Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов


Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet320/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   316   317   318   319   320   321   322   323   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни 1997 
йил 29 августда қабул қилинган бўлиб ушбу қонун 5 бўлим ва 34 моддадан 
иборат. Ушбу Қонун фуқароларга таълим, тарбия бериш, касб-ҳунар ўргатиш-
нинг ҳуқуқий асосларини белгилайди ҳамда ҳар кимнинг билим олишдан 
иборат конституциявий ҳуқуқини таъминлашга қаратилган. 
“Таълим тўғрисида”ги Қонунга асосан таълим соҳасидаги давлат сиёсати-
нинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
1) таълим ва тарбиянинг инсонпарвар, демократик характерда эканлиги
2) таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги;
3) умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мажбурийлиги;
4) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишини: академик лицейда ёки 
касб-ҳунар коллежида ўқишни танлашнинг ихтиёрийлиги;
5) таълим тизимининг дунёвий характерда эканлиги;
6) давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун 
очиқлиги;
7) таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалаштирилган ёндашув;
8) билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш;
9) таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини уйғунлаштириш. 


399 
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури Ўзбекистон Республикасининг 
“Таълим тўғрисида”ги Қонуни қоидаларига, миллий тажрибанинг таҳлили ва 
таълим тизимидаги жаҳон миқёсидаги ютуқлар асосида тайёрланган ҳамда 
юксак умумий ва касб-ҳунар маданиятига, ижодий ва ижтимоий фаолликка, 
ижтимоий-сиёсий ҳаётда мустақил равишда мўлжални тўғри ола билиш 
маҳоратига эга бўлган, истиқбол вазифаларини илгари суриш ва ҳал этишга 
қодир кадрларнинг янги авлодини шакллантиришга йўналтирилгандир. 
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигига эришиб, иқтисодий ва 
ижтимоий ривожланишнинг ўзига хос йўлини танлаши кадрлар тайёрлаш 
тузилмаси ва мазмунини қайта ташкил этишни зарур қилиб қўйди ва қатор 
чора-тадбирлар кўришни: Давлат таълим стандартларини жорий этишни, янги 
ўқув режалари, дастурлари, дарсликларни жорий этишни, замонавий дидактик 
таъминотни ишлаб чиқишни, ўқув юртларини аттестациядан ўтказиш ва ак-
кредитациялашни, янги типдаги таълим муассасаларини ташкил этишни тақо-
зо этди. 
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг мақсади - таълим соҳасини туб-
дан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлар-
дан тўла халос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак 
маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тай-
ёрлаш Миллий тизимини яратишдир. 
Кадрлар тайёрлаш Миллий тизимини ривожлантиришнинг асосий йўна-
лишлари:
1) таълимнинг узлуксизлигини таъминлаш;
2) педагог ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва 
уларнинг малакасини ошириш;
3) таълим жараёнини мазмунан ислоҳ қилиш;
4) маънавий-ахлоқий тарбия ва маърифий ишлар;
5) иқтидорли болалар ва истеъдодли ёшлар;
6) таълим тизимини бошқариш;
7) касб-ҳунар таълими сифатини назорат қилиш тизимини шаклланти-
риш;
8) таълим тизимини молиялаш;
9) моддий-техника таъминоти;
10) таълим тизимининг яхлит ахборот маконини вужудга келтириш;
11) таълим хизмати кўрсатиш бозорини ривожлантириш;
12) таълим соҳасида ижтимоий кафолатларни таъминлаш ҳамда бу соҳа-
ни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
13) фан билан таълим жараёни алоқаларини ривожлантириш;


400 
14) ишлаб чиқариш ва таълим тизими интеграциялашувини ривожланти-
риш;
15) таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик. 
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини рўёбга чиқариш қуйидаги уч бос-
қичга бўлинган эди:

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   316   317   318   319   320   321   322   323   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish