Ғалла уюмини муҳрлаш тўғрисида ҳам ҳужжатлар мав­ жуд. Жумладан, 20-ҳужжатда Убайдуллохоннинг 1702


Ўзбек хонликларида жиноят ҳуқуқининг



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/51
Sana17.07.2022
Hajmi1,81 Mb.
#811500
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   51
Bog'liq
Tarix qo\'llanma

Ўзбек хонликларида жиноят ҳуқуқининг
асосий белгилари
1. 
Бухоро амирлиги. 
Бухоро ислом давлати бўлганлиги 
учун ж иноят ва жазо масаласи мусулмон хуқуқи асосида 
ҳал этиларди. Аммо Бухоро амирлигига турли йилларда 
элчи, жосус ёки сайёҳ бўлиб келган киш иларнинг хабар 
бериш ларича, бу соҳада ўзига хос хусусиятлар, жазони 
ижро этиш усуллари ҳам бўлган. Булар тарихий-ҳукуқий 
жиҳатдан маълум қизиқиш уйғотади. М аълумки, Қуръон- 
да содир қилинган ўғрилик учун дастлаб тан жазоси бе­
риш назарда тутилган. Сайёҳ Ф илипп Ефремовнинг ха­
бар бериш ича, XVIII асрнинг 20-йилларида Бухоро ам ир­
лигида ўғрилик учун эркак киши осиб ундирилган, аёл 
киш и эса кўкрагигача кўмилиб, тошбўрон қилиб қатл 
этилган. Агар одам ўлдириш ёки танга жароҳат етказиш
жинояти содир этилган бўлса, оталиқ айбдорни тутиб
ўлдирган ёки уни ярадор қилинган одамнинг қариндош - 
ларига ушлаб берган. Улар эса айбдорни мусулмон ҳуқу- 
қидаги “тиш га-тиш ” , “кўзга-кўз” қоидасига кўра жазола-
www.ziyouz.com kutubxonasi


ганлар, ярадорлик етказган бўлса, ярадор қилиш ган, ўл- 
дирган бўлса, қатл этишган. Бу далиллардан ўша давр­
ларда ўлдирилган одам учун қон баҳоси -
хун ундириш
кам учраган ёки с а й ё\ уни кўрмаган, деган хулоса чика­
риш мумкин. Агар эр хотинини бошқа бир шахс билан 
жинсий алоқа устида топиб, уни гувоҳлантирса, зинокор- 
ларнинг иккиси ҳам ўлдирилиб, уларнинг қариндош ла- 
рига хабар берилган. “Улар эса ўликларни олиб кўмади- 
лар, шу билан ҳеч қандай суд бўлмайди
. ” 1
Ш ундан кў- 
риниб турибдики, бундай оғир жиноятларга судсиз, тер- 
говсиз жазо берилган.
П. И. Демизон Бухоро хонлигининг ижтимоий-сиёсий 
тузумига, суд, жиноят ва жазо масалаларига, шаҳарлардаги 
оқсоқоллар судларига оид маълумотларида ҳам тўхталган. 
Масалан, Бухоро шахри катта-кичик 366 мавзега бўлиниб, 
ҳар бири ўз масжидига эга бўлган, мавзега одатда, кекса 
савдогарлардан оқсоқол сайланганлиги учун ҳам ша- 
ҳарликлар унинг одиллигига кўпроқ ишонишган. Унга ўз 
мавзеларидаги савдогарлар орасида вужудга келадиган 
майда-чуйда ишларни кўриш топширилган. Агар оқсо- 
қолнинг қарори томонларни қаноатлантирмаса, иш қози- 
га, мураккаб ҳолларда эса, қушбегига ўтказилган. Унинг 
қарори устидан ш икоят қилиб бўлмаган.
Амир Ҳайдар давридан бошлаб жазолар Регистон май- 
донида, кейинчалик эса, ўтин бозорида, шунингдек, Но- 
дир Девонбеги мадрасаси олдидаги ҳовуз (лабиҳовуз) бў- 
йида ижро этилган. “ Мен Бухорода бўлган вақтимда, - деб 
ёзади П. И. Демизон, - икки киши, бири одам ўл- 
дирганлиги ва бири ўгрилик қилганлиги учун осиб ўл- 
дириш йўли билан қатл этилди. Одатга кўра, осищдан ол­
дин аввал ҳулқумини қирқиб, кейин дорга тортадилар. 
Агар хукм ижро этилиши олдидан “бўғулсин” деб юбо- 
рилса, тўғридан-тўғри дорга тортишади
. ” 2
Алоҳида ҳолларда амир бирон-бир жиноятнинг содир- 
этилмаслиги учун қўрқув ҳиссини уйғотмоқчи бўлса, Мир 
Араб мадрасаси олдидаги Минори Калон (Катта минора)-
1 И сто р и я У зб еки стан а в и сто ч н и к ах . С ост. Б. В. Л у н и н . Т ., “ Ф а н ” 
1983, 24-25-бетлар.
2 З а п и с к и о Бухарском ханстве. М ., “ Н а у к а ” , 1983, 58-бет.
www.ziyouz.com kutubxonasi


дан улоқгириш йўли билан қатл этишга ҳукм қилган. 
Одам ўлдирганлик ва яқин қариндошлари билан жинсий 
алоқа қилганлик учун қўлланилган мана шундай жазонинг 
ижро этилиш ини П. И. Демизон ўз кўзи билан кўрган. Бу­
хоро қамоқхоналари ҳақида у куйидагиларни ёзиб колдир­
ган: “Озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган 
маҳбуслар жазони “битхона”, “канахона” деб аталувчи 
хоналарда (ўраларда) ўтайдики, бу ҳам ўлим билан 
баробардир, чунки Бухоро турмалари даҳшатли чаёнлар ва 
чақадиган бошқа заҳарли ҳашоратларга тўлдириларди, ана 
шундай хоналарга ташланган маҳбуслар 2-3 кунда ҳалок 
бўларди. “ Бухорода иккита қамоқхона бўлиб, саройда 
жойлашган биттасида давлат жиноятчилари сақланган, и к­
кинчиси шаҳарда Мир Араб мадрасасидан узоқ бўлмаган 
жойда эди. Кам аҳамиятли жиноятлар учун айбдорнинг 
товонига ёки кўкрагига уриш билан чегараланилган. 
Бухорода калтак билан жазолашнинг кенг қўлланилишини 
1836 йилда бу ерга элчи бўлиб келган П. И. Виткевич ҳам 
кўрган. Умуман, унинг гувоҳлик беришича, жазолаш йўғон 
калтак билан уриб амалга оширилган, яна шу даражадаки, 
маҳкумнинг суяклари синарди ёки у ўларди. Албатта, бу 
таърифлар уни кўрган киш ининг дунёқараши, ҳиссиёти, 
қабул қилиш и билан йўғрилган. Лекин бу гувоҳликлар 
муайян даражада бошқа манбалардаги маълумотларга \ам
тўғри келади.
П. И. Виткевич девордан итариб юбориш жазоси ҳам 
бўлганлигини ёзиб, уни ўз кўзи билап кўрганлигини ай- 
тади. Бухоро шаҳрининг деворлари мустаҳкам, дарвозадан 
кириш жойида, девор устида майдонча бўлиб, икки киши 
ўғрилик қилганлиги учун унинг кўзи олдида шу ердан 
итариб 
юборилган. 
Улардан 
бирининг 
кули 
синиб, 
иккинчисининг эса баданлари мўматалоқ бўлиб кетган. 
Буларнинг ҳаммаси фақат Бухоро амирлигига эмас, балки 
ўзбек хонликларининг барчасига хос жазолаш тизими эди. 
Яъни, жиноят ва жазо масалаларида маҳаллий ҳукмдорлар 
фақат шариат кўрсатмаларигагина амал қилиб қолмай, 
ўзлари маъқул деб ҳисоблаган жазоларга, уни ижро этиш 
усулларига ҳам ҳукм қилганлар. Ю қорида келтирилган 
ж иноий 
жазоларнинг 
кўпгина 
турлари 
мусулмон 
ҳуқуқининг бирор манбаида кўрсатилмаган 
бўлсада,
www.ziyouz.com kutubxonasi


муфти ва қозилар уларни тарғиб этиб, фатво бериб ҳукм 
қилганлар. Чунки жазонинг асосий мақсади етказилган 
зарарни қоплаш , ўч олиш, хун ундириш, қўрқитишдан 
иборат эди.
2. 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish