1Х-ХУ асрларда О`рта Осиёдаги иқтисодий г`оялар.
О`рат Осиёда дастлабки уйг`ониш даврида оламга машҳур донишмандлар етишиб чиқди, уларнинг фаолиятида иқтисодиёт масалалари асосан то`г`ри талқин этилди. Исрофгарчилик, солиқ, хисоб-китоб муаммолари ко`тарилди. Марказлашган давлат асосчиси Амир Темур ва унинг авлодлари даврида мухим иқтисодий г`оялар вужудга келди. Бу ерда бошқа мамалакатлардан анча илгари ишлаб чиқариш билан бирга саводга ҳам э`тибор берилди, фойданинг катта қисми шу соҳага (я`ни муамола соҳаси) билан бог`лиқ эканлиги айтилди ва "Буюк ипак ё`ли" ни авж олдиришга аҳамият берилди.Жаҳонда биринчи марта бюджет (давлат хазинаси), кирим-чиқим дафтари, ҳисоб-китоб, маош, сог`лиқ, тақсимот, назорат масалалари илмий даражага ко`тарилди. Сог`лиқ тизими даромад катта ёрдам берди, я`ни сог`лиқ даромаднинг о`сишига халақит бермаган. Бу давлатда иқтисодий г`оялар асосида шундай иқтисодий сиёсат олиб борилганки, давлат ва халқнинг турмуш даражаси анча юксакликка ко`тарилган. Совдагорларнинг фаолияти (10% фойда) қаллоб ва товламачилардан фарқланган. Иқтисодий эркин соҳибкорлар томонидан олиб борилган, аммо бунда давлат ҳам анча иштирок этган (қонунлар амалиёти назорат этилган). Айниқса ер, сув муносабатларида муҳим г`оялар булган, масалан, янги ер олганлар дастабки уч йил довамида солиқдан озод этилганлар. Ишлаб чиқаришнинг шахсий манфаатдорлик тамойилига амал қилинганлиги жуда муҳим нарса бо`либ, у ривожланишнинг бош омили эди. Мамлакатлар ривожида тинч осойишталик ва бирликнинг аҳамияти тушиниб етилган (А.Навоий).
Марказий осиёда темурийлар давридаги иқтисодий ғоялар
Амир Темур ва унинг авлодлари даврида марказлашган давлат баипо этилди, иқтисодиётнинг барча соҳаларида (ҳунармандчилик, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, айниқса, савдода) муҳим ютуқлар қўлга киритилди. Бунга тўғри танлаб олинган иқтисодий ғоялар ва иқтисодий сиёсат ёрдам берди. Амир Темур (1336-1405) давлат ва иқтисодиётни бошқаришда ўзига хос мактаб яратганди. Соҳибқирон давлатида девони бузург (бош вазир)дан ташқари ҳар бир вилоятда Девон дейилувчи бошқарма бўлган. У давлатнинг буткул ишларини: солиқ йиғиш, тартиб сақлашни, ижтимоий бинолар бозорлар, ҳаммомлар, йўллар, сув иншоотлари тармоқларини назорат қиларди.Унинг ходимлари вақти-вақти билан сўроқ, текшириш, тафтиш ва тергов ишларини олиб боришарди. Айниқса, тош-у тарози тўғрилиги, одил баҳо текширилган, қаллоб ва товламачилар қатъий жазоланган, энг муҳими бу иш бозорда, халқ олдида амалга оширилган. Савдогарларга олиб келинган мол устига 10 фоиз нарх қўйиш мумкин бўлган.Соҳибқирон Амир Темур, жумладан, шундай деган эдилар: «Амр қилдимки, садрларсадри (садр, вақф ерлар ва вақф этилган бошқа мулкнинг ҳисоб-китобини олиб борувчи мансабдор) саййидлар ва бошқа арбобларга суюрғол тариқасида берилган ерлар ва вақфламинг аҳволини, уламинг вазифаларини қай даражада адо этаётганликларини текшириб, менга арз қилиб турсин... Салтанатнинг ҳар бир идорасида кирим-чиқимлами, кундалик харажатлами ёзиб бориш учун бир китоб тайинлансин».
Соҳибқирон даврида ерга эгаликнинг бешта асосий кўриниши бўлган:
1. Суюрғол ерлар. Катта ҳажмдаги бу ерлар давлат томонидан ажратиб берилиб, бир авлоддан иккинчисига ўтган. Суюрғол эгаси марказий хазинага тўланадиган солиқдан озод қилинган. Бундай ер эгалари деҳқонлами ишлатиб, ер солиғи - хирож олганлар.
2. Тархон ериар. Бу ерлар хусусий мулк бўлиб, улар одамлаига бирон-бир хизмати учун берилган. 3. Ушр ерлар. Саййид ва хўжалаига мансуб ерлардир. Бундан олинган ҳосилнинг ўндан бири давлатга берилган.
4. Вақф ерлар, масжид, мадраса, хонақоҳ, қабристон ва шу сингари жойларга доир ерлардир. Вақфда ер, сув, бозор, қул, пуллар ва бошқалар мол-мулки билан инъом этиларди. Масалан, Амир Темуминг Аҳмад Яссавий учун қурдирган вақфномаси катта аҳамиятга эга. Аҳмад Яссавий ва бошқа авлиёлар, дин пешволарининг мақбаралари учун вақфдар. маблаг1 ажратилган.
5. Аскарларга, аскарламинг раҳбарларига бериладиган ерлар. Кимдаким бирон саҳрони обод қилса ёки кориз (ерости сувларини тортиб чиқариш учун қурилган иншоот) қурса, бирон боғ кўкартирса ёҳуд бирорта хароб бўлиб ётган жойни обод қилса, биринчи йили ундан ҳеч нарса олмаганлар. Иккинчи йиУ раият ўз розиҳги билан берганини олган. Учинчи йилдагина солиқ қонун-қоидасига мувофиқ хирож йиғилган. Амир Темур Англия ва Фарангистон қиролларига мурожаат қилиб, халқаро савдо алоқаларини ривожлантирди. Марказий Осиё орқали ўтадиган Буюк ипак йўлида карвонларнинг хавфсизлигини таъминлади .Машриқдан мағрибгача бўлган савдо-сотиқ ишларини кучайтириб, турли рабодлар, карвонсаройлар, савдо расталари қурдирди. У вақтларда бозор аҳҳдан солиқ олиш қалъа бошлиғи зиммасига юкланган. Солиқ олиш Қуръони Карим таълимотига мувофиқ эди. Ҳадис ва «Ҳидоя» китобларида бу тўғрида тўла маълумотлар берилган. Ҳеч бир шаҳар ва қишлоққа одамлардан сари шумор (жон бошидан олинадиган солиқ) ва хонашумор (ҳар бир хонадондан олинадиган солиқ) олинмаган. Раиятдан мол-хирож йиғишда улами оғир аҳволга солишдан ёки мамлакатни қашшоқликка тушириб қўйишдан сақланилган. Негаки, Амир Темур «Раиятни хонавайрон қилиш давлат хазинасининг камбаг аллашишига олиб келади. Хазинанинг камайиб қолиши эса сипҳонинг тарқалиб кетишига сабаб бўИади. Сипоҳнинг тарқоқлиги эса, ўз навбатида салтанатнинг кучсизланишига олиб боради. Фатҳ этилган ерлик фуқаро азалдан бериб келинган хирож миқдоридан рози бо1 Иса, уламинг розилиги билан иш кўрсинлар. Хирожни экиндан олинган ҳосилга ва ернинг унумдорлигига қараб йигсинлар. Фатҳ этилган ҳар бир мамлакатнинг молмулкини, буюмларини талон-тарождан сақласинлар. Ўша мамлакатдан тушган о4жа моллами ҳисоб-китоб қилсинлар», - деган эди. Европадан анча илгари бу давлатда буджет тушунчаси бўлган. Давлат хазинаси, кирим, чиқим, ҳисоб-китоб қатъий олиб борилган, тафтиш йўлга қўйилган эди. Бунлнг учун маълум масъул шахслар ажратилган ва доим ҳисоб бериб борганлар. А.Темуминг давлат ва иқтисодиёт соҳасидаги асосий фикрлари «Темур тузукларбда тўла баён этилган. Тузуклар Амир Темуминг 1342- 1405-йиллар оралиғидаги фаолиятини акс эттиради ва икки қисмдан (мақоладан) иборат. Биринчи қисмда асосан ягона давлат барпо этиш, уни мустаҳкамлаш. қўшни (27) юрт ва мамлакатлами забт этиш масалалари ёритилган бўлса, иккинчи қисмда соҳибқирон номидан айтилган ўзига хос васият, панд-насиҳат, турли соҳалардаги, шу жумладан, ижтимоий-иқтисодиётга оид фикр-мулоҳазалар келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |