Таълим тамойили
1 – тамойиллар номи;
2 – таълимнинг ушбу тамойил билан тавсифланадиган таркибий қисми;
3 – тамойилга асосланган қонуниятлар;
4 – тамойилнинг моҳияти;
5 – ушбу тамойилдан келиб чиқадиган қоидалар;
6 – қоидаларни бажаришнинг мумкин бўлган усуллари.
Қуйида айрим таълим тамойиллари бўйича таълим қоидалари келти-
рилган (6.5-, 6.6-, 6.7- ва 6.8-расмлар):
159
ўрганилган
материалдаги
асосий ғоялар ва
назарияларни
ажратиб олиш
Таълимнинг
илмийлиги
тамойили
табиат ва жамият
ҳодисаларини
уларнинг ривож-
ланишида ўрга-
ниш
ўқувчиларга фақат
чин (ишончли) да-
лиллар ва ҳодиса-
ларни ўргатиш
асослари
ўрганиладиган фан
тилидан фойдаланиш
6.5-расм. Таълимнинг илмийлиги тамойили
таълимда
назариянинг
етакчилик ролини
таъминлаш
энг муҳим
кашфиётлар
тарихи билан
таништириш
фан ва
техниканинг
ривожланиш
истиқболларини
очиб бериш
билимлардан амалда
фойдаланиш
йўлларини кўрсатиш
Таълимнинг
ҳаёт билан,
назариянинг
амалиёт билан
боғлиқлиги
тамойили
ўз амалий
фаолиятидан
назарий
билимлар
олишни ўрганиш
ўқувчиларнинг
амалий тажрибасига
таяниш
ўқувчиларни замонавий ишлаб
чиқариш асослари билан
таништириш, уларнинг
технологик дунёқарашини
кенгайтириш
билимларни
амалиётда қўллаш
кўникмалари ва
малакаларини
шакллантириш
6.6-расм. Таълимнинг ҳаёт билан, назариянинг амалиёт
билан боғлиқлиги тамойили
160
янги билимларни
мавжуд тажриба
билан таққослаш
Таълимда
онглилик ва
фаоллик
тамойили
материални
муаммоли баён
этишдан
фойдаланиш
таълимдаги
расмиятчиликка,
материални ёдлаб
олишга барҳам
бериш
ўқувчиларнинг
билиш фаоллигини
рағбатлантириш
6.7-расм. Таълимда онглилик ва фаоллик тамойили
ўрганилган
материалнинг
англанишини
таъминлаш
ўқувчиларнинг
жавобларини
шарҳлаш
ўқувчиларнинг иш
қобилияти ва
барқарор диққати
учун шарт-шароитлар
таъминлаш
ўқувчиларга сўз
мазмунини ҳиссий
образлар (тасаввурлар)
билан боғлашда ёрдам
бериш
Таълимда
кўрсатмалилик
тамойили
кўрсатмалиликни
меъёрида, фақат
дарснинг керакли
вақтида қўллаш
кўрсатмалиликни
таълимнинг бошқа
воситалари билан
биргаликда қўллаш
дарсда кўрсатмали
воситалардан фойдаланиш
хавфсизлигини, унинг бутун
синф учун яхши кўринишини
таъминлаш
кўрсатмалиликни
қўллашдан олдин
кузатиш мақсадини
аниқ белгилаш ва
ифодалаш
6.8-расм. Таълимда кўрсатмалилик тамойили
161
7-боб. Маърифат (таълим, тарбия) мазмуни ва уни белгиловчи
меъёрий ҳужжатлар
7.1. Маърифат (таълим, тарбия) мазмуни тушунчаси, уни танлаш
омиллари ва шакллантириш тамойиллари
Дидактиканинг “нимани ўқитиш керак?” деган асосий масаласи маъри-
фат, яъни таълим ва тарбиянинг мазмуни билан боғлиқ. Турли тарихий давр-
ларда машҳур мутафаккирлар, жамоат арбоблари ва ўқитувчилар бу саволга
жавоб беришга ҳаракат қилганлар. Натижада XIX аср бошларига келиб, маъ-
рифат мазмунининг иккита умумилмий назарияси шаклланган (7.1-расм):
1) дидактик энциклопедизм (илм-фаннинг турли соҳаларидан кенг маъ-
лумотга, билимга эгалик) – маърифатнинг моддий мазмуни назарияси;
2) дидактик формализм (илм-фаннинг турли соҳаларида шаклни маз-
мундан, назарияни амалиётдан ажратишга интилувчи йўналиш) – маърифат-
нинг расмий мазмуни назарияси.
Дидактик энциклопедизм назариясининг моҳияти: болада илмий би-
лимлар тизимини шакллантириш керак: у турли фанларни қанчалик кенг
қамраб олса, билимлар қанчалик чуқур бўлса, шунча яхши бўлади. Қадимги
файласуф Суқрот, XVI-XVII асрларда яшаган инглиз мутафаккири Ф. Бекон
ва илмий педагогика асосчиси Я.А. Коменский ушбу назария тарафдори бўл-
ган.
Дидактик формализм назариясининг моҳияти: асосий қадрият – бу би-
лимлар эмас, балки ҳатти-ҳаракат усуллари, билимларни амалда қўллаш ва
мустақил равишда тўплаш қобилияти. Қадимги файласуф Гераклит, ўтмиш-
даги машҳур педагоглар Д. Локк, И.Г. Песталоцци ушбу назария тарафдори
бўлган.
Дидактик энциклопедизм назарий билимларни яхши шакллантиради,
бироқ таълимнинг ҳаёт билан боғлиқлигини етарли даражада таъминламайди.
Дидактик формализм амалий кўникмаларни таъминлайди, аммо назарий
тафаккурнинг ривожланишини чеклайди.
Дидактик прагматизм назарияси XIX аср охири - XX аср бошларида
пайдо бўлган (Жон Дьюи ва Георг Кершенштейнер). Маърифатнинг мазмуни
фанлараро асосда шакллантирилиши, боланинг амалий манфаати, қизиқиши
ва мойиллиги талабларига жавоб бериши керак. Маърифий мазмун иложи бо-
рича турли хил, ранг-баранг бўлиши керак, бироқ уни барча ўқувчилар ўзлаш-
тириши шарт эмас. Хилма-хиллик шунинг учун керакки, болалар (ота-оналар)
ҳаётда ўз-ўзини англашга нима кўпроқ ҳисса қўша олишини танлаши мумкин
бўлсин.
162
Мазкур назариянинг устувор жиҳати: ўқувчининг индивидуал хусусият-
лари ҳисобга олиниши. Ушбу назариянинг камчиликлари: оммавий таълимда
амалга оширишнинг мураккаблиги; маърифий мазмун хилма-хиллиги бола
ёки унинг ота-онаси томонидан тўғри танланишини қийинлаштиради, бу эса
таълим сифатининг пасайишига олиб келиши мумкин.
Дидактик прагматизм назарияси кўпинча дидактик утилитаризм деб
ҳам юритилади. Бу назария америкалик педагог Жон Дьюи томонидан илгари
сурилган. У айрим ўқув фанларининг мазмуни боланинг индивидуал ва ижти-
моий фаолияти билан боғлиқ, деб ҳисоблайди. Шу сабабли ижтимоий меросни
ўзлаштиришнинг ягона йўли – болаларни хилма-хил фаолият турларига жалб
этишдир. Шунинг учун, деб ҳисоблайди Ж. Дьюи, таълим мазмунини аниқ-
лашда амалий (конструктив) табиатли машғулотларга, болаларни овқат тайёр-
лаш, тикиш, тўқиш ва шу кабиларга ўргатишга, яъни амалий кўникмаларни
эгаллашига асосий эътибор қаратилиши зарур.
Маърифий мазмуннинг дидактик назариялари
Дидактик формализм
назарияси
Дидактик энциклопедизм
назарияси
Дидактик прагматизм
назарияси
Функционал
материализм назарияси
Замонавий дидактик
концепция
7.1-расм. Дидактик назариялар ва замонавий дидактик концепция
функциялари:
таълимнинг
ижтимоий
функцияси
шахсни
ривожлантириш
функцияси
соғлиқни асраш
функцияси
ижтимоий
ҳимоялаш
функцияси
маданиятни
етказиш
функцияси
163
Функционал материализм назарияси (муаллифи польшалик педагог
Винцент Оконь). Ҳар қандай ўқув фани бўйича маърифий мазмун тегишли
фаннинг ўзига хос хусусиятларини, болада илмий дунёқарашни вужудга кел-
тириш тизимининг функцияларини акс эттирувчи етакчи ғоялар асосида шакл-
лантирилиши керак. Масалан, биологияда – эволюция ғояси, тарихда – ижти-
моий-маданий ҳодисаларнинг тарихий шартланганлиги ғояси ва ш.к.
Замонавий дидактик концепциялар. Дидактик концепция – етакчи ғоя,
фундаментал мўлжал билан бирлашган ўқув жараёнининг моҳияти, мақсади,
мазмуни ва ташкил этилишини белгилайдиган қарашлар тизими. Оддий қилиб
айтганда, дидактик концепция – таълим жараёнига қарашлар тизими бўлиб,
анъанавий дидактик тизим (ўқитиш – ўқитувчи фаолияти асосий ўрин тута-
ди), педоцентирик дидактик тизим (ўқиш – ўқувчи фаолияти асосий ўрин ту-
тади) ва замонавий дидактик тизим (ўқитиш ва ўқиш – ўқитувчи ва ўқувчи
фаолиятининг узвирй бирлигига асосланган яхлит педагогик жараён асосий
ўрин тутади).
Қуйидаги дидиктик концепциялар таълим назарияси ва амалиётида ўзи-
га хос ўрин тутган:
1) Л.В. Занковнинг ривожлантирувчи таълим концепцияси;
2) В.В. Давидов ва Д.Б. Элькониннинг сермазмун таълим концепцияси;
3)
П.Я. Гальперин ва Н.Ф. Тализинанинг ақлий ҳатти-ҳаракатларни бос-
қичма-босқич шакллантириш концепцияси;
4) А.М. Матюшкин, М.И. Махмутов ва В. Оконнинг муаммоли таълим
концепцияси ва ш.к.
Замонавий дидактик концепциялар шахсни ҳар томонлама камол топти-
ришга йўналтирилган бўлиб, қуйидаги функцияларга (вазифаларга) эгалиги
билан тавсифланади (7.1-расм):
1) таълимнинг ижтимоий функцияси – ижтимоий эҳтиёжларга жавоб
берадиган ва замонавий дунёга мослаша оладиган шахсни шакллантиришга
қаратилган;
2) шахсни ривожлантириш функцияси – одамнинг ўз-ўзини камол
топтириш ва намоён қилиш қобилиятини ривожлантиришга, маънавий моҳи-
яти ва ахлоқий қарор топишини шакллантиришга йўналтирилган;
3) соғлиқни асраш функцияси – соғлом ривожланиш, камол топишнинг
ички имкониятлари ва қобилиятлари сақланишини таъминлайди;
4) ижтимоий ҳимоялаш функцияси – энг мушкул шароитларда кейин-
ги ижтимоий фаоллик учун ҳаётий мотивация ва барқарорлик ҳиссини шакл-
лантиришга имкон беради;
5) маданиятни етказиш функцияси – ўқувчиларни мавжуд маданий
меросни ўзлаштиришга тайёрлаш ва уни келгусида ижодий ривожлантиришга
164
барқарор эҳтиёжни шакллантиришга қаратилган.
Ўқув-тарбия жараёнида ўзаро муносабатларни ташкил қилишнинг кўп
вариантлари мавжуд эканлиги замонавий дидактик концепцияларни талқин
қилишда бир қанча дидактик ёндашувларни вужудга келтирган. Уларни шарт-
ли равишга уч гуруҳга бўлиш мумкин (7.2-расм):
1-гуруҳ – яхлит (бир бутун) ёндашиш бўлиб, у жамоатчилик, фаолият-
ли ва шахсиятли ёндашувларни ўз ичига олади;
2 -гуруҳ – ижодий (инновацион) ёндашиш бўлиб, у тизимли, оптимал
(энг мақбул) ва технологик ёндашувларни ўз ичига олади;
3-гуруҳ – интегратив ёндашиш бўлиб, у мажмуий табиати билан ажра-
либ туради.
Бугунги кунда маърифий тизимни ривожлантиришда замонавий дидак-
тик концепция ҳал қилиши лозим бўлган қуйидаги энг долзарб муаммолар
мавжуд:
биринчи муаммо – маърифий тизимнинг мақсадларига ўзгаришлар ки-
ритиш: таълимни ташкил қилишда ўқувчининг билими, кўникма ва малакала-
рини таълимнинг етакчи мақсади ва натижаси сифатида белгилайдиган, яъни
марказида билим бўлган маърифий тизимдан шахснинг қобилиятлари ва та-
лантини ривожлантиришга, ўзлигини намоён этишга йўналтирилган, яъни
марказида инсонпарвар шахс бўлган маърифий тизимга ўтиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |