Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов


 Узлуксиз таълим тизимини бошқариш



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet253/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

 
15.2. Узлуксиз таълим тизимини бошқариш 
Узлуксиз таълим тизими ва кадрлар тайёрлашнинг давлат ва нодавлат 
таълим муассасаларини таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва уларни изчил ри-
вожлантириш давлат йўли билан бошқариб борилади.
Барча даражадаги таълим бошқарув органларининг ваколат доиралари 
«Таълим тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ белгиланган. Хусусан: 
I. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим соҳа-
сидаги ваколатларига қуйидагилар киради: 
1) таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини белгилайди; 
2) таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органларига раҳбарлик қилади; 
3) таълимни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқади ва амалга 
оширади; 
4) таълим соҳасидаги давлат органлари билан нодавлат ташкилотлар 
ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасидаги ҳамкорликни 
мувофиқлаштиради; 
5) таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитацияси -
дан, педагог ва илмий кадрларни аттестациядан ўтказиш, нодавлат таълим 
ташкилотларига лицензия бериш, таълим ҳужжатларига апостиль қўйиш 
тартибини белгилайди; 
6) таълим ташкилотларига педагог ходимларни ишга қабул қилиш 
ва фаолиятини баҳолаш тартибини белгилайди; 
7) хорижий давлатларнинг таълим муассасаларига Ўзбекистон Рес-
публикаси ҳудудида таълим фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини бе-
рувчи рухсатномалар беради; 
8) қонун ҳужжатларига мувофиқ хорижий мамлакатларда олинган 
таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибини белгилайди; 
9) халқаро дастурлар ва тадқиқотларда Ўзбекистон Республикаси -
нинг иштирокини таъминлайди, таълим тизимини халқаро ҳамжамиятга


314 
интеграциясини белгилайди; 
10) давлат намунасидаги маълумот тўғрисидаги ҳужжатларни тас -
диқлайди ва уларни бериш тартибини белгилайди; 
11) таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини белги-
лайди; 
12) давлат ва давлат улуши мавжуд бўлган олий таълим муассасаси-
нинг ректори (хорижий олий таълим муассасаси филиалининг маҳаллий 
ректори ёки директори, ижрочи директори)ни бўйсунуви бўйича тегишли 
вазирлик ва идора раҳбарининг тавсиясига кўра Ўзбекистон Республика-
си Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда лавозимга та-
йинлайди ва лавозимидан озод этади ва уларнинг ҳуқуқлари, мажбурият-
лари ва жавобгарликларини белгилайди; 
13) таълим олувчиларни аккредитация қилинган бир таълим ташки-
лотидан бошқасига ўтказиш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш 
тартибини белгилайди; 
14) таълим ташкилотлари рейтингини аниқлаш тартибини белгилай-
ди; 
15) кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тар-
тибини белгилайди; 
16) меҳнат бозори талабларидан келиб чиқиб кадрлар тайёрлашни 
прогнозлаштириш ишларини олиб боради; 
17) таълим муассасаларининг асосий моддий-техник, инфратузил-
мавий ва параметрик талабларини белгилайди; 
18) дарсликлар, ўқув қўлланмаларини яратиш ва нашр этиш тарти -
бини, таълим муассасаларига етказиб бериш ва фойдаланишга қўйилади-
ган талабларни белгилайди; 
19) қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга 
ошириши мумкин. 

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish