Қувурнинг потенциал кўрсаткичларини аниқлаш
Ерга нисбатан қувурнинг потенциал кўрсаткичини аниқлаш, «Ер – қувур»
потенциаллар фарқини аниқлаш усули ёрдамида амалга оширилади. Олинган
натижаларга кўра, қувурларда дайди токлар таъсирида содир бўладиган
электрокоррозия ҳавфини ва ҳимоя потенциал кўрсаткичларини аниқлаш
мумкин. «Ер – қувур» потенциалини аниқлаш усули, ер ости металл
қурилмаси билан уни ураб турган мухит ўртасидаги потенциаллар фарқини
аниқлашга асосланган. Аниқлаш чизмаси 23 – Расмда келтирилган.
23 – Расм. «Ер – қувур» потенциалини аниқлаш чизмаси.
1 – ер ости қувури; 2 – қувурдан чиқарилган сим; 3 – вольтметр; 4–
қутбланмайдиган мис сульфат электроди.
«Ер – қувур» потенциалини аниқлашда, аниқловчи асбобнинг мусбат
қутби қувурга, манфий қутби ерга уланган мис сульфат электродига (М.С.Э.)
уланади. Ўлчовчи асбоблар сифатида юқори Ом ли М-231 ёки Н–39 лардан
фойдаланилади. М–231 ўлчаш асбобининг кўрсаткичи (стрелкаси), асбоб
шкаласининг ўртасида жойлашган бўлиб, унинг оғишига кўра аниқланаётган
потенциал кўрсаткичи манфий ёки мусбат қийматига эга эканлиги билинади.
Мис сульфат электроди, ғовак тузилишига эга бўлган сополдан
тайёрланган ноксимон идиш бўлиб, унинг ичига мис сульфат тузини (CuSO
4
)
сувдаги эритмаси қуйилади. Эритма ичига туширилган мис электроди ўлчов
асбобининг манфий қутбига уланади. Мис сульфат электроди, потенциали
аниқланадиган қувур нуқтаси устидаги ер тупроғига ўрнатилади. Агар тупроқ
қаттиқ ва қуруқ бўлса, у майдаланиб намланади. Потенциал қийматларининг
ўлчаш вақти, ҳамда неча маротабалиги, тупроқ зонасининг коррозия ҳолатига
қараб белгиланади. Агар аниқланаётган зонада дайди токлар бўлмаса,
потенциаллар фарқини ўлчаш 3–5 минут давомида, ҳар 5–10 сек. оралиғида
қайтарилади. Дайди токлар бўлса, ўлчаш 10–15 мин. давомида ҳар 10 сек.да
қайтарилади. Дайди токлар таъсирида бўлган зоналардаги потенциаллар
фарқини ўлчаш оддий вольтметр билан бир қаторда, ўзи ёзадиган Н–39
асбобидан ҳам фойдаланилади. Қувур ва ер тупроғи ўртасидаги потенциаллар
фарқи, қуйидаги ифода ёрдамида ҳисобланади.
таб
урт
U
U
U
+
=
+
, В
бу ерда, U
урт
– ўлчанган потенциаллар фарқининг ўртача қиймати, В;
U
таб
– ердаги металлнинг табиий потенциал қиймати (ташқи
қутблантириш бўлмаганда), В
U
таб
– потенциалини ўртача қиймати: пўлат учун – 0,55 В; алюминий учун
-0,7 В га тенг деб қабул қилинган.
Аниқланган натижаларга кўра, қувур узунлиги бўйича потенциалларнинг
ўзгаришини диограммаси 24–Расмда келтирилган.
Олинган потенциал диаграммага кўра, қувур узунлигидаги анод, катод ва
ўзгарувчан зоналарнинг тақсимланиши тўғрисида хулоса қилишимиз мумкин:
шунда қувурнинг айрим бўлимлари дайди токлар таъсирида коррозияланади.
24 – Расм. Қувур узунлигида потенциалларнинг ўзгариш диаграммаси
(мисол тариқасида)
1 – анод зонаси, 2 – катод зонаси, 3 – ўзгарувчан зона.
Do'stlaringiz bilan baham: |