Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов


 Мактабдан ташқари таълим -



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet251/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

7. Мактабдан ташқари таълим - узлуксиз таълим тизимининг тарки-
бий қисми сифатида болалар ва ўсмирларнинг, шунингдек жисмоний ва 
руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болаларнинг истеъдоди ва қобили-
ятини ривожлантириш, уларнинг манфаатлари, маънавий эҳтиёжларини 
қондиришга йўналтирилган бўлиб, болалар ва ўсмирларнинг бўш вақти ва 
дам олишини ташкил этиш учун давлат органлари, нодавлат нотижорат 
ташкилотлари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахслар томонидан ма-
даний-эстетик, илмий, техникавий, спорт ва бошқа йўналишларда ташкил 
этилиши мумкин. 
Бугунги кунда мактабдан ташқари таълим "Баркамол авлод" болалар 
мактаблари, "Болалар сайёҳлик базалари" ва "Болалар кутубхоналари" каби


310 
турларда фаолият кўрсатиши режалаштирилмоқда. 
Мактабдан ташқари таълимни ривожлантириш бўйича асосий вазифалар: 
1) ёш авлодни маънавий баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақт-
ларини мазмунли ўтказишини таъминлаш, бунда уларнинг санъат, спорт, ах-
борот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш ҳамда қизларни 
ижтимоий фаол ҳаётга тайёрлашни ташкиллаштириш; 
2) замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш ор-
қали болаларни индивидуал ривожлантиришга қаратилган дастурлар ва услу-
бий материалларни доимий такомиллаштириб бориш; 
3) робототехника, мехатроника, муҳандислик ва компьютер дастурий таъ-
миноти йўналишларидаги тўгаракларни доимий ривожлантириб бориш; 
4) болалар ва таълим туризмларини ривожлантиришга қаратилган лойи-
ҳаларни амалга ошириш; 
5) ўқувчи ёшларнинг ижодий ишларини оммалаштириш, шу жумладан 
дунё бозорига миллий анъаналаримиз асосида "Баркамол авлод" болалар мак-
табларининг тўгарак аъзолари томонидан яратилган маҳсулотларни олиб чи-
қиш мақсадида "Art shop" электрон дўконларини ташкил этиш ва сотувини 
йўлга қўйиш; 
6) мактабдан ташқари таълим муассасаларига ўқувчилар қамровини оши-
риш, ўқувчилар қизиқишларига кўра тўгаракларни ташкил этиш ва доимий 
фаолият олиб боришини таъминлаш; 
7) болаларда касбни эгаллаш бўйича дастлабки билим ва кўникмаларни 
шакллантириш, тармоқ тўгараклари фаолиятини методик таъминлаш, китоб-
хонлик маданиятини ошириш учун мактабдан ташқари таълим муассасалари 
фаолиятини замонавий таълим дастурлари орқали такомиллаштириш; 
8) етакчи ташкилотлар ва олий таълим муассасалари билан биргаликда 
"Баркамол авлод" болалар мактабларида робототехника ва техник ижодиёт 
йўналишида фойдаланадиган хомашёлар рўйхатини шакллантириш ва янги-
лаб бориш; 
9) болалар техник ижодкорлигини ривожлантириш учун хорижий давлат-
ларнинг илғор тажрибалари асосида "Баркамол авлод" болалар мактабларида 
давлат-хусусий шериклик шартлари асосида "Болалар технопарки" лойиҳа-
ларини ташкил этиш; 
10) "Баркамол авлод" болалар мактаблари ва "Болалар кутубхоналари"-
нинг халқаро ҳамда республика танловлари ғолибларини муносиб рағбатлан- 
тириш механизмларини йўлга қўйиш; 
11) тизимда илмий ва амалий тажриба алмашиш ишларини олиб бориш 
мақсадида хорижий мамлакатларда ходимларнинг малака ошириши ва мақ-
садли хизмат сафарларини ташкил этиш; 


311 
12) болалар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ри-
вожлантириш, кўчма кутубхоналар фаолиятини йўлга қўйиш, болалар ва мак-
таб кутубхоналарини бадиий адабиётлар билан таъминлаш тизимини такомил-
лаштириш; 
13) мактабдан ташқари таълим муассасаларининг бўш турган бино ва ер 
майдонларидан самарали фойдаланишни таъминлаш учун давлат-хусусий ше-
риклик шартлари асосида мақсадли лойиҳаларни амалга ошириш. 
Демак, таълимнинг юқорида таъкидлаб ўтилган 7 та тури фарқланади ва 
улар биргаликда узлуксиз таълим тизимини ташкил қилади (15.1-расм).
Таълим” ва “таълим тизими” тушунчалари Ўзбекистон Республикаси-
нинг “Таълим тўғрисида” ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида” 
Қонунларида жамиятнинг маърифий соҳасини ифода этувчи бош тушунча си-

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish