Классик диалектиканинг ўзига хос хусусиятлари: Биринчидан, классик диалектика дунёни тушунишнинг шундай бир усули ҳисобланадики, бунда борлиқ нарсалар ва ҳодисаларнинг умумий ўзаро алоқаси, уларнинг бир-бирини тақозо этиши ва муттасил ўзгариши нуқтаи назаридан англаб етилади. Диалектика ривожланишнинг теран, тўлақонли ва мазмунан бой назариясидир. У ўзгариш ҳолатида бўлмаган бирон-бир нарса табиатда ҳам, жамиятда ҳам, тафаккурда ҳам мавжуд эмас, чунки барча мавжуд нарсалар ўз ички зиддиятларига эга ва улар бу нарсаларни ўзгаришга, янги шакл-шамойил касб этишга, ривожланишга мажбур қилади, деб ўргатади.
Иккинчидан, диалектика объектив ва субъектив диалектиканинг мавжудлигини тан олади. Объектив диалектика – бу табиий ва ижтимоий ҳодисаларнинг ўзаро алоқаси ва ривожланиши. У субъектдан, инсон ва инсониятдан қатъий назар мавжуддир. Субъектив диалектика – бу субъектнинг фикрлаш диалектикаси ва унинг объектив дунёни билиши. Объектив ва субъектив диалектиканинг ўзаро нисбати қандай? Материалистик давр нуқтаи назаридан субъектив диалектика объектив диалектикани акс эттиради. Объектив ва субъектив диалектика мазмунан бир-бирига мос келади
Учинчидан, фан сифатида диалектика ўз тамойиллари, қонунлари ва категорияларига эга. Диалектика қонунлари ривожланиш жараёнидаги умумий муҳим алоқаларни акс эттиради. Улар диалектиканинг назариясини яратишда муҳим методологик функцияни бажаради. Диалектикада умумий қонунлар учта: диалектик зиддиятлилик қонуни, миқдор ва сифат ўзгаришларининг бир-бирига ўтиши қонуни ва инкорни-инкор қонуни. Диалектика категориялари – бу энг фундаментал, асосий тушунчалар бўлиб, уларда ва уларнинг ёрдамида фалсафий фикрлаш амалга оширилади.
Тўртинчидан, диалектиканинг ўзига хос хусусияти шундаки, у назария вазифасини ҳам, методология вазифасини ҳам бажаради. Диалектика қонунлари, категорияларининг мазмунига ва билиш жараёнининг амал қилиш ва ривожланиш қонуниятларига мувофиқ фикрловчи субъектга қўйиладиган тегишли талаблар шакллантирилади ва шу тариқа унга билиш фаолиятида йўл кўрсатилади.
Шундай қилиб, ҳозирги талқиндаги диалектика - бу: 1) ҳодисаларнинг уларга хос бўлган зиддиятлар вужудга келиши, ўзаро таъсирга киришиши ва ечилишига мувофиқ ривожланишидан иборат бўлган объектив жараён; 2) табиат, жамият ва тафаккурнинг ҳаракат ва ривожланиш универсал қонунлари ҳақидаги фалсафий концепция; дунёни билиш ва ўзгартириш методи. Унинг тизимига кирувчи ривожланишнинг умумий қонунларини билиш ўтмишни англаб етиш, ҳозирги дунёда юз бераётган жараёнларни тўғри тушуниш ва келажакни башорат қилиш имконини беради.
Қонун тушунчаси ва унинг фалсафий таҳлили.
46-Жавоб: Қонун деб, бир қанча зарурий белгиларга эга бўлган ўзаро алоқага айтилади: 1) алоқанинг объективлиги. Энергия ва модданинг сақланиш қонунлари ёки бутун олам тортишиш қонуни ҳақида гапирадиган бўлсак, биз уларни бекор қилишимиз ёки уларнинг амал қилишини онгли равишда тўхтатишимиз мумкин эмас; 2) алоқанинг муҳимлиги. Муҳим алоқа – бу нарсанинг мавжудлигини, унинг ҳаракати ва ривожланишини белгиловчи алоқа. Айтайлик, элементларнинг даврий қонуни атом оғирлиги, атом ўзагининг заряди ва элементларнинг кимёвий хоссалари ўртасидаги муҳим алоқани акс эттиради; 3) алоқанинг зарурийлиги. Зарурий алоқа – бу муайян шароитда зарурий тарзда намоён бўлувчи алоқа. Масалан, физикада маълум бўлган ўтказгич қаршилигининг ўтказгич таркиби, унинг узунлиги ва кўндаланг кесимининг юзига боғлиқлиги қонуни ўтказгичда электр токи ўтган ҳар бир ҳолда зарурий тарзда намоён бўлади, чунки у ўтказгич қайси моддадан ясалган бўлса, шу модданинг табиати, унга хос бўлган объектив хусусиятлар билан белгиланади; 4) алоқанинг барқарорлиги. Барқарор алоқа – бу ишончли тарзда сақланадиган алоқа. У материя ҳаракатининг тегишли шакли (материя ривожланишининг муайян босқичи) ёки тафаккур мавжуд бўлган давр мобайнида, токи бу нарсалар ва ҳодисалар мавжуд экан, амалда мавжуд бўлади; 5) алоқанинг умумийлиги. Алоқанинг умумийлиги шунда намоён бўладики, унга объектив дунёнинг аксарият ёки ҳатто барча нарсалари, ҳодисалари ва жараёнлари бўйсунади.
Қонуннинг кўриб чиқилган белгилари унга мантиқий таъриф бериш имконини беради. Қонун – бу моддий ва маънавий ҳодисаларнинг уларнинг ҳаракат ва ривожланиш хусусияти ва йўналишини белгиловчи объектив, муҳим, зарурий, барқарор ва умумий алоқаси.
Шунингдек, «қонуният» тушунчаси ҳам ишлатилади. Қонуният қонунга қараганда кенгроқ тушунчадир. Қонун муайян шароитда ўзини қатъий ва муқаррар тарзда намоён этса, қонуният бир қанча қонунларнинг ўзаро алоқаси, ўзаро таъсири сифатида намоён бўлади. Масалан, ижтимоий ҳодисаларни таҳлил қилиш чоғида қиймат қонуни ёки ишлаб чиқариш муносабатлари ривожланишининг муайян даражасига ишлаб чиқариш кучларининг мувофиқлиги қонунининг аниқ кўринишлари ҳақида ҳам, объектив қонуният сифатидаги жамиятнинг фаол ривожланиши ҳақида ҳам гапириш мумкин.
Қонунлар ҳар хил бўлади. Хусусан, асосий ва иккинчи даражали, динамик ва статик қонунлар, табиат ва жамият қонунлари, махсус ва умумий қонунлар фарқланади. Борлиқ қонунлари ҳақидаги таълимот сифатидаги диалектикани умумий (универсал) қонунлар қизиқтиради, чунки улар, биринчидан, фаолиятнинг барча соҳаларига хос, яъни табиат, жамият ва билишда амал қилади; иккинчидан, ҳаракат ва ривожланишнинг теран асосларини ёритиб беради, аниқроқ айтганда, ривожланиш нима учун, қай тарзда, қайси йўналишда юз беради, деган муҳим саволларга изчил жавоб беради.
Фалсафанинг асосий қонунлари ва уларнинг таснифи.
46-Жавоб:
Қарама- қаршилик ва зиддият қонуни, унинг тиббиётда намоён бўлиши.
47-жавоб: Қарама-қаршилик бирлиги нима? Биринчидан, қарама-қаршиликлар бирлиги – бу уларнинг узвийлиги. Ҳар бир қарама-қаршилик бошқа бир қарама-қаршиликнинг мавжудлик шарти ҳисобланади. Улар алоҳида-алоҳида мавжуд бўлиши мумкин эмас (агар қарама-қаршиликлардан бири йўқ бўлса, уларнинг иккинчиси ҳам йўқ бўлади). Иккинчидан, қарама-қаршиликлар бирлиги улар бир-бирини тақозо этган ва бир-бирига ўтган ҳолдагина муайян мазмун касб этади. Ҳар қандай қарама-қаршилик ўзида мавжуд бўлмаган, лекин бошқа қарама-қаршиликда мавжуд бўлган жиҳатга муҳтож бўлади. Улар бир-бири билан ўзаро таъсирга киришади. Қарама-қаршиликлар бир-бирига таъсир кўрсатиш орқали бир-бирига ўтади. Бу қарама-қаршиликлар маконда бир-биридан ажратилган, турли жинсли ҳодисалар сифатида мавжуд бўлмаслигини, уларнинг ҳар бири ўзида бошқасининг муайян жиҳатини мужассамлаштиришини англатади (масалан, ўқув жараёни ўқитувчи ва талаблар мавжудлигини назарда тутади).
Қарама-қаршиликларнинг қарши ҳаракат («кураш»)га доир муносабати нима? Қарама-қаршиликлар бир-бирини тақозо этар ва ривожланар экан, бири бошқасига «бепарво» бўлмайди, балки бир-бирига ўзаро таъсир кўрсатади. Уларнинг ўртасида қарши ҳаракат, кураш боради. Унинг моҳияти ягоналикка барҳам беришдан иборат. Қарама-қаршиликларнинг ҳар бири иккинчисини ўзидан итариб чиқаради, ундан халос бўлишга ҳаракат қилади. Шундай қилиб, қарама-қаршиликликлар кураши қарама-қаршиликлар бир-бирини инкор этган, бир-бирини истисно қилган ҳолда юз беради.
Қарама-қаршиликлар бирлиги нарсанинг барқарорлигини акс эттиради ва нисбий, ўткинчи ҳисобланади. қарама-қаршиликларнинг кураши мутлақ хусусият касб этади, у ҳеч қачон тўхтамайди.
Қарама-қаршиликларнинг бирлиги билан тавсифланадиган ва айни вақтда уларнинг ўртасидаги муттасил кураш ҳисобланадиган муносабат зиддият деб аталади. Зиддиятлар борлиқнинг барча ҳодисалари ва жараёнларига хос бўлиб, ўзгариш ва ривожланишнинг манбаи, ҳаракатлантирувчи кучи сифатида амал қилади. Айни шу сабабли зиддият диалектик зиддиятлилик қонунининг моҳиятини ёритиб берувчи бош категория ҳисобланади. Зиддият – бу қарама-қаршиликлар муносабатигина эмас, балки уларнинг тарқалиш жараёни ҳамдир. Шу туфайли ҳам, Гегель ғояларига асосланиб, зиддият тарқалишининг қуйидаги босқичлари (фазалари) фарқланади: айният, тафовут, қарама-қаршилик, зиддият ва асос (яъни зиддиятнинг ечилиши).
Зиддиятлар – нарса ёки ҳодиса қарама-қарши томонларининг бир-бирини истисно этиш ва бир-бирига ўтиш муносабатларидир. Диалектик зиддият – бир-бирини истисно этувчи қарама-қаршиликларнинг билвосита бирлигидир. Қарама-қаршиликлар – зиддиятларнинг негизи, боғловчи бўғинлар эса – уларни ечиш механизмидир. Қуйидаги фактлар боғловчи бўғинлар роли ва қарама-қаршиликлар тушунчасига мисол бўлиши мумкин: Ирсият ва ўзгарувчанлик қутбларида нафақат организмнинг аввалги ҳолати, балки ўзлаштирилган янги белгилари ҳам сақланишини таъминловчи генетик код боғловчи бўғин ҳисобланади. Ижтимоий ҳаётда жамиятнинг ўта бой ва ўта қашшоқ қатламлари қарама-қаршиликлари ўртасида боғловчи бўғин вазифасини ўрта синф бажаради. Ўрта синф мамлакат аҳолисининг аксарият қисмини ташкил этиши лозимлиги, акс ҳолда жамият ҳолати доимо беқарор бўлишини Аристотель қадим замонлардаёқ қайд этган эди. Зеро, майда мулкдорлар олган даромадининг бир қисмини ўз ишини ривожлантиришга йўналтиради, бозор конъюнктурасини ўрганади ва унга жуда тез мослашади, бозорни зарур товарлар ва хизматлар билан бойитади. Яна бир мисол – шахс ва жамият муносабатлари. Маълумки, шахс ва жамият қарама-қаршиликлар ҳисобланади, шахс аъзо бўлган ижтимоий гуруҳлар уларнинг ўртасида боғловчи бўғин сифатида амал қилади.
Бу ва бошқа далиллар билишда ички қарама-қаршиликлар мавжудлгини ҳам, боғловчи бўғинларни ҳам ҳисобга олиш муҳим эканлигини кўрсатади. ХХ аср 30-йилларининг бошида инглиз физиги Поль Дирак позитронлар, яъни электронларга ўхшаш, лекин мусбат зарядга эга бўлган зарралар мавжудлигини башорат қилди. Гарчи олим ўз назариясида бирон-бир хато топмаган бўлса-да, аксилзарралар мавжудлигига унинг ишончи йуқ эди.
Шундай қилиб, қарама-қаршиликлар алоқаси ва зиддиятларни ечишнинг бир-бири билан билвосита боғлиқлиги умумий хусусият касб этади, алоқа усули эса боғланиш хусусияти билан белгиланади. Боғловчи бўғинларнинг ўзи зиддият қарама-қарши аъзолари хоссаларининг уйғунлигидан ташкил топади.
Микдор ва сифат ўзгаришлари диалектикаси, унинг тиббиётда намоён бўлиши.
49-жавоб: Ривожланиш манбаини ёритувчи диалектик зиддиятлилик қонунидан фарқли ўлароқ, миқдор ва сифат ўзгаришларининг бир-бирига ўтиши қонуни ривожланиш жараёнининг механизмини ёритади, у қай тарзда ва қандай шаклларда амалга оширилишини кўрсатади. Бу қонуннинг хусусиятини, у қандай намоён бўлиши ва амал қилишини аниқлаш учун унинг асосий тушунчалари: сифат, миқдор, меъёр, сакрашнинг мазмунини ёритиш талаб этилади.
Сифат нарсаларга хос ва уларнинг борлиғи билан айний бўлган ҳамда уларни муайян алоқалар тизимидаги бошқа нарсалардан фарқлаш имконини берадиган ўзига хос хусусиятни акс эттиради. Нарсаларнинг сифати уларнинг чеклилиги билан уйғун боғлиқ, зеро мазкур сифат йўқ бўлиши билан нарсанинг ўзи ҳам йўқ бўлади, у бошқа нарсага айланади. Барча нарсалар, жараёнлар, ҳодисалар сифат билан бир қаторда муайян миқдорга ҳам эга бўлади. Улар муқаррар тарзда муайян ўлчам, ҳажм, масса ва шу кабилар билан тавсифланади. Сифат – нарсанинг ички хусусияти, предметни мазкур жиҳатдан фарқлаш учун зарур ва етарли бўлган хоссалар мажмуи. Сифат – хоссаларнинг оддий мажмуи эмас, балки уларнинг муайян яхлитликдан ўрин олган ва предметнинг алоҳида моҳият сифатида мавжудлигини белгиловчи тизимидир. Предметларнинг муносабатлари ва алоқаларининг ранг-баранглиги айни бир предметда қарама-қарши хоссалар ва сифатлар мавжудлигини изоҳлайди. Бир жиҳатдан енгил нарса бошқа бир жиҳатдан оғир бўлади, бир алоқада оқ нарса бошқа бир алоқада қора бўлади ва ҳ.к. Масалан, сув ва буғ бир-биридан сифат жиҳатидан фарқ қиладими ёки миқдор жиҳатиданми? Модданинг агрегат ҳолатини таққослайдиган бўлсак, сув ва буғ сифат жиҳатидан фарқ қилади. Таққослаш сув ва буғнинг кимёвий таркибини аниқлашни назарда тутса, уларнинг ўртасида миқдорий фарқ мавжуд бўлади. Аммо ҳар қандай нарса бир жиҳатдан битта сифатга ва турли жиҳатлардан кўплаб сифатларга эга бўлади
Хосса – предметнинг жиҳати бўлиб, унинг бошқа предметлардан фарқи ёки улар билан ўхшашлигини белгилайди ва улар билан ўзаро алоқада намоён бўлади. Хоссалар муҳим ва иккинчи даражали бўлиши мумкин. Муҳим хоссалар предметнинг сифатини белгилайди. Уларнинг йўқолиши моҳиятини мазкур хоссалар ташкил этган предметнинг ҳам йўқолишини англатади. Иккинчи даражали хоссалар ўзлаштирилиши ёки предметнинг сифатини ўзгартирмасдан йўқолиши мумкин. Ҳар қандай хосса (температура, ҳажм, энергия ва ш.к.) муайян миқдор ва сифатга эга бўлади. Ҳар қандай предмет ўзининг мавжудлигини белгиловчи барча хоссалар мажмуидир..
Миқдор – предмет муайян хоссасининг намоён бўлиши, интенсивлиги даражаси. У сифат жиҳатидан ўхшаш хоссалар ёки бутуннинг қисмларини таққослаш йўли билан аниқланади. Миқдорий муносабатлар сифатга боғланмасдан аниқланиши мумкин. Шунингдек, миқдор турли предметларнинг айрим умумий хоссаси сифатида, предметларни сифат жиҳатидан тенглаштиради. Шу маънода миқдор сифатнинг зиддидир. Аммо предметнинг сифат хусусиятини мавҳумлаштириш сифат жиҳатидан ҳар хил тузилмаларни ўрганишга тадқиқотнинг миқдорий методларини жалб қилиш имконини беради. Масалан, ўлчаш таққослашнинг ўрганилаётган объектнинг миқдор кўрсаткичларини аниқловчи айрим кўриниши сифатида, сифат ҳақида аниқроқ хулоса чиқариш имконини беради. Математикада миқдорий муносабатлар сон, қиймат, функция, тўплам тушунчаларида ифодаланади. Ҳозирги замон фани аниқ математик аппаратдан фойдаланиб, микродунёнинг теран қатламларига киради, Оламнинг чексиз маконларини тадқиқ этади. Математика табиат ва жамиятни ўрганишнинг самарали воситаларидан бирига айланган.
Ҳар қандай предмет миқдор ва сифат қарама-қаршиликларининг муайян синтезидир. Унинг борлиғи объектга хос бўлган муҳим хоссаларни сақлашни назарда тутади. Оламнинг кўп сифатлилиги унинг элементлари нисбатан барқарорлиги ва мустақиллиги билан таъминланади. Аммо олам, шу жумладан ҳар қандай предмет муттасил ўзгаришда бўлади. Ҳеч нарса боқий эмас. Бутун борлиқ қачондир пайдо бўлган ва қачондир ҳалок бўлади. Дунё ўзгаради ва айни вақтда ўзлигини сақлаб қолади, ўз-ўзига нисбатан айний бўлади.
Инкорни-инкор қонуни ва ворисийлик, унинг тиббиётда намоён бўлиши.
50-жавоб:
Do'stlaringiz bilan baham: |