Ҳозирги замон иқтисодий та`лимотининг предмети, услуби (методи) ва илмий даврлаш.
Ҳозирги замон иқтисодий та`лимоти фаннинг предмети бо`либ, ма`лум даврлардаги у ёки бу синфлар ижтимой қатламлар инсонлар манфаатларини ифода этувчи иқтисодий г`ояларнинг вужудга келиши, ривожланиши ва алмашувининг тарихий жараёни ҳисобланади.Ҳозирги замон иқтисодий та`лимотимустақил фан сифатида энг қадимги даврдан бошлаб, то ҳозирги замонгача вужудга келган асосий иқтисодий фикр, г`оя, қараш. назария ва та`лимотларни о`з ичига олади.Бу фан бошқа иқтисодий ва тарихий, айниқса иқтисодий назарияси фани билан бевосита бог`лиқ. Иқтисодий тарих анча кенг даврни қамраб олган ва мустақил характерга эга. Бу фанни о`рганиш орқали экономикс, халқ хужалиги тарихи, иқтисодий тарих ва иқтисодий контсептсиялари ҳамда аниқ иқтисодий предметларни о`злаштириш осонлашади, у ёки бу иқтисодий о`згаришларни шарт-шароитлари ва оқибатларини тахлил этишга катта ко`мак беради. Масалан: бизга бугун янгидек туйилган бозор иқтисодиёти то`г`рисидаги фикрлар Адам Смит томонидан 1776 йили чоп этилган "ҳалқлар бойлиги" асарида асосан то`ла таҳлил этиб берилган. Ба`зи иқтисодий г`оялар эса қадимдан ма`лум, уларни о`рганишда энг муҳими ҳаётга тадбиқ этиш яхши самара беради, ко`п холларда Американи янгидан кашф этишга хожат қолмайди.Бу фанни о`рганиш методологияси асосида тарихийлик, об`ективлик ва диалектик усули ётади."Иқтисодий та`лимотлар тарихи"ни о`рганишда ма`лум даврлаш тизимидан фойдаланилади. Ҳозирча энг мақбул усул ижтимоий иқтисодий форматсияларнинг о`згаришига қараб иш юритишдир. Чунки қайси форматсия устун, илг`ор бошқаришнинг амалга ошириш бо`лса о`ша(масалан, қулдорлик ёки капитализм) даврга хос жамиятнинг синфий тузилиши иқтисодий манфаатлари ва бошқалар ётади.Қулдорлик ва феодализм даврида г`ояларнинг тарқалиши (мигратсияси) жуда қийин бо`лган. Шунинг учун бу даврлардаги иқтисодий фикрларни мамлакатлар миқёсида алоҳиди-алоҳида о`рганишмоқда.
Қадимги Шарқ мамлакатларда иқтисодий г`ояларнинг шаклланиши.
Иқтисодий фан манбаларни аввало жаҳон сивилизатсиясининг бешиги бо`лган қадимги Шарқдан изламоқ мантиқан то`г`ридир.Иқтисодий г`ояларнинг шаклланиши инсониятнинг пайдо бо`лиши билан бог`ланган аммо ҳозирги пайтда қо`л ёзмаларда акс эттирилган г`ояларгина таҳлил қилинган. Шу сабабли иқтисодий та`лимотлар тарихи қулдорлик жамияти пайдо бо`лиши билан бог`ланади. Дастлабки қулдорлик жамияти Шарқда синфий ажралиш бошлаган жойларда, Месопатомия(Тигр ва Евфрат дарёлари оралиг`ида) ва Мисрда эрамиздан аввалги 1В минг йилликда юзага келди. Бунга асосий сабаб шуки, бу ерда технологик инқилоб ро`й берди. Металл қуроллар ишлатила бошланди, қишлоқ хо`жалигида интенсиф ко`п ҳолларда суг`орма деҳқончиликка о`тилди. Шу асосда нисбатан тург`ун қо`шимча маҳсулот олиш имкони туг`илган. Оқибатда жамиятда меҳнат тақсимотини ривожлантиришга, ко`пгина хунармандчилик соҳаларининг ажралиб чиқишига, синфий табақаланишига туртки бо`лди. Бу даврда қо`шимча маҳсулот олишнинг асосий усули жамоага бирлашган деҳқонларни эксплуататсия қилиш ё`ли билан рента солиқ олиш (Осиё) бо`лса, қулларни (давлат ёки хусусий) беайёв ишлатиш билан (Европа) катта бойлик ортирилган. Шарқда давлатнинг иқтисодиётга аралашуви даражасига қараб, айрим"еркин"аҳолининг аҳволи қуллраникидан деярли фарқ қилмаган (умуман Шарқ мамлакатларида қулчилик масаласи ҳали узул-кесил ҳал этилган эмас). Академик В.В.Струве уни тан олади. Лекин ко`пгина олимларнинг фикрича, Шарқда қулдорлик классик шаклда ривож топмаган, патриархал, я`ни уй хо`жалигида устун бо`лган.Шарқ, жумладан О`рта Осиё мамлакатларидаги хо`жалик фаолиятида нисбатан эркин одамлар иштирок этган. Масалан, деҳқончилик, қурилиш соҳасида қуллар меҳнатидан фойдаланилмаган. Антик дунё (Г`арбий Европадаги) айрим регионалларда ҳалқаро савдони олиб бориш билан бог`лиқ равишда товар-пул муносабатлари ҳам анчагина ривожланган (масалан, Гретсиянинг айрим шаҳарлари). Шу асосда қулчиликка асосланган хусусий мулкчилик ривож топди. О`з маҳсулотини мо`лжаллаб ишлаб чиқарган қулчилик хо`жаликлари эксплуататсияни кучайтириши талаб этилган. Оқибатда классик ёки антик қулчилик юзага келган (Гретсия ва Италия).Қадимги Мисрдан фарқли равишда Месопатамияда хусусий мулкчилик ва товар-пул муносабатларининг нисбатан тез ривожланиши характерлидир. Бу-Бобил (Вавилон)да подшолик қилган Хаммурапи қонун то`пламлари (жами 282та) диққатга сазовар. Бунда ишлаб чиқаришни, биринчи навбатта қишлоқ хо`жалигини ривожлантиришни қо`ллаб қувватлаш бо`лган, я`ни меҳнатсиз даромат топишга қарши курашилган. Қарзни қарз ҳисобига уч йилдан ортиқ ушлаб туриш мумкин бо`лмаган умуман, хусусий мулкчилик шу жумладан ерга хам тан олинган. Бировнинг хусусий мулкига ко`з олайтирган, унга зарар етказганлар иқтисодий жиҳатдан жазоланган. Бу қонунлар то`плами давлатнинг, амлакатларнинг иқтисодий бошқариш соҳасидаги дастлабки тажрибасини ко`рсатади. Оқибатда шу даврда мамлакат ҳам сиёсий жипслашган ҳам иқтисодий равноқ топди. Қадимги Ҳиндистоннинг " Ману қонунлари "да (е.а.1У-111 асрлар) ижтимоий меҳнат таҳсимотининг ҳукмронлиги ва бо`йсунуш институтларининг мавжудлиги айтилади. Ҳиндистондаги иқтисодий г`ояларни акс эттирувчи қадимги ёдгорлик "Артхашастра "дир (е.а.1В-ИИИ асрлар оралиг`ида) унда қулчиликни мустахкамлаш асосий вазифа қилиб қо`йилган. Асарда "Буюмнинг қиймати" муаммоси, қиймат миқдори, давлатнинг бошқариш бо`йича таклифлар ва бир қанча иқтисодий г`оялар илгари сурилган. Қадимги индистонда яратилган "Веда"ларда бир қанча муҳим иқтисодий г`оялар келтирилган. Қадимги Хитойдаги иқтисодий г`оялари Конфутсий ёки Кун-Тсзи (е.а. 551-478 й й.) ва бошқа иқтисодчиларнинг асарларида жамланган бо`либ, табиий ҳуқуқ назарияси илгари сурилади.Уларда меҳнат таҳсимоти, давлатнинг роли, ҳалқ бойлиги ва ҳунармандлар мулки о`ртасидаги бог`ланиш, иқтисод ва қонун масалаларига баг`ишланади.Республикамиз олимларининг тадқиқотларига ко`ра, Зардуштийлик (зароастризм) диннинг (исломгача) муқаддас китоби бо`лган "Авесто" (асли "Овеста")да ҳам муҳим иқтисодий фикрлар баён этилган.Жумладан, сун`ий суг`ориш асосида деҳқонлик юритиш, она табиатни эзозлаш, ҳайвонларни асраш, ноо`рин со`ймаслик, унга зулм қилмаслик, тупроқ шароитини яхшилаш масалалари ёритилган. Бу китоб эрамиздан аввалги 11 минг йиллик охири - 1 минг йиллик бошларидаги воқеаларни акс эттиради ва жуда қадимий ёдгорликдир. Бу диннинг та`сир доираси жуда кенг бо`либ, Ҳозирги эрон, Марказий Осиё Кавказ орти юртлари (айниқса Озарбойжон) ва бошқа жойларда тарқалган.Авесто ма`лумотларига қараб шу даврдаги жамиятнинг ижтимоий аҳволини билиб олиш мумкин. Бу даврда уруг` жамоаси емирилиб, дастлабки синф( каста)лар пайдо бо`лганлиги аёндир, улар коҳинлар,
ҳарбийлар, чорвадорлар ва ҳунармандлар, демак илк синфий жамият юзага келаётган давр бо`лган. Аҳоли ко`проқ ярим ко`чманчилик асосида кун кечирган. Экстесив чорвачилик етакчи эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |