Ф. М. Аюпова, Ю. К. Жабборова г и н е к о л о г и я



Download 3,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/159
Sana20.10.2022
Hajmi3,74 Mb.
#854545
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   159
Bog'liq
Ginekologiya 2008

Ички жинсий аъзолар
Қин вояга етган аёлда узунлиги 8-10 см келадиган мускул ва фиброз тўқи- 
мадан иборат найдир. У қинннинг олдинги, орқа, ён томондаги ўнг ва чап 
гумбазлари тафовут қилинади. Ҳаммасидан чуқурроқ бўладиган орқа гумба- 
зида қин суюқлиги, жинсий алоқа вақтида эса уруг суюқлиги тўпланади.
Қин деворлари шиллиқ парда, мускул қатлами ва ўраб турувчи клет- 
чаткадан ташкил топган. Қиннинг шиллиқ пардаси кўп қаватли ясси эпи- 
телий билан қопланган, пушти рангда бўлади ва туғруқ маҳалида қиннинг 
чўзилишини таъминлаб берадиган бир талай кўндаланг бурмалардан ибо- 
рат. Қин бўшлиғида кислота реакцияли бўлиши қин бациллалари ёки Де- 
дерлейн таёқчалари ҳаёт фаолияти давомида ҳосил бўладиган сут кислота- 
га боғлиқдир. Улар қин шиллиқ пардасидаги эпителий ҳужайраларининг 
гликогени сут кислотага қадар парчалайди.
Бачадон силлиқ мускуллардан тузилган ноксимон шаклдаги ичи бўш 
аъзо бўлиб, олдинги-орқа йуналишда бир оз яссиланган. (
2
-расм)
Унинг танаси, бўйинчаси ва бўйни тафовут этилади. Танасининг 
қавариқ бўладиган устки қисми бачадон туби деб аталади. Бачадон 
бўшлиғи учбурчак шаклида бўлиб, устки бурчакларига бачадон найла- 
рининг тешиклари очилади. Пастки томонда бачадон бўшлиғи торайиб, 
бачадон бўйинчасига (бачадон танаси билан бўйини ўртасидаги бўлади- 
ган қисмига, узунлиги 
1
см атрофида бўлади) айланади ва бачадоннинг 
ички тешиги (бўғизи) билан тугалланади.
Бачадон бўйни бачадоннинг пастки, тор қисми бўлиб, унда қин гум- 
базларидан пастроққа туртиб чиқиб турадиган қин қисми ва қнн қин 
гумбазларидан юқорироқда турадиган қин усти қисми тафовут қилинади. 
Бачадон бўйни цилиндрсимон шаклга эга. Болалик даврида ва жинсий 
аъзолари ривожланмай қолган аёлларда бачадон бўйни конуссимон шакл- 
да бўлади. Бачадон бўйнининг ичидан узунлиги 1-1, 5см келадиган бўйин 
канали (цервикал канал) ўтади, унинг устки бўлими бачадоннинг ички 
тешиги, пастки бўлими эса ташқи тешиги билан тугалланади.
Бачадоннинг узунлиги 7-9 см ни ташкил қилади. Кенглиги туби соҳа- 
сида 4, 5-5 см ни, деворларнинг қалинлиги 1-2 смни ташкил қилади. Ба- 
чадон массаси 50 г дан 100 г гача боради.
6


2 — Расм.
А
ё л н и н г и ч к и г с н и т а л а ъ з о л а р и т у э и л и ш
и .
1 — Қ и н 2 - Б а ч а л о н б ў й н и 3 - Ц с р н и к а л к а п а л 4 — Б а ч а д о н н и н г и ч к и
o f j h
.
5 - Б а ч а д о н б ў ш л и ғ м 6 - Б а ч а д о н т у б и . 7 - Б а ч а д о н м у ш а к л а р и . 8 - Б а ч а д о н
м а й ч а с и 9. - Т у х у м д о н 1 0 - Н а й ч а н и н г ф и м б р и я л а р и . II - Т у х у м д о н н и н г х у -
с у с и й б о й л а м и . 12 - Т у х у м д о н н и н г к ў т а р у п ч и б о й л а м и . 13 - К е н г б о й л а м . 14 
Ю м а л о қ б о м л а м . 15 - П р и м о р д и а л ф о л л и к у л
16 - М е з о с а л ь п и н к с .
Бачадон деворлари уч каватдан тузилган. Ички қавати цилиндрсимон бир 
қаватли ҳилпилловчи эпителий билан қопланган, бирталай найсимон безла- 
ри бўладиган шиллиқ парда (эндометрий) дир. Бачадон шиллиқпардасининг 
икки қавати: мускулли қаватига тақалиб турадиган базал қават ва \айз иик- 
ли маҳалида ритмик ўзгаришларга учраб турадиган юза - функционал қават 
тафовут қилинади. Базал қаватўсувчи қавагбўлиб, функционал қавати шун- 
дай тикланиб, ўрни тўлиб туради. Бачадон деворининг каттагина қисмини 
ўрта мускулли (миометрий) қават ташкил қилади. Мускулли қавати силлиқ 
мускул толаларидан тузилган бўлиб, узунасига кетган ташки ва ички цирку- 
ляр жойлашган ўрта қаватларни ташкил қилади. Бачадоннинг ташқи-сероз 
қавати (периметрий) уни қоплаб турадиган қорин пардасидан иборатдир.
Бачадон кичик чаноқ бўшлиғида қовуқ билан тўғри ичак орасида, ча- 
ноқ деворларидан тенг масофада жойлашгандир. Бачадон танаси олдинга, 
симфизга бироз энгашган (бачадон антеверзияси), бўйнига нисбатан (ба- 
чадон антефлексияси), бу бурчак олдинга очилган. Бачадон бўйни орқага 
қараган, ташқи тешиги қиннинг орқа гумбазига тақалиб туради (3-расм).
Бачадон найлари бачадоннинг ўнг ва чап бурчакларидан бошланиб, ён 
тарафга чаноқнинг ён деворлари томонига қараб боради. Уларнинг узун- 
лиги ўртача 10-12 см йўғонлиги 0,5 см. Бачадон найларининг деворлари 
уч қаватдан: бир қаватли цилиндрсимон ҳилпилловчи эпителий билан 
қопланган шиллиқ пардаси, ўрта-мускул ва ташқи-сероз қаватдан ташкил 
топган. Бачадон найларининг бачадон девори бағрига ўтувчи интерстици- 
ал қисми, ҳаммадан кўра кўпроқ торайган ўрта қисми ва воронка ҳолида 
тугалланадиган кенг- ампуляр қисми тафовут қилинади.
7


Тухумдонлар аёлларнинг жуфт жинсий безларидир. Улар бодомсимон 
шаклда ва оқиш-пушти рангда бўлади. Вояга етган аёлда тухумдон узунлиги 
ўртача 3,5 см ни, эни 2-2,5 см ни, қалинлиги 1,1-5 см ни, массаси 
6 - 8
r ни 
ташкил қилади. Тухумдонлар бачадоннинг иккала томонида, сербар бой- 
ламлар орқасида жойлашган бўлиб, буларнинг орқа варақларига бириккан. 
Тухумдон муртак эпителийси қавати билан қопланган, бунинг остида бирик- 
тирувчи тўқимадан иборат оқсил пардаси жойлашган бўлади. Янада чуқур- 
рокда мия моддаси жойлашган, унда бир талай бирламчи фолликулалар ри- 
вожланишнинг ҳар хил босқичларида турган фолликулалар, сариқ таналар 
топилади. Тухумдоннинг ички қавати асосан бириктирувчи тўқималардан 
ташкил топган мия қавати бўлиб, ундан бир талай томирлар ва нервлар ўта- 
ди. Жинсий жиҳатдан етуклик даврида тухумдонларда ой сари тухум ҳужай- 
ралар ритмик равишда етилиб бориб, уруғланишга яроқли бўлиб қолади ва 
қорин бўшлиғига чиқиб туради. Тухумдонлар ички секреция безлари бўлиб, 
жинсий гормонлар ишлаб чиқариб туради.
Бачадон найлари, тухумдонлар ва бачадон бойламлари бачадон ор- 
тиқлари деб аталади.

Download 3,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish