Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


bet58/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

1994 йил


Мантиқсизлик мантиқ бўлса...
Чўлпон ш еъриятини ўқиганда кўз ўнгимга бундай ман- 
зара келади: айни баҳор... кечаси салқин тушган... тонг 
отди... сиз бедазор четида турибсиз... осмонда тонг қуёши 
чарақлаяпти... бедаларнинг ҳар битта япроғида биттадан 
офтобчалар ловуллаб турибди... минглаб офтобча...
Сиз дунёдаги ҳамма ташвишларни, жамики майда гаплар­
ни унутинг-да, беда япроқларида ёниб турган қуёшчаларга 
узоқ тикилиб, хаёл суринг. Шунда кўнглингиз сўз билан 
ифодалаб бўлмайдиган нурли ва маҳзун туйғуларга тўлади. 
Йиғлагингиз келади. Фақат, бедазорга бостириб кирманг: 
офтобчалар тўкилиб кетади...
Чўлпоннинг насрий асарлари, хусусан, “Кеча ва кундуз” 
романи ҳақида нима дейиш мумкин? Бу асар тўғрисида 
фақат иккита мулоҳаза айтишга журъат қиламан. Бирин- 
чидан, “Кеча ва кундуз” - ноёб истеъдодли, катта шоирнинг 
насрий асари. Айнан, 
шоирнинг 
насрий асари! Ж индай 
кўтаринки, жиндай шоирона руҳи билан, жозибали тили 
билан. Иккинчидан, бу роман Чўлпон ўша пайтдаёқ Европа 
адабиётини синчиклаб ўрганганидан дарак беради.
Албатта, шоир ижоди ҳақида кўп гапириш, асарларини 
таҳлил қилиш, баҳслашиш мумкин. Ушбу хийла мушкул ва 
шарафли юмушни қилни қирқ ёрадиган хурматли олимлари- 
мизга ҳавола этиб, мен бошқа масала хдқида гапиргим келади.
20-йиллар ўзбек адабиёти осмонида юлдузлар оз эмас 
эди. Айниқса, ёрқин порлаб турган иккита юлдуз бўлиб, бири 
Абдулла Қодирий, бири Чўлпон эди. Бу икки истеъдод, икки 
катта шахе бири насрнинг, бири назмнинг қаноти бўлиб, 
ўзбек адабиётини, демакки, ўзбек миллатини баланд само- 
ларга олиб чиқди, олис манзилларга етказди. Аммо, афсус, 
иккала қанотни ҳам синдирдилар... Нега шундай бўлди?
Бундан икки йил илгари, “Шарқ юлдузи” журналида “Кеча 
ва кундуз” романи эълон қилинаётганида жиддий тўсиқлар 
пайдо бўлди. Асар нашрини тўхтатиб қўйиш хавфи туғилди.
230 
"Ярим аср дафтари". 
У ткир Ҳ ош им ов


"Шарк, юлдузи"ж урналы таҳририят идаги ж амоадошлар
Муҳаррир сифатида, эртами-кечми, шундай ran чиқишини 
билар эдим. Эркин Воҳидовнинг “Истанбул фожиаси”, 
Пиримқул Қодировнинг “Авлодлар довони” асарларини 
эълон қилиш ҳам осонликча кечган эмас (кези келганда ай- 
тиш керак, яқинда Қуръони каримнинг таржимаси чиқиш 
арафасида ҳам “эҳтиросли ва муросасиз” курашлар бўлди. 
Ҳолбуки, 88-йил қаёқдаю 90-йил қаёқда? Ҳаётимиздаги 
инқилобий ўзгаришлар суръати шиддат билан кечяпти. Ле- 
кин инсон онгидаги силжиш ҳаётдаги ўзгаришга нисбатан 
ҳар доим секинроқ ва қийинроқ рўй берар экан).
Романни босишга бир вақтлар Чўлпонни қатағон қилган 
кучлар тўғаноқ бўлдилар (албатта, очиқчасига эмас, зимдан 
иш пиширишга уриндилар). Начора, кураш ўз номи билан 
кураш. Баҳслашасан, асабийлашасан... Кечалари ухламай 
чиқасан... Ўша кезлари уйқусиз тунларда бир хулосага келдим. 
Аслида бу - фавқулодда янгилик эмас, оддий ҳақиқат эди.
Етмиш йил мобайнида, эҳтимол ундан ҳам анча олдин- 
дан бери ж амиятимизни каловлатиб келган сабаблардан 
бири - тўпоригина, жўнгина нарса эди. Биз амалда эри- 
шиб бўлмайдиган нарсани ҳақиқат даражасига кўтаришга 
уринибмиз. Ҳамма бир хилда фикрлаши керак, бир хилда 
хурсанд бўлиши, маъқуллаши, бараварига “яш асин!” деб
У т к и р Ҳ о ш и м о в . 'Я р и м аср даф тари' 
231


^ақириши... хуллас, бир хилда яшаши шарт! Табиий, бундай 
риниш да мантиқ йўқ. Хўп, мантиқсизликни ягона мантиқ 
;аражасига, ёлғонни рост даражасига кўтариш учун нима 
;илиш керак? Биттагина йўли бор: у ҳам бўлса, одамлар- 
[и қўрқиб яшашига мажбур этиш. Қўрқитишнинг усуллари 
ўп. Туҳмат қилиш, қоралаш, қамаш, ўлдириш... шу тариқа 
1ир “м антиқ” иккинчи “м антиқ”ни туғдирди. Бу шунақанги 
[ахдиатли “м антиқ” эдики, ўйласанг, юрагинг орқага тор- 
иб кетади. Тасаввур қилинг: мен қўлимда қурол билан 
;ўшнимнинг хонадонига бостириб кирдим. Мен хоҳлаганча 
шайсан, мен хохлагандек фикрлайсан, мен буюрган йўлдан 
эрасан, дедим. Қўшним кўнмади. Мен уни отиб ташладим. 
[ўшнимнинг боласи мени ёмон кўриб қолди, менга қарши 
ураш бошлади. Мен уни “аксилинқилобчи”, “миллатчи”, 
босмачи”, деб эълон қилдим. Бутун дунёни шунга ишонти- 
1
ишга уриндим. “Ажойиб м антиқ”!
Бу - ҳаётдаги, сиёсатдаги воқелик эди.
Ижодда-чи? Мазкур “мантиққа” (яъни, мантиқсизликка) 
.айрон 
қолганлар, 
ишонмаганлар, 
жиндай 
монелик 
.илганлар қамоққа тиқилди, маҳв этилди. Ажабланарли- 
и, мамлакатимиздаги ҳамма жумҳуриятларда ҳақиқатни 
йтган, эл-юрт манфаатини ҳимоя қилган халқ фарзанд- 
ари “халқ душ мани” деб эълон қилинди. Янаям “ғаройиб 
гантиқ!”
Назария нима бўлди? Дейлик, адабиёт назарияси? Нима 
ўларди, минг хил “и зм -и зм ”лар ўйлаб топилди. “Мана, сенга 
ўртта ёки бешта моддадан иборат “и зм ”. Шу қолипга туша- 
ан. Қолип тўлмаса бир xjicca балога қоласан, қолипга сиғмай 
.олсанг, икки x^icca. Ажаб, Данте “Илоҳий комедия”ни ёза- 
тганида қандай “и зм ”ни ўйлаганийкин? Алишер Навоий 
Фарҳод ва Ширин”ни ижод қилаётганида-чи? Шекспир ўз 
южиаларини қоғозга тушираётганида-чи? Александр Сол- 
сеницин “ГУЛАГ архипелаги”ни қайси “изм ”га мослаб ёзди? 
)ддий бир ҳақиқат бор: чинакам ёзувчи бир варақ оқ қоғоз 
илан юзма-юз қолганида “и зм ”ларни ўйлаб ўтирмайди. 
Гнинг қалбида, хаёлида, кўз ўнгида инсон туради. Инсон 
.исмати, туйғулари, одамнинг ҳаёт билан, жамият билан му- 
юсабати туради.
Албатта, адабиётшунослик илми қаламкаш ижоди қайси 
[ўналишдан борганини ёки бораётганини ўрганиши, таҳлил
>32 
'Я р м и tc p дафтари'. Ў т к и р Ҳ о ш и м о в


этиши, хулосалар чиқариши табиий. Бироқ ижодкорга 
қолипни олдиндан тайёрлаб қўйиш от аравани эмас, арава 
отни тортиб кетишига ўхшамайдими?
“И зм”лар қолипига сиғмаган ёки сиғишни хохдамаган ис- 
теъдодлар (бадиий ижодда ҳам, фанда ҳам) қатағон қилинди. 
Энг ёрқин истеъдодлар, энг доно ақллар “ёт унсур”га айлан- 
ди. Қалбсиз ва бошсиз таналар эса гаройиб матал ихтиро 
қилдилар: 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish