Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов


Иккинчи жаҳон уруши ва урушдан кейинги йилларда



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet318/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   314   315   316   317   318   319   320   321   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

 
19.3. Иккинчи жаҳон уруши ва урушдан кейинги йилларда 
Ўзбекистонда халқ маорифи ва педагогик фикрлар 
1941 йил 22 июнда фашистлар Германияси Совет Иттифоқига бостириб 
кирган. СССР халқлари мудофаага отланган. Шарқ машъали - Ўзбекистон ҳам 
ҳимояга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган. Аҳоли фабрика ва заводларда, 
колхоз ва совхозларда, шахта ва темир йўлларда “Ҳамма нарса фронт учун, 
ҳамма нарса ғалаба учун” деган шиор остида фидокорона меҳнат қилганлар. 
Уруш ҳаракатлари жойларидан бир қанча завод, фабрика ва турли муассасалар 
ҳамда аҳолининг бир қисми Ўзбекистонга кўчирилган, улар уй-жой ва ишчи 
кучи билан таъминланган. Шу билан бирга, фронтдаги армияни озиқ-овқат ва 
кийим-кечак билан таъминлаш ҳам асосан ўзбек халқи зиммасига тушган. 
Иккинчи жаҳон уруши йилларида совет ватанпарварлиги тарбиянинг 
асосий йўналиши бўлиб қолган, шунингдек дўстлик, меҳнатсеварлик, онгли 
интизом, фидокорлик, бирдамлик руҳида тарбиялаш авж олдирилган. Бу – 
давр, шароит тақозоси бўлган.
Уруши даврида мактабларнинг ўқув дастурлари шароитга мослашти-
рилган, болалар уйлари кўпайтирилган (Ўзбекистонда 1943 йилда 154 та, 1945 
йилда 242 та болалар уйлари бўлган), ҳарбий таълимга асосий эътибор қара-
тилган, қисқа муддатли ўқитувчилар курсларида педагоглар тайёрлаш (шу 
жумладан, хотин-қизлар ҳисобига) кўпайтирилган (Ўзбекистонда 1941-1943 
йилларда 16 минг ўқитувчи тайёрланган). Мактабларда китоблар этишмаган, 
ўқитувчи асосан доскадан фойдаланиб, оғзаки тушунтириш методи кенг тар-
қалган. 
Мактабларда 1942 йилдан қишлоқ хўжалиги асосларини ўрганиш, 1943 
йилдан ўқув-ишлаб чиқариш устахоналари очила бошланган. Бироқ аксарият 
мактаб бинолари эски бўлган, таъмирланмаган ва гигиена қоидаларига жавоб 
бермаган. 


397 
Урушдан кейинги даврда рус тили ва адабиёти кенг ўрганила бошланган, 
Ўзбекистон тарихи, ўзбек тили ва адабиёти, чет тили ва мусиқа дарслари қис-
қарган. 1951-55 йилларда мактабларда политехника таълимига катта ўрин бе-
рилган, шунингдек мактабларда математика, физика, рус ва чет тили фанлари-
да дарс берадиган малакали ўқитувчилар етишмаган. 
Тўлиқсиз етти йиллик ўрта мактаблар негизида умумий мажбурий сак-
киз йиллик таълимга ўтиш жараёни бошланган. Саккиз йиллик мактабни 
тамомлаган ўқувчилар умумий таълим ўрта мактабларида (IХ—Х синфларда),
ўқиш муддати уч-тўрт йил бўлган техникумларда, ҳунар-техника билим юрт-
ларида ҳамда ишчи ва қишлоқ ёшлари мактабларида ўқишини давом эттириши 
мумкин бўлган.1960-1975 йилларда интернат-мактаблар, махсус мактаблар ва 
куни узайтирилган гуруҳлар тармоғи ҳам ривожланган. 
Бу даврда совет педагогикаси ўзининг такомилига етиб, таълим-тарбия 
соҳасида анча муваффақиятларга эришилган. Интернат-мактаблар тизими жа-
дал ривожланган, ўқувчилар ижтимоий фойдали меҳнатга кенг жалб этилган, 
педагогика институтлари қизғин фаолият кўрсатган, С.Р. Ражабов, И.Қ. 
Қодиров, А. Бобохонов, М. Хайруллаев, К.Х. Ҳошимов каби таниқли педагог-
лар етишиб чиққан ва улар томонидан педагогика тарихи, тарбия назарияси 
бўйича тадқиқий ишлар амалга оширилган. 

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   314   315   316   317   318   319   320   321   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish