Ф. М. Аюпова, Ю. К. Жабборова г и н е к о л о г и я


Жинсий аъзоларнинг қои, лимфа томирлари ва нерв системалари



Download 3,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/159
Sana20.10.2022
Hajmi3,74 Mb.
#854545
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   159
Bog'liq
Ginekologiya 2008

Жинсий аъзоларнинг қои, лимфа томирлари ва нерв системалари.
Жинсий аъзо.
1
.
1
|) қон ва лимфа томирлари тармоғи билан мўл-кўл таъ- 
минланган. Ички жинсий аъзоларни қон билан таъминлаб турадиган асо- 
сий манбалар бачадон ва тухумдон артерияларидир, буларнинг охирги бў- 
лимлари бир-бири билан анастомозлар \осил қилади (5-расм). Жинсий 
аъзоларнинг қамма артериялари бир номдаги веналар билан бирга давом 
этиб боради.
Жинсий аъзоларнинг лимфа йиғиб оладиган лимфа томирлари чов, ён- 
бош, бел думғаза аорта лимфа тугунларига ва бошқа тугунларга боради.
Жинсий аъзолар иннервацияси жуда мураккаб. Унда симпатик ва пара- 
симпатик нерв системаси, шунингдек орқа мия нервлари иштирок этади. 
Жинсий аъзолар фаолиятини олий нерв марказлари идора этиб туради.
НАЗОРА Т. САВОЛЛА РИ:
1. 
Ташқи жинсий аъзоларга нималар киради?
2. 
Ички жинсий аъзолар нимадан иборат?
3. 
Жинсий аъзоларнинг кайси бойламларини биласиз?
4. Чаноқ тубининг кайси мускулларини биласиз?
9


ГИНЕКОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАР ПРОПЕДЕВТИКАСИ
Мақсад. 
Гинекологик касалликларнинг асосий симптомларини ва тек- 
шириш усулларини ўрганиш.
Вазифалар:
1. Меноррагия ва метроррагияни билиш.
2. Оқчил ва қин тозалигини ўрганиш.
3. Оғриқларни билиш.
4. Анамнез йиғишни ўрганиш.
5. Асосий гинекологик текшириш усулларини билиш.
Гинекология - бу аёллар жинсий тизими физиологияси ва патологияси,
нормал ва патологик шароитда аёллар жинсий аъзоларнинг ҳолати ва фао- 
лияти, туғишдан ташқари аёлга хос бўлган хусусиятлар қақидаги фан
Қон кетиш, оқчил ажралиши ва оғриқлар гинекологик касалликлар- 
нинг муҳим симптомлари хисобланади.
Ҳайз фаолиятининг кўп миқдорда қон кетиш билан бузилиши натижа- 
сида бачадондан қон кетишига - меноррагия дейилади. Меноррагиянинг 
қуйидаги турлари мавжуд.
а) кўп миқдорда қон йўқотиш (гиперменорея);
б) қайз давомийлигининг узайиши (полименорея);
в) ритмини қисқариш томонга бузилиши (пройменорея)
Кўп ҳолларда бу ўзгаришлар биргаликда келади. Меноррагияга гипо- 
физ, тухумдонлар фаолиятининг бузилиши, жинсий аъзоларнинг органик 
жарохати (бачадон ўсмалари) яллиғланиш жараёнлари, шунингдек экстра- 
генитал касалликлар сабаб бўлиши мумкин.
Метроррагия-хайз цикли билан боғлиқ бўлмаган(асептик) қон кетиш. 
Бачадон шиллиқости миомаси ва парчаланувчи рак ўсмаси, бачадон тана- 
си ва бўйни полиплари сабаб бўлиши мумкин. Бачадон бўйни раки учун 
ҳайзлараро даврда қонли ажралмалар контактли қон кетишлар хос.Мет- 
роррагия соғлом аёлларда кам учрайди, у асосан жинсий тизимдаги пато- 
логиялар ёки умумий касалликлардан дарак беради.
Окчил-аёллар жинсий аъзолари секретор фаолиятининг бузилиши, бу 
гинекологик касалликларнинг энг кўп учрайдиган симптомларидан би- 
ридир. Гинекологга мурожаат қилган беморларнинг ярмидан кўпи оқчил 
ажралишидан шикоят қиладилар. Бу симптом сўзак, трихомониаз, хавфли 
ўсмалар ва бошқаларда кўпинча биринчи ва узоқ вақт давом қиладиган 
ягона симптом бўлиб ҳисобланади.
Физиологик шароитларда ҳам жинсий аъзолар шиллиқ қавати намла- 
ниб туради. Бачадон найлари секретор ҳужайралари, бачадон танаси ва 
бўйни шиллиқ қавати безлари ушбу аъзолар ички юзаларини намлаб ту- 
радиган секретни кам миқдорда ишлаб чиқаради.
Нормал шароитларда бачадон бўйни 24 соат давомида 0, 5-1 мл секрет 
ишлаб чиқаради. Ажралмалар цервикал канал орқали қинга тушади. Қин 
шиллиқ қаватида безлар бўлмайди ва секрет ишлаб чиқарилмайди.
Аёл соғломлик вақтида қин ажралмаларини сезмайди. Патологик тур- 
даги оқчиллар турли сабаблардан келиб чиқади.
1
) вестибуляр оқчиллар вульванинг яллиғланиш касалликлари билан 
боғлиқ;
10


2
) қин оқчиллари-кўп холларда аёлларнинг тиббий ёрдамга мурожаат 
қилишларига сабаб бўлади.
Нормал шароитларда қин ажралмалари оқ рангли, қаймоқсимон кон- 
систенцияли, нордон реакцияга-(РН-4,5-5,5) эга бўлади. Улар 3 та таркибий 
қисмдан иборат: кўчиб тушган ясси эпителийлар, микроблар ва транссудат. 
Нормал кўрсаткичларда битта-иккита эпителий ҳужайралари аниқланади, 
соғлом аёллар микрофлораси Дедерлейн таёқчаларидан иборат.

Download 3,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish