Жорий йилннинг 25 февраль куни Бирлашма масъул ходими “Атлант металл” масъулияти чекланган жамият раҳбарияти билан учрашганда ҳақиқатда ҳам, 2018 йилнинг 6 ноябрда таъмирлаш бўлими электр ва газли қўл пайвандчиси Юнусхўжаев К. тахминан соат 11:30 ларда темир қувурни кесиш мақсадида ўзига қулай шароит яратмоқчи бўлган, ўнг оёғи билан қувурни босиб турган вақтда, оёғи қувурдан сирғаниб силлиқлаш ва кесиш мосламаси (болгарка) ўз йўналишини ўзгартириб, қисқа сонияларда К.Юнусхўжаевнинг ўнг оёқ уч қисмидан, пойабзал учига пўлат пластина қўйилган бўлишига қарамай, пойабзални кесиб кетганлиги, бунинг оқибатида у жароҳат олганлиги тасдиқланди. - Жорий йилннинг 25 февраль куни Бирлашма масъул ходими “Атлант металл” масъулияти чекланган жамият раҳбарияти билан учрашганда ҳақиқатда ҳам, 2018 йилнинг 6 ноябрда таъмирлаш бўлими электр ва газли қўл пайвандчиси Юнусхўжаев К. тахминан соат 11:30 ларда темир қувурни кесиш мақсадида ўзига қулай шароит яратмоқчи бўлган, ўнг оёғи билан қувурни босиб турган вақтда, оёғи қувурдан сирғаниб силлиқлаш ва кесиш мосламаси (болгарка) ўз йўналишини ўзгартириб, қисқа сонияларда К.Юнусхўжаевнинг ўнг оёқ уч қисмидан, пойабзал учига пўлат пластина қўйилган бўлишига қарамай, пойабзални кесиб кетганлиги, бунинг оқибатида у жароҳат олганлиги тасдиқланди.
- Ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган “Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва хисобга олиш тўғрисида Низом” талаблари асосида юритилиши белгилаб қўйилган бўлса-да, корхона томонидан ишлар амалга оширилмаган.
- Масхус текширув комиссиясисини тузиб, ишларни ташкиллаштириш юзасидан “Атлант металл” масъулияти чекланган жамият раҳбари Д.Ш.Юсупов номига Бирлашманинг 2019 йил 26 февралда 2-09/115-05 сонли хати юборилди.
- 26 февраль куни “Атлант металл” масъулияти чекланган жамияти раҳбари “Ходим Юнусхўжаев К. билан рўй берган бахтсиз ҳодисани ўрганиш комиссия” таркибини № 32-П буйруғи билан тасдиқлади.
- 28 февраль куни Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ва саломатликка турли хил зарар етказилиши тўғрисида № 21/19 далолатнома билан Н-1 шаклдаги форма расмийлаштирилди.
- 7-сонли клиник шифохонасининг хулосасига кўра, ушбу бахтсиз ҳодиса оқибати енгил турдаги ҳодиса деб тан олинди, 28 февраль куни амалга оширилган ишлар ҳақидаги маълумот (99) 826-81-06 телефон рақами орқали аризачига хабар берилди. Жабрланувчига жамоа шартномасида белгиланган тўловлар тўлаб берилди (моддий ёрдам, дори дармон сотиб олиш ва ҳоказо), 28 февраль куни корхона раҳбарияти томонидан жабрланувчини уйига бориб моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |