Факультети нефт – газни қайта ишлаш


Анод ўрнатиладиган ерлар ва аноднинг ток тарқатиш қаршилигини



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/114
Sana06.07.2022
Hajmi3,53 Mb.
#744317
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   114
Bog'liq
Коррозияга қарши химоя

 
Анод ўрнатиладиган ерлар ва аноднинг ток тарқатиш қаршилигини 
камайтириш усули. 
Ерга уланган анодларни сарф бўлишини (емирилишини) камайтириш 
мақсадида, улар агрессив бўлмаган ва электр токни ўтказувчан кокс ёки кумир 
кукунини (активаторлар) ичига ўрнатилади. Активаторларнинг таркибида 
намлик (тупроқ электролити) бўлмаслиги керак. Ерга уланган анод тўғридан–
тўғри ерга ўрнатиладиган бўлса(37–а расм), ток унинг юзасидан тарқалади ва 
бу ўз навбатида унинг тез эришини содир этади (электрокоррозия жараёни 
содир бўлади). Анод активатор ичига ўрнатилса, ток активатор юзасидан 
тарқалади. Натижада, аноднинг емирилиш жараёни содир бўлмайди (37 –а 
расм ).
Ерга уланган анод юзасида содир бўладиган электрокимёвий 
жараёнларнинг õарактери унинг ўраб турган активаторнинг (тупроқни) 
намлигига боғлиқ бўлади. Активаторларнинг намлиги кўп бўлса, токнинг 
ионли ўтказиш содир бўлиб, пўлат электродининг кучли парчаланиши содир 
бўлади. (37 – Расм в, г). 
Қуруқ активатор ичига ўрнатилган пўлат анодининг емирилиш тезлиги, 
тўғридан тўғри ерга ўрнатилган аноднинг емирилиш тезлигидан 5 – 38 
мартагача кам бўлади. 


 
37 – расм. а –Тупроққа; б- намлиги кам тупроқдаги тўлдирувчига 
(активаторга); в-намлик билан тўйинган тупроққа ўрнатилган битта тик 
ўрнатилган аноддан ток тарқалиш чизмаси ва ерга уланган анодда коррозия 
ўчоғини ҳосил бўлиши (г):
1–ерга уловчи; 2–тўлдирувчи активатор; 3–токни уловчилар (кабель); 4–ерга 
уловчидаги коррозия жарохатлари; 5–активаторнинг заррачалари; 6–тўпроқ 
электролити. 
Ток зичлигининг бир хилда бўлишини ва ерга уланган анод юзасининг 
текис емирилишини таъминлаш учун, тўлдирувчи девори ва зичлигининг бир 
ҳилда бўлишини таъминлаш керак бўлади. Буни зовур шароитида қўл билан 
амалда бажариб бўлмайди. Шуларни ҳисобга олиниб, саноат миқёсида 
майдаланган кокс ичига жойлаштирилган ерга уловчилар (3ЖК –12–КА ва 
3ЖК–4Г–КА) ишлаб чиқазилмоқда. 3ЖК–12–КА ерга уловчи анодни 
диаметри 165 мм, узунлиги 1425 мм, массаси 50 кг; 3ЖК–41Г–КА–тегишлича 
240, 1700 мм ва 100 кг. Бу турдаги ерга уловчи анодлар ерга чуқур улаш учун 
мўлжалланган. Уларни юқори намликка эга бўлган жойларда ишлатиш 
мақсадга муофиқ ҳисобланмайди. 
Ботқоқли ва сувли ерда ишлатиш учун АК–1(коррозия активлиги паст ва 
ўрта бўлган ерларда) ва АК–3 (коррозия активлиги юқори ва ошган ерларда) 
туридаги ерга уловчилар ишлаб чиқарилган. 
Ерга уланган аноддан тарқалаётган ток қаршилигини камайтириш 
усулларидан яна бири – анод ўрнатиладиган ернинг қаршилигини 
камайтириш.


Умуман анод ўрнатиладиган ернинг солиштирма электр қаршилиги 10 
Ом∙м дан юқори бўлмаслиги керак. Амалда қувур трассаси узунлиги бўйича 
бундай ер майдонини топиш қийин ва уни тузлаш орқали камайтирилади. 
Оддий тузлаш усуллари қуйидагилардан иборат. 
Биринчи усулда диаметри 500 мм бўлган чуқурлиги ерга уланадиган анод 
узунлигини 2/3 қисмига тенг бўлган чуқур қазилади. Чуқур тагига керакли 
узунликда ерга уловчи анод қирқилади ва унинг атрофи туз ва тупроқ 
қаватлари (1-2 см) билан тўлдирилади. Хар бир қаватга сув қуйилади (1-2 л 
сувга 1 кг ош тузи). 
Иккинчи усулда ерга уловчида –қувурда бурғулаш орқали, шахмат 
кўринишида диаметри 10 мм га тенг бўлган тешиклар ҳосил қилинади (ерга 
уловчининг узунлигини ҳар бир 20 см да 6 тадан тешик). Ерга уловчини 
керакли чуқурликка қоқилади ва кейин уни ичига ош тузининг эритмаси 
қуйилади (1-2 л сувга 1 кг ош тузи). Эритма тешиклар орқали ерга ўтади ва 
уни тузлайди, ерга уланган аноддан тарқалаётган ток қаршилигини 
камайтиради.

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish