Факультети нефт – газни қайта ишлаш



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/114
Sana06.07.2022
Hajmi3,53 Mb.
#744317
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   114
Bog'liq
Коррозияга қарши химоя

 
 
Изоляция қопламаларининг бутунлигини аниқлаш. 
 
Ер ости магистрал кувурларини ва газ тармокларини коррозиядан пассив 
усулда химоя килиш, изоляция копламалари ёрдамида амалга оширилади. 
Кувурларни тупрок коррозиясидан химоя килиш учун ишлатиладиган 
копламаларга бўлган асосий талабларга битум мастикаси ва ёпишкок 
полимерлар лентаси асосида хосил килинган копламалар тўла жавоб 
берадилар. 
Битум мастикаси 3 та компонентдан ташкил топган, яъни: нефть битуми; 
тўлдирувчи ва пластификатордан. 
Битум мастикаси таркибидаги тўлдирувчилар хосил килинган копламанинг 
махкамлигини оширади, пластификаторлар эса битум мастикасини 
окувчанлигини ва суркалувчанлигини яхшилайди. Эритилган нефть битумига 
керакли микдордаги тўлдирувчи ва пластификатор кўшилиб, суюк битум 
мастикаси хосил килинади. Мастикани кувур юзасига суркаш оркали, унинг 
изоляция копламаси хосил килинади. Хосил килинган копламада турли шар 
кўринишидаги нуксонлар бўлиши мумкин. Бу нуксонлар: мастикани 
тайёрлашда унинг хажмида хаво кўпикларини хосил бўлиши, хамда иссик 
мастикани кувур юзасига суркашда ундан юзасидаги намликни бугланиши 
натижасида ва бошка сабабларга кўра хосил бўладилар. Копламаларда хосил 
бўлган нуксонлар тупрок таркибидаги намликни кувур юзасига кириб 
келишига имкон яратади ва бу ўз навбатида кувурда коррозия жараёни содир 
бўлишига олиб келади. 
Шуларни хисобга олиб, хосил килинган копламада нуксонларнинг бор ёки 
йўклиги текширилади. 
3. Нуксон аникловчи асбоб бўйича умумий маълумотлар 
Изоляция копламасидаги нуксонлар ДИ-64 (нуксон кидирувчи) асбоби 
ёрдамида аникланади. Бу асбоб металл кувурлари юзасидаги копламаларнинг 


бутунлигини назорат килиш учун мўлжалланган. У атроф - мухит харорати - 
25 дан + 35
о
С гача бўлган шароитларда ишлатилади. 
Унинг техник кўрсаткичлари 
Щупдаги максимал кучланиш, кВ ............36 
Биринчи занжирдаги максимал ток, А ............2 
Разрядник электродлар орасидаги оптимал 
хаво бўшлиги,мм ....0,1 
Ташки ўлчамлари, мм ..... 396 х 270 х 118 
Массаси, кг: 
дефектоскопники ..........13 
Щуп кабели билан .........4 
ДИ-64 асбоби икки бўлимидан (блокдан) иборат. 
Биринчи блок ток манбаси бўлиб, унда батарейкалар, ўчириб ёкувчи 
мосламалар ва бошкалар жойлашган. Иккинчи блок - нуксон кидирувчи щуп 
ва электроддан иборат. Щуп ташки юзаси изоляция килинган металл 
кувурчаси кўринишида бўлиб, унинг охирги кисмида юкори кучланишли ток 
хосил килувчи индукция галтаги, хамда электрод индикатор мосламаси ва 
нуксон кидирувчи электрод ўрнатилган. Изоляция қопламаларининг сифатини 
текшириш иш жараёнида амалга оширилади. Трасса шароитида 
тайёрланадиган мастиканинг сифати, қурилиш ташкилотларини назорат пости 
лабораторияларида текширилади. Бунда, ишлатиладиган компонентларнинг 
техник кўрсаткичлари (нормага кўра) ва тайёрлаш технология режимларининг 
давлат стандарти талабларига жавоб бериш ва бермасликлари назорат 
қилинади. 
Қувурларни тозалаш ва текислаш қаватининг сифати, ташқи кўзатиш 
орқали текширилади. Ўралган изоляция қопламасининг сифати эса, ташқи 
кўзатиш ва физик асбоблар (нуқсонларни, қалинликни ва адгезияни 
аниқловчи) ёрдамида текширилади. Ташқи кўзатиш орқали: қопламадаги 
ёриқлар, ҳаво шарчалари, нотекисликлар ва эзилишлар аниқланади. 


Мастика қопламасининг ҳимоя қилинаётган қувур юзасига бўлган 
ёпишқоқлиги адгезометр асбоби ёки қопламани қўл билан 45 – 500 бурчак 
остида тортиб, кучириш орқали аниқланади. Агар қопламани тортишда, у 
кичик бурчаклар кўринишида узилса ва унинг маълум бир қисми қувур 
юзасида қолса, қопламани қувур юзасига бўлган ёпишқоқлиги қониқарли 
ҳисобланади. Адгезометр асбоби билан аниқлашда, ўраб турган ҳавонинг 
ҳарорати 25 0С дан ва узишдаги қопламани қаршилиги 0,5 МПа дан кичик 
бўлмаслиги керак. Қувурлардаги қопламанинг адгезия кўрсаткичи, унинг 
узунлигини ҳар 100 м оралиғида буюртмачининг талабига кўра танлаб 
аниқланади. 
Қопламадаги нуқсонлар (жарохатлар)– нуқсон қидирувчи асбоблар 
ёрдамида (ИП–74,ДП-64; ДИ-74) аниқланади. 
Қўйида уларнинг техник характеристикалари келтирилган. 
ИП – 74 туридаги асбоб, қувурларни қуриш ва фойдаланиш 
жараёнларида, зовурни очмасдан қувур юзасидаги изоляция қопламаларининг 
нуқсонларини аниқлашга мўлжалланган. ДИ туридаги нуқсон қидирувчилар 
эса, қувурларни қуриш ва таъмирлашда изоляция қопламаларининг 
бутунлигини назорат қилиш учун мўлжалланганлар. Қопламадаги 
нуқсонларни аниқлаш, қувур узунлигини ҳар 500 м оралиғида амалга 
оширилади. 
Қалинликни ўлчовчи асбоблар, қувурларни қуриш ва таъмирлаш 
жараёнида уларнинг юзасидаги қоплама қалинлигини назорат қилиш учун 
мўлжалланганлар. 
Қоплама қалинлигини ўлчаш, қувур узунлигини ҳар 100 м оралиғида 
амалга оширилади. Ҳамма асбобларда ўлчаш хатолиги 5 фоизни ташкил 
қилади. 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish