 2—3 томлари устида изланишлар олиб борди, лекин
227
Материализм
уларни охиригача тугаллай олмади. Кейинчалик «Капитал»-нинг иккинчи жилди Ф. Энгельс томонидан 1885 йилда ва учинчи жилди эса 1894 йилда нашрдан чиқарилди. Маркс томонидан илгари сурилган, шўро мафкураси томонидан сох-талаштирилган, тарихни материалистик тушуниш қоидалари XX асрнинг охирига келиб, инсониятнинг умумий манфаат-ларига зид келганлиги, тарихий жараёнларни тушунишда бир томонлама талқин қилинишга йўл очиб бориши аён бўлиб қодди. Тарихий жараёнларни тушунишда Маркс томонидан илгари сурилган ижтимоий тараққиётга формацион ёнда-шиш қоидаларини барча халқлар тарихини ўрганишда бир-дай қўллаб бўлмаслиги, унинг яккаю-ягона тўғри танҳо ил-мий таълимот эмаслиги маълум бўлди. Ҳозирги шароитда пролетариат манфаатлари умуминсоният манфаатидир, де*-йиш (яъни, умуминсоний манфаатларни пролетариат синфи манфаатларига бўйсундириш) мантиқцан йироқ, ғайриил-мий эканлиги яққол намоён бўлиб қолди.
Карл Маркс ижтимоий-сиёсий таълимотининг синфий кураш, социал революция ҳақидаги қоидалари тарих синовла-рига бардош бера олмади. Ҳозирги даврда жамият ривожлани-ши инқилобий ўзгаришлар билан эмас, балки эволюциявий, босқичма-боқсич, ларзаларсиз, ислоҳотлар орқали амалга оширилаётганлиги умумбашарий далил бўлиб қолди.
Do'stlaringiz bilan baham: |