Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов


Замонавий психология ва педагогика



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

Замонавий психология ва педагогика шахсни биологик ва ижтимоий 
жиҳатлари чамбарчас (узвий) боғланган бир бутун (яхлит) мавжудот сифа-
тида қараб чиқади. Шахс биологиясидаги ўзгаришлар нафақат фаолият хусу-
сиятларига, балки ҳаёт (турмуш) тарзига ҳам таъсир кўрсатади. Шахс камоло-
тида муайян мотивлар, қизиқишлар, мақсадлар, яъни ижтимоий ҳаёт натижа-
лари ҳал қилувчи роль ўйнайдики, улар шахснинг бутун қиёфасини белгилаб, 
ўз-ўзини ривожлантириш учун куч бағишлайди. Яъни, ўзидаги жисмоний кам-
чиликлар ва феъл-атвор хусусиятларини (тез аччиқланиш, сержаҳиллик, дам-
дузлик (одамови) ва ш.к.) имкон қадар бартараф қила олади. 
Шахс психология фанида асосий руҳий тавсифлар (яъни, психик жараён-
лар, ҳолатлар ва хусусиятлар) нуқтаи назаридан қараб чиқилса, педагогика 
фанида биологик ва ижтимоий жиҳатлари узвий боғланган яхлит биоижти-
моий мажму сифатида қараб чиқилади. Шахс камолотида биологик (ирсий) ва 
ижтимоий жиҳатлар чатишиб кетади ва уларнинг бирлигида ижтимоий омил-
ларнинг аҳамияти яққол кўриниб туради.
Шахснинг асосий вазифаси – жамиятда шаклланган ижтимоий тажриба-
ни ижодий ўзлаштириш ва ўзини ижтимоий муносабатлар тизимига киритиш-
дан иборат. Шахснинг барча жиҳатлари (томонлари) фақат фаолият ва муло-
қотда намоён бўлади.
Фаолият ва мулоқот ижтимоий ҳаётнинг икки хусусиятини, яъни инсон 
ҳаётининг икки тарзини ташкил қилади. 
Фаолият – инсоннинг ҳаёт кечириш усули ва мавжудлик шакли бўлиб, 
атрофдаги оламни мақсадга мувофиқ қайта ўзгартиришга қаратилган фаол-
лигидир. Фаолиятнинг асосий турлари – ўйин, ўқиш ва меҳнат фаолияти.
Фаолият турларининг ҳар хил таснифлари мавжуд: социологияда – меҳ-
нат, ижтимоий-сиёсий, бадиий-ижодий, илмий-тадқиқий фаолият; педагогика-
да – меҳнат, ўқиш ва ўйин фаолияти; психологияда – руҳий жараёнлар (сезиш, 
хотирада сақлаш ва эсга тушириш, тафаккур ва ҳ.к.) билан боғлиқ фаолият 
турлари фарқланади (2.6-расм). 
Фаолият одамнинг мавжудлик усули ва яшаш (турмуш кечириш, тирик-
чилик) шакли сифатида: 
1) инсон ҳаёти моддий шарт-шароитларининг яратилишини, инсоннинг 
табиий эҳтиёжлари қондирилишини таъминлайди; 
2) инсоннинг маънавий дунёсини ривожлантириш омилига, унинг мада-
ний эҳтиёжларини қондириш шакли ва шартига айланади; 
3) одамнинг ўз шахсий имкониятлари, ҳаётий мақсадлари ва муваффа-
қиятларини рўёбга чиқариш соҳаси ҳисобланади; 
4) одамнинг ижтимоий муносабатлар тизимида ўзлигини намоён қилиши 
ва ижтимоий интилишларини амалга ошириши учун шарт-шароитлар яратади; 


66 
5) илмий билиш, ўз-ўзини билиш ва ўз-ўзини камол топтириш манбаи ва 
мезони ҳисобланади; 
6) атрофдаги оламни билиш ва қайта ўзгартиришни таъминлайди. 
Фаолият фаол ва суст бўлиши мумкин. Фаоллик, масалан, таълим жара-
ёнида ўқувчига ижтимоий тажрибани тез ва муваффақиятли ўзлаштиришга 
имкон беради, ўзаро фикр алмашинув билан боғлиқ бўлган қобилиятларини 
ривожлантиради, атрофдаги борлиққа муносабатини шакллантиради. Билиш 
фаоллиги боланинг ақлий камолотини таъминлайди. Меҳнат фаоллиги шахс 
маънавий ва ахлоқий дунёсининг тез ва муваффақиятли шаклланишини рағ-
батлантиради, меҳнатга муваффақиятли тайёргарликни белгилайди. Фаоллик-
нинг барча кўринишлари фақат эҳтиёжларга асосланади. Инсон эҳтиёжлари-
нинг турли-туманлиги фаолиятнинг хилма-хил турларини вужудга келтиради.
Ўқувчилар фаолиятини муваффақиятли ташкил этиш учун бўлғуси педа-
гог қуйидагиларни билиши лозим:
1) ўқувчи фаолиятининг психик (руҳий) тузилмаси, унинг ривожланиш 
қонуниятлари; 
2) ўқувчи шахсининг эҳтиёжлари ва фаолият мотивлари хусусиятлари; 
3) шахс камолотининг турли (ёш) даврларида етакчилик қиладиган фао-
лият турлари. 
Шунингдек, бўлғуси педагог қуйидагиларни эплай олиши лозим: 
1) ўқувчилар фаолиятини режалаштира олиш: уларнинг ёши, ўзига хос 
хусусиятлари, қизиқишлари ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда фаолият 
объектлари ва предметини аниқлаш; 
2) ўқувчиларда фаолият мотивларини шакллантириш ва рағбатлантириш; 
3) фаолиятнинг таркибий қисмлари (мақсади, уни режалаштириш, муай-
ян ҳатти-ҳаракатлар ва амалларни бажариш, ўз-ўзини назорат қилиш ва баҳо-
лаш) болалар томонидан ўзлаштирилишини таъминланиш.

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish