Мактабгача таълим
У
зл
ук
сиз
т
аъли
м т
и
зи
ми
Умумий ўрта таълим
Профессонал таълим
Олий таълим
Олий ўқув юртидан кейинги таълим
15.1-расм. Узлуксиз таълим тизими
Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг
малакасини ошириш
Мактабдан ташқари таълим
312
фатида расмийлашган. Бизнинг назаримида, бу тушунчалар “маърифат” ва
“маърифий тизим” сифатида қараб чиқилиши ва қайд этилиши керак. Бунинг
сабабини қуйида қисқача изоҳлашга ҳаракат қиламиз.
Адабиётларда «маърифат» тушунчасига турли хил таърифлар берил-
ган: «маърифат – кишиларнинг онг-билимини, маданиятини оширишга қара-
тилган таълим-тарбия»; «маърифат – таълим-тарбия, иқтисодий, сиёсий, фал-
сафий, диний ғоялар мажмуи асосида кишиларнинг онг-билимини, маданияти-
ни ўстиришга қаратилган фаолият» ва ш.к. Келтирилган таърифлардан аёнки,
маърифатнинг асосини таълим ва тарбия ташкил қилади Шу боисдан, ота-
боболаримиз қадимдан таълимни тарбиядан, тарбияни таълимдан ажратмаган
ҳолда бебаҳо бойлик бўлмиш илму маърифатни инсон камолоти ва миллат
равнақининг асосий шарти ва гарови, деб ҳисоблаганлар. Демак, “маърифат”
деганда таълим, тарбия ва уларнинг бирлигида кечадиган, шахс камолотини
тартибга солиб, комилликка элтадиган ва жамиятнинг маданий юксалашини
таъминлайдиган катта (яхлит) ижтимоий тузилма тушунилади.
Бироқ бугунги педагогика фани ва амалиётида бу тушунча назардан чет-
да қолган: педагогика ва хусусий методика фанларининг тушунча-терминоло-
гия тизимида «маърифат» тушунчаси мавжуд эмас, ҳолбуки, хорижий мамла-
катлар педагогикасида бош тушунча сифатида мазмунан «маърифат»га мос ке-
лувчи тушунчалар (масалан, рус тилида «образование», инглиз тилида «edu-
cation») танланганки, “таълим” (русча “обучение”, инглизча “training”) - маъ-
рифатнинг ўзаги (ядроси) – энг асосий таркибий қисми ҳисобланади.
Бу сўзлар ўзбек тилига бирмунча тор, яъни «таълим» маъносида таржи-
ма қилиниб, амалиётга киритилганлиги сабабли «маърифат» тушунчаси педа-
гогика назарияси ва амалиётида бош тушунча (категория) сифатида ўз ўрнини
топмаган. Натижада жуда кўплаб илмий-педагогик (методик) чалкашлик, ту-
шунмовчилик ва муаммолар пайдо бўлмоқда: бир неча педагогик (методик)
ҳодисалар (жараёнлар) тор маъноли битта термин билан, ёки аксинча – бит-
та педагогик (методик) ҳодиса (жараён) эса бир неча терминлар билан чал-
каш, асоссиз талқин этилмоқда. Бу педагогика ва хусусий методика фанлари-
нинг жадал ривожланишини, уларнинг жаҳон фани ва амалиётига интеграция-
сини муайян даражада чеклаб келмоқда.
Зеро, “маърифат” категорияси, олдинги мавзуларда қайд этилганидек,
бир қанча маъноларга эга бўлиб, уни жараён, натижа ва тизим сифатида тав-
сифлаш мумкин:
1) маърифат - жараён сифатида: ўқув-тарбия муассасаларида, шу-
нингдек мустақил ўқиш (таълим) натижасида билим ва кўникмалар, билиш ва
амалий фаолият тажрабаси, қадриятли мўлжаллар ва муносабатлар мажмуи-
нинг ўзлаштирилиши;
313
2) маърифат - натижа сифатида – билим ва кўникмаларни, тафаккур
ва фаолият усулларини ўзлаштиришда эришилган даража – муайян маълумот
даражасига эгалик;
3) маърифат - тизим сифатида – таълим ташкилотлари (муассасала-
ри), илмий-педагогик муассасалар ва таълим соҳасида давлат бошқарув орган-
лари ва уларга идоравий мансуб ташкилотлар мажмуи.
Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги таълим
тизими маърифий тизим сифатида қараб чиқилса, ўзининг асл моҳиятини
бир қадар тўлиқ ифодалаган бўлур эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |