Фалсафа” фанидан оралиқ назорат саволлари «Фалсафа» атамасининг моҳияти ва мазмуни. 1-жавоби: «Фалсафа нима дегани?»



Download 0,87 Mb.
bet19/38
Sana22.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#87632
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   38
Bog'liq
ON

Джордж Беркли (1658-1753) субъектив идеализмнинг йирик вакилларидан бири эди. Берклига Локкнинг бирламачи ва иккиламчи сифатлар ҳақидаги ғоялари таъсир ўтказган эди. Аммо Беркли, Локкдан фарқли ўларок, барча сифатларни иккиламчи (яъни субъектив) ҳисоблайди. Оғирлик ва барча маконий хусусиятлар ва алоқалар бизнинг ҳиссий аъзоларимизнинг қобилиятлари билан ифода қилинадилар. Берклининг далилича, бирор ашёнинг ўзи бизга катта ҳам кўриниши (ундан кам масофадаги узоқликда) ва кичик ҳам бўлиб туйилиши (ундан катта масофадаги узоқликда) мумкин. Бундан шу нарса келиб чиқадики, катта-кичиклик ва узоқлашганлик турли ҳис - туйғу аъзолари воситасида ҳосил бўлган ҳис - туйғуга таянувчи индуктив хулоса асосида пайдо бўлади. Беркли назарича, мавжуд бўлишлиқ» - «идрок қилишда» демакдир. Ашёларнинг объектив мавжудлигини ва ташқи дунё ҳодисаларини, ва демакки, «модда» тушунчасини Беркли рад этади. Бу тушунча умумий бўлганлигидан қалбакидир, негаки унинг асосида шундай тахмин ётадики, гўё биз, бизнинг ҳис - туйғуларимиз мазмунини ташкил қилувчи ашёларнинг айрим хусусиятларидан четга чиқишимиз мумкин ва «умуман модда» асоси бўлган бизнинг барча ҳис - туйғуларимиз учун умумий бўлган абстракт ғоя ташкил топиши мумкин. Аммо биз моддани модда сифатида идрок қилмасдан, балки ашёларнинг муайян хусусиятлари бўлган - таъм, ис, ранг ва шунга ўхшашларни идрок қилишимиз мумкинки, уни Беркли «ғоялар» деб атади. Атрофимизни ўраб турган ашёлар Худо ақлида ғоялар сифатида мавжуд бўлиб, у эса, ўз навбатида, ердаги ҳаётнинг манбаи ва сабабидир.
Инглиз файласуфи, рухшуноси, тарихчиси ва иқтисодчиси Давид Юм (1711-1776) Берклининг замондоши эди. Ташқи дунё мавжудми, деган саволга, Юм иккиланиброқ «билмайман» деб жавоб берар эди. Ахир бизнинг ақлимиз, улар келтириб чиқарган нарсалар билан эмас, балки бизнинг ҳис - туйғуларимизнинг мазмуни билангина иш юритади. Юмнинг нуқтаи назарича, тўғри билим фақат мантиқий бўлиши мумкин, аммо ўрганилаётган мавзулар далилларга таянганлиги туфайли ва мантиқий исбот қилиш мумкин бўлмаганлиги сабабли тажрибадан келтириб чиқарилади. Тажрибани ўзини Юм «таассуротлар» оқими сифатида ифодалаб, унинг сабаблари маълум эмаслиги ва билиб бўлмаслигини қайд этади. Тажрибани мантиқий асослаб бўлмаслиги омили шунинг далилидирки, тажрибавий билим ишончли бўла олмайди. Масалан, тажрибада биз бирор воқеа ҳақида аввал бир таассуротга, кейин эса бошқасига эга бўламиз. Аммо икки ҳодисанинг бирин-кетин келишини мантиқий жиҳатдан исбот қилиб бўлмайди, негаки, биринчи ҳодиса иккинчининг сабаби бўлиши мумкин, иккинчи эса - биринчининг оқибати бўла олади. Ушбу далилдан келиб чиқиб Юм сабабиятнинг объектив хусусиятини билиш мумкин эмаслиги ҳақида хулоса чиқаради. Шу билан биргаликда Юм объектив сабабиятни туғилган ғоялар ёки ҳиссий таассуротлар қиёфасини эслаш кўринишида мавжудлигига йўл қўяди. Барча ҳиссий таассуротларнинг ҳаммаси ҳам биз учун тенг қийматга эга эмас: уларнинг баъзилари ёрқинроқ, жонлироқ, барқарорроқ бўлиб, дунёда амалий равишда маълум бир нарсани кўзлаб иш тутиш учун етарлидир. Пировардида, Юм бизнинг ишончимиз учун манба назарий билим эмас, балки дин хизмат қилишлигини таъкидлашга мажбур бўлди. Масалан, биз йил фаслларининг даврий ўзгаришига, ҳар куни қуёш чиқиб, кейин ботишига ишонамиз. Бу ишонч ушбу ҳодисани такрорланишини кўриш одатига асосланган. Юм черковни танқид остига олади. Аммо у диннинг келиб чиқиши ва ижтимоий вазифаларини тушунтиришга уриниб, унинг аҳамиятини, жумладан, ахлоқий меъёрларни барқарор қилиш ва унинг таъсирчанлигининг гарови эканлигини таъкидлайди.
XVIII аср француз маърифатчилигининг асосий ғоялари.34-жавоб: XVIII асрда Францияда фалсафий тараққиёт Маърифатчилик паноҳида амалга оширилди. Барча ижодий фикрловчи француз файласуфлари амалда маърифатпарварлар эдилар. Уларнинг машҳур вакиллари орасида Вольтер, Руссо, Дидро, Ламетри, Гельвеций ва Гольбах бор эди. Францияда маърифатпарварларга эътироз билдирувчи сифатида илоҳиётчилар чиқдилар. Маърифатпарвар-файласуфлар ўз қарашларида механистик шаклдаги моддиюнча дунёқарашни тарғиб қилдилар, гарчи уларнинг баъзиларининг асарларида, масалан, Дидронинг организмлар тараққиёти ҳақидаги қарашларида диалектик унсурлар ҳам мавжуд эди. Дидро нуқтаи назарича, табиат (материя) барча нарсаларнинг сабаби бўлиб, ўз ўзича яшайди, абадий мавжуд бўлади, негаки, у ўзининг сабабидир. Айрим олинган кишига нисбатан модда шундай нарсадирки, ҳис - туйғу аъзоларига қандайдир тарзда таъсир ўтказади; моддий жисмлар эса атомлардан ташкил топгандир. Маърифатпарварлар ўзларининг биринчи навбатдаги вазифаларидан бири сифатида давлат ҳокимиятини дунёвийлаштириш, яъни черковни давлатдан ажратишни мақсад қилиб қўйган эдилар. Улар черковлар ва диний мазҳаблар фаолияти устидан давлат назоратини ўрнатишни назарда тутар эдиларки, токи улар диний таассуб ва душманлик уруғини сочиш билан шуғулланмай, фуқаролик қонунларига оғишмай амал қилсинлар. Маърифатпарварлар инсонни бошқатдан тарбиялаб, ундаги ижобий томонларни ривожлантиришга ва пировардида, атрофдагиларни, аввало ижтимоий муҳитни соғломлаштиришга уриндилар.



  1. Немис миллий фалсафасининг шаклланиши.

34-жавоб: VIII асрнинг охири XIX асрнинг бошида Француз инқилоби воқеаларининг кучли таъсири остида бўлган, иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан қолоқ Германияда шундай фалсафа вужудга келдики, унинг шаклланишида табиатшунослик ва ижтимоий фанларнинг ютуқлари катта ўрин тутди. Физика ва кимё катта мувафаққиятларга эришди, жонли табиатни ўрганиш олға қадам босди, математика соҳасида шундай кашфиётлар қилиндики, улар жуда кўп жараёнларни миқдорий жиҳатдан аниқ ифодалашга имкон берди. Бундан ташқари, атроф муҳит томонидан тана аъзолари ривожининг бир-бири билан сабабий алоқадорлиги ҳақидаги Ламарк таълимоти катта қизиқиш билан кутиб олинди. Энг янги астрономик, геологик ва эмбриологик назариялар ҳам катта қизиқиш уйғотди. Бу барча назариялар, ҳамда кишилик жамиятининг тараққиёт назарияси муқаррар равишда ривожланиш ғоясини воқейликни билишнинг назарияси ва усули сифатида ишлаб чиқиш заруриятини рағбатлантирар эди.
Немис мумтоз фалсафаси И.Кант, И. Фихте, Ф.Шеллинг, Г.Хегел ва Л.Фейербах каби шахслар номи билан боғлиқдир.
Немис мумтоз идеализмининг асосчиси Иммануил Кант (1724-1804) фақат буюк файласуф сифатидагина эмас, балки кенг қамровли чуқур олим сифатида ҳам машҳурдир. Унинг томонидан ишлаб чиқилган қуёш системасининг баҳайбат газсимон тумандан келиб чиққанлиги ҳақидаги таълимот ҳозиргача астрономияда асосий илмий ғоялардан бири ҳисобланади. Кантнинг илмий табиташунослик соҳасидаги кашфиёти унинг замондаги табиташунослик қоидасини фақат Коинот тузилишигагина эмас, балки унинг келиб чиқиши ва ривожига нисбатан ҳам қўллашга биринчи уриниш эди. Кантнинг хизматларидан яна бири унинг ҳайвонларни эҳтимол тутилган келиб чиқишининг тартиб билан тақсимланиши ҳақидаги ғояси ва инсонларнинг ирқий жиҳатдан табиий келиб чиқиши тўғрисидаги назарияси эди.
Кантнинг нуқтаи назарича, энг муҳим фалсафий муаммоларни ечишга киришишдан олдин инсон билимининг чегараси ва имкониятини тадқиқ қилиш лозим. Кант фикрича, биз дунёни қандай бўлса, ўшанчаликда эмас, балки бизга қандай намоён бўлишига қараб биламиз. Бизнинг билимимизга фақат ашёлар кўриниши ёки феноменлар етиб келади. Ҳис-туйғу аъзоларига «нарса-ўзида» («вещь в себе») таъсири натижасида ҳиссий тартибсизлик вужудга келади. Бу тартибсизлик бизнинг ақлимиз қуввати орқали бирлик ва тартибга солинади. Биз ниманики табиат қонунлари ҳисобласак, аслида ҳодисалар дунёсига ақл орқали киритиладиган алоқадир, ёки бошқача айтганда, бизнинг ақлимиз қонунларни табиатга буйруқ қилади. Аммо ҳодисалар дунёсига инсон онгидан мустақил бўлган ашёлар моҳияти бўлган «нарса ўзида» мувофиқ келади. Уларни мутлақ билиш мумкин эмас. «Нарса ўзида» бизлар учун ноуменлар, яъни ақл билан билинадиган, аммо тажрибада берилмайдиган моҳиятдир. Кант инсон ақлининг кучига чексиз ишонишни ақидапарастлик деб атаб, уни шубҳа остига олиб баҳолайди.
Кант нуқтаи назарича, макон ва замон ғояси инсонга идрокдан олдин маълум бўлган. Макон ва замон ғоявий бўлиб, воқеий эмасдирлир. Ҳиссий таассуротлар бир-бирлари билан ўзаро ҳукмлар воситасида боғланадиларки, улар асосида категориялар, яъни умумий тушунчалар ётади. Кант назарича, булар «соф фикр» ни ифодаловчи «соф мантиқий» шакллар бўлиб, унинг ашёлари эмас. Категориялар инсонга априоди, яъни ҳар қандай тажрибагача берилгандир.
Билиш ҳақидаги таълимотда Кант диалектикага катта ўрин ажратади: қарама-қаршилик билишнинг зарурий лаҳзаси сифатида қараб чиқилади. Немис фалсафаси Кантдан кейин И.Г. Фитхе (1762-1814) ва Ф. Шеллинг (1775-1854) томонидан ишлаб чиқилди. Улар ҳодисалар ва ашёларнинг кантчасига қарама-қарши қўйилишини муайян ягона қоида бўлган – Фихтедаги мутлақ «Мен» ва Шеллингдаги борлиқ билан фикрдаги мутлақ айният асосида далиллаб, уни бартараф қилишга ҳаракат қилдилар. Бундан ташқари, Шеллинг диалектика категорияларини, жумладан озодлик ва зарурият, ягоналик ва кўпликнинг айнияти ва бошқаларни синчковлик билан таҳлил қилиб, Хегел диалектикасининг хабарчиси сифатида хизмат қилди.
Немис фалсафаси ўз ривожининг чўққисига Хегел (1770-1831) ижодида эришди. Хегел диалектиканинг қонунлари ва категориялари ҳақидаги таълимотни ривожлантириб, биринчи марта диалектик мантиқнинг асосий қоидаларини ишлаб чиқди ва ўша даврдаги таълимотларда ҳукм сурган метафизик онг усулини танқид остига олди. Кантнинг «нарса-ўзида» сига у диалектика принципини қарама-қарши қўйди: моҳият ўзини намоён этади, ҳодиса моҳиятлидир. Хегелнинг қайд этишича, асосида «дунё ақли», «мутлақ ғоя» ёки «дунё руҳи» ётган категориялар воқейликнинг объектив шаклларидир. Бу-дунёни пайдо бўлиши ва ривожига туртки берган фаол ибтидодир. Ўз-ўзини билиш жараёнида дунё ақли уч босқични босиб ўтади: ўзини идрок қилувчи мутлақ ғоянинг ўз уясида бўлиши даври, онг табиатида, яъни ғоя ўз мазмунини диалектиканинг қонун ва категориялари тизимида (Мантиқ) очишида; табиат ҳодисалари кўринишида ғоянинг «бошқача борлиқ» (инобытие)да ривожланишида, яъни табиатнинг ўзи ривожланмайди, балки тушунчаларгина ривожланади (Табиат фалсафаси); ғоянинг инсон онги ва башарият тарихида ривожланишида (Рух фалсафаси). Ушбу охирги босқичда мутлақ ғоя ўз ўзига қайтиб, ўзини инсоний онг ва ўз ўзлигини билишда тушуниб олади.
Тараққиёт ғояси бутун Хегел фалсафасига сингдирилган. Тараққиёт олдинма-кетин, қуйидан юқорига қараб боради; бу жараёнда миқдор ўзгаришларидан сифат ўзгаришларига ўтиш юз беради, тараққиётнинг манбаи эса, ҳар қандай ўз-ўзидан бўладиган ҳаракат принципидан иборат бўлган қарама-қаршиликлардир.
Хегел нуқтаи назарича, тарих моҳиятини қуйидаги сўзлар билан ифодалаш мумкин: «ақл тарихдадир». Ақл, Хегел фикрича, умумжаҳон тарихий ибтидоси бўлиб, тарихда мутлақ ғоянинг ривожланиши сифатида намоён бўлади. У ёки бу даврда дунёвий руҳнинг соҳиби сифатида қандайдир бир халқнинг руҳи олдинга чиқади, Айни вақтда бошқа халқлар ўзларининг гуллаб-яшнаган даврларини орқада қолдириб, ўз имкониятларини тугатганликлари сабабли инқирозга юз тутадилар, бошқа бир халқлар эса эндигина тараққиёт сари йўл бошлаган бўладилар. Хегел назарича, ақл тарих жараёнида шундай амалга ошадики, унда ҳар бир халқ руҳнинг ўз-ўзини билишга ўз ҳиссасини қўшишга ҳақлидир. Хегел моҳияти озодликни англашга эришиш бўлган умумжаҳон тарихини даврлаштириш мезонини белгилаб беради. Бундай кўтарилишга тўрт босқич мувофиқ келади: 1) шарқ дунёси; 2) Юнон дунёси; 3) Рим дунёси; 4) олмон (герман) дунёси.
Шарқ халқларида озодлик бўлмаган, озод одам сифатида фақат бир киши - золим ҳукмдор тан олинган. Юнон-рим дунёсига озодликнинг мавжудлиги хосдир, аммо у чегараланган ҳудудларда-баъзилар учунгина идрок этилган. Шунинг учун Юнон-рим дунёсининг давлат тузуми қулликни инкор этмайди. Тўла озодлик ўз ифодасини фақат Герман халқларида топдики, улар ўз тарихий тараққиётлари давомида Реформация (диний ислоҳот) ва 1789 йилдаги Француз инқилоби маҳсулини мерос қилиб олиб, умумий фуқаролик ва сиёсий озодликка эришдилар.
Хегел фалсафаси ички зиддиятларга эга. Билиш тизими, бир қанча турдаги англаш босқичларидан ўтиб, охирги босқич бўлган ўз-ўзини англашда тугалланадики, уни амалга оширувчи нарса Хегел фалсафасининг ўзи бўлиб чиқади. Шундай қилиб, Хегел усули ва тизими ўртасида қарама-қаршилик келиб чиқади.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish