Ф. М. Аюпова, Ю. К. Жабборова г и н е к о л о г и я



Download 3,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/159
Sana20.10.2022
Hajmi3,74 Mb.
#854545
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   159
Bog'liq
Ginekologiya 2008

Умумий симптоматологияси
Гениталийнинг яллиғланиш касалликларида: эпителий ҳужайралари 
миқдори ортади, лейкоцитлар кўп миқдорда, полимикроб флора бўлади. 
Микрофлора тавсифи, нордонлик титри ва лейкоцитлар миқдорига кўра 
қин тозалигининг 4 даражаси фарқланади:
I тозалик даражаси: нордон реакцияли (рН-4, 0-4, 5), эпителий 
ҳужайралари ва Дедерлейн қин таёқчалари.
II тозалик даражаси: нордон реакция (рН-5,0-5,5), қин таёқчалари кам, 
вергул шаклидаги кўп миқдордаги бактериялар, кўп миқдордаги 
эпителий ҳужайралари, лейкоцитлар учрайди. I ва II тозалик 
даражаси нормал қисобланади.
Ш тозалик даражаси: кучсиз ишқорий реакцияли (рН-
6
, 0-6, 5), 
қин таёқчалари кам миқдорда, вергул шаклидаги микроблар, 
стрептококклар, кокклар кўп миқдорда, лейкоцитлар сони \ам кўп 
бўлади.
IV тоэалик даражаси: кучсиз ишқорий реакцияли, қин таёқчалари 
бўлмайди. Турли бактериал флора устунлик қилади, лейкоцитлар 
кўп миқдорда.
Цервикал оқчил сўзак этиологияли эндоцервицитларда, бачадон бўйни 
йиртилишларида, қин канали шиллиқ қавати полипларида пайдо бўлади. 
Ўткир эндометритда-ажралмалар йирингли, сурункали эндометритда-сув- 
симон, ракдан зарарланишда селга ўхшаш бўлади.
Най оқчиллари яллиғланиш касалликлари (сўэак)да, асосан халтали 
ўсмаларда кузатилади.
Оғриқлар-гинекологик беморларнинг энг кўп учрайдиган шикоятла- 
ридан бири. Чаноқ аъзолари қонга тўлишининг ўзгаришлари ва интокси- 
кация гинекологик беморлардаги оғриқларнинг асосий патогенетик оми- 
ли бўлиб хисобланади.
Касалланган аъзонинг механик таъсирланиши гинекологик касалли- 
кларда оғриқлар пайдо бўлишининг асосий сабаби.
Гинекологик оғриқлар асосан гипогастрал сохада жойлашади-бу ёнбош 
суяклари олдинги юқори ўсимталарини бирлаштирувчи чиэикдан пастда 
жойлашиб, оёқларга иррадиацияланади. Қорин пастидаги оғриқлар билан 
бир қаторда бел-думғаза оғриғу
1
ари ҳам кўп учрайди. Гинекологик касалли- 
кларни аниқлаш анамнез билан синчиклаб танишиб чиқишдан бошланади.
Анамнез йиғиш қуйидаги тартиб бўйича тузилади:
1. Асосий шикоятлар
2
. Қўшимча шикоятлар
Қўшимча шикоятларврач сўраб суриштиришдан, кейингина аёллар улар 
xaxjua айтадилар. Масалан, ёш аёллар бепуштликдан шикоят қилиб, ҳайз 
цикли бузилиши, тана вазнининг ортиши ёки оғриқли ҳайз ҳақида, боши-
11


дан кечирган соматик, нерв-руҳий касалликлари ҳақида, шунингдек, қандай 
дори воситлари қабул қилганлари ҳақида маълумот беришмайди. Геморра- 
гик диатез (Верльгоф касаллиги) оилан касалланган аёллар глкжокортикоид 
воситалар қабул қилиб, аменорея ёки олигоменореядан шикоят қилишади, 
ваҳоланки бу воситалар ўз навбатида шундай оқибатларга олиб келади.
3. Аёлнинг бошидан кечирган соматик ва бошқа касалликлари.Аёлнинг 
болалигида ва жинсий балоғатга етилиш даврида кечирган соматик ва 
бошқа касалликлари муҳим аҳамиятга эга. Юқумли касалликларнинг 
юқори индекси кўпинча репродуктив тизим фаолиятини бошқарувчи 
марказларнинг тикланиш жараёнига ёлғон таъсир қилиб, хайз цикли 
бузилиши, репродуктив фаолиятининг бузилиши ва нейро-эндокрин 
касалликларнинг келиб чиқишига олиб келади.
4. Оилавий анамнези. Кўпгина касалликларнинг ирсий эканлигини 
ҳисобга олиб, биринчи, иккинчи ва ундан кейинги авлодга мансуб 
қариндошларда руҳий касалликлар, эндокрин бузилишлар, ўсмалар 
юрак-томир тизимида патология мавжудлиги ҳақида маълумот 
йиғиш шарт.
5. Хайз ва репродуктив фаолияти, шунингдек, секретор ва жинсий 
фаолияти, эрининг (жинсий шеригининг) касалликлари.

Download 3,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish