Аммо бу рақамлар кўпгина ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бахтсиз ходисалар ва касалликлар ўз ичига олмаган, бунинг сабаблари иқтисодиётнинг реал секторидагина содир бўлган бахтсиз ходисаларгина хисобга олинади, баъзи касалликлар ёш ўтгандан сўнг, ишчи нафақага чиққандан кейин (юрак, қон томир ва рак касалликлари) ривожланади ва булар ҳисобга киритилмаган. - Аммо бу рақамлар кўпгина ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бахтсиз ходисалар ва касалликлар ўз ичига олмаган, бунинг сабаблари иқтисодиётнинг реал секторидагина содир бўлган бахтсиз ходисаларгина хисобга олинади, баъзи касалликлар ёш ўтгандан сўнг, ишчи нафақага чиққандан кейин (юрак, қон томир ва рак касалликлари) ривожланади ва булар ҳисобга киритилмаган.
- Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қатъий меъёрларни тадбиқ этиш нафақат меҳнаткашларни балки барча иш берувчиларнинг манфаатларига тўғри келади.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги 42-сонли мактабнинг меҳнат тўгараги ўқитувчиси Диана Еникееванинг фожиали ҳалокати юзасидан махсус текширув ўтказиш бўйича топшириқ берган эди. - Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги 42-сонли мактабнинг меҳнат тўгараги ўқитувчиси Диана Еникееванинг фожиали ҳалокати юзасидан махсус текширув ўтказиш бўйича топшириқ берган эди.
- Бунда меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда юз берган бахтсиз ҳодиса юзасидан ҳам Махсус текшириш комиссияси ўз фаолиятини олиб борди. Комиссия хулосасига биноан, Диананинг вафоти ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса деб топилди ва тегишли тартибда Н-1 шаклидаги далолатнома тузилди.
- Агар ўлим ишлаб чиқариш билан боғлиқ дея эътироф этилса, унда меҳнат қонунчилигига кўра, вафот этган ходимнинг яқинларига бир қатор тўловлар тўлаб берилиши керак.
- Олинган маълумотларга кўра, “Агросуғурта” суғурта компаниясининг Каттақўрғон туман бўлими томонидан марҳум Диана Еникееванинг оиласига бир марта тўланадиган 44 млн 697 минг 096 сўм бир йўла нафақа миқдори белгиланган. Бунда Диананинг олти йиллик ўртача иш ҳақи ҳисобга олинган.
- Шунингдек, боқувчисини йўқотганлик туфайли Диананинг фарзандига ойма-ой 206 минг 931 сўм миқдорида нафақа тўлаш белгиланди. Ушбу нафақа фарзанди токи 16 ёшга тўлгунга қадар, яъни 2018 йил март ойидан 2032 йил 4 февралга қадар тўлаб борилади.
- Бундан ташқари, 2019 йил 4 февралга қадар, яъни Диананинг фарзанди уч ёшга тўлгунга қадар жами 2 млн 211 минг 634 сўмлик тўлов ҳам тайинланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |