5-топшириқ. Қуйидаги даврлаштириш босқичлари қайси ёшни қам- раб олиши ва унда фаолиятнинг қайси тури етакчи ўрин тутишини 3-жад- валда келтиринг. 3-жадвал
Даврлаштириш босқичлари: Неча ёшдан неча ёшгача ва фаолиятнинг етакчи тури Гўдаклик Илк болалик Мактабгача ёш Кичик мактаб ёши Ўсмирлик Ўспиринлик Ёшлик 6-топшириқ. Педагогика фанининг объекти, предмети, мақсад ва ва- зифаларига доир блиц-сўров: 1. “Педагогика” сўзи қандай луғавий маънога эга?
2. Педагогика фани қай тарзда пайдо бўлган?
3. Илмий педагогика нечанчи асрда юзага келган?
4. Педагогика фани нимани ўрганади?
5. Педагогика фанининг ривожланиш манбалари нималар?
6. Педагогиканинг объекти ва предмети нима?
7. Педагогиканинг вазифаларига нималар киради?
8. Педагогика қайси фанлар билан ўзаро боғлиқ ёки алоқадор?
7-топшириқ. Педагогика фанининг асосий котегориялари (тушунча- лари) ва педагогик илмий-тадқиқот методларини 4-жадвалнинг тегишли устунларида мос равишда қайд этинг.
407
4-жадвал
Тушунчалар Педагогика фанининг асосий котегориялари (тушунчалари) Педагогика фанининг илмий тадқиқот методлари Баркамол шахс (комил
инсон) Таҳлил қилиш
Шахс камолоти Синтез қилиш
Маърифат