Президентимиз: “Биз маънавий ҳаётим изни юксалти-
ришда, жамиятимизда эзгу
инсоний фазилатларни кенг
қарор топтиришда тобора кучайиб бораётган, бизнинг мил-
лий табиатимизу, урф-одатларимизга мутлақо зид бўлган
ҳар қандай зарарли таъсирлар, бузғунчи ғояларга қарши ту-
ришда, азалий қадриятларимизни асраб-авайлашда оилани
мустаҳкам таянч деб билам из”, деб алоҳида таъкидлагани
бежиз эмас.
Бизнинг турмуш тарзим издан бехабар, дунёқараши биз-
га зид бўлган “дўстларимиз” ўзларига маъқул бўлган “гарб”
дунёқараш ини дастак қилиб, ҳаммага ақл ўргатадилар.
“Жинс эркинлиги бўлмас экан, инсон эркин бўлолмайди,
оила ва никоҳ дегани инсон ҳуқуқларини чеклаб қўяди”, деб
шовқин солишдан уялмайдилар. Ҳолбуки, “жинс эркинли
ги” деганнинг ўзи бузуқликни тарғиб қилишдан бўлак нарса
эмас. Қўполроқ қилиб
айтган-да, “жинс эркинлиги” инсон
билан ҳайвон орасидаги фарқни йўқотади, вассалом!
Жаҳон адабиёти ва санъатида оила мавзуси етакчи ўрин
тутган асарлар оз эмас. Бунга ажабланмаслик керак. Чун-
ки энг жиддий ижтимоий масалалар ҳам кўпинча оилавий
муносабатлар негизида пайдо бўлиши мумкин.
Шекспир-
нинг “Қирол Лир” фожиаси, Лев Толстойнинг “Анна Каре
нина” романи, Чингиз Айтматовнинг “Оқ кем а” қиссасини
эсланг. Қодирий домланинг илк caxjia асари “Бахтсиз куёв”
драмаси ёки классик романи “Ўткан кунлар”да, Ҳамзанинг
“М айсаранинг иш и” асарида ҳам оилавий муносабатлар
жиддий ўрин тутади. Афсуски, шўро замонида ҳар қандай
асардан “партиявийлик” талаб қилинар, инсоннинг оилавий
қисмати тасвирланган асарларга “ғоявий саёз”, “майда-чуй-
да ra n ” деб қаралар эди.
Ўтган аср ўрталарида драматург Баҳром Раҳмоннинг
“Юрак сирлари” драмаси сахдалаштирилган эди. Шўрлик
драматургии ҳам, режиссёр ва актёрларни ҳам “тошбўрон”
қилмаган танқидчи қолмади, х^соб. Негаки, унда “жонажон
ком партия”нинг етакчи роли кўрсатилмаган, оддий оила-
нинг
оддий турмуши тасвирланган, деб хукм чиқардилар.
Ҳолбуки, спектаклга томошабинлар ёғилиб келар, кўплаб
мухлислар асар қаҳрамонларининг монологини ёддан ай
тиб бериши мумкин эди. Сабаби - бу асарда улар тумтароқ
Ў ткир Ҳ ош им ов.
'Я р и м аср даф тари'
шиорларни эмас, ўзига ўхшаган одамларни кўрар, уларнинг
биридан ўрнак олса, бирининг хатоларидан хулоса чиқарар
эди.
Йиллар давомида ҳар қандай танқид ва тазйиқларга
қарамай оила мавзуси ўзак қилиб олинган асарлар ярати-
лаверди. Бунга устоз Саид Аҳмаднинг “Келинлар қўзғолони”
комедияси мисол бўла олади. Ўзбек Академик драма театри
(ҳозирги Миллий театр)да сах^а юзини кўргунча бу комедия
атрофида озмунча “жанглар” бўлгани йўқ.
Саид Аҳмад ака ярим ҳазил-ярим чин қилиб, бир
ҳангомани айтиб юрар эди. Комедия муҳокамасида театр-
шунослардан бири: “агар игу асар саҳнага чиқса
мен отим-
ни бошқа қўяман”, деб қасам ичишгача борган экан. Ўша
“мулла” отини бошқа қўйганми-йўқми унисини билмадим-
ку, “Келинлар қўзғолони” турли мамлакатлар сахдасида
қўйилиб, юз минглаб томошабинлар олқишини қозонди.
Айрим “доно” мунаққидлар бу асарда ўзбек совет кампири
масхара қилинган, бу социалистик
реализм услубига зид,
деб “ноғора чалган” эдилар. Ҳолбуки, асарда онанинг до-
нишмандлиги, халқимизнинг гўзал удумлари улуғланган
эди! Комедияни кўрган томошабин халқимизни яхши кўриб
қолади.
С овет-замонининг ҳар қандай чекловларига қарамай,
ўзбек саҳнасида оила мавзуси билан боғлиқ талай асар
лар дунёга келди. Абдулла Қаҳҳорнинг “Оғриқ тишлар”,
Уйғуннинг “Парвона”, Ҳамид Ғуломнинг “Тошболта ош иқ”,
Эркин Воҳидовнинг “Олтин девор” каби асарлари минглаб
томошабинларга манзур бўлди. Шуҳрат,
Иззат Султон, Ўлмас
Умарбеков, Ҳайдар Муҳаммад драмалари, шунингдек, Эр
кин Хушвақтовнинг сўнгги йилларда сах^алаштирилган
ва томошабинга манзур бўлган асарларида халқимизнинг
гўзал удумлари тасвирланган.
“Мустаҳкам оила йили”да адабиётда ҳам, театр ва
кино
санъатида ҳам оилани муқаддас тушунча деб санайдиган
халқимиз қадриятлари тўғрисида янгидан-янги асарлар
яратилаверади. Зеро, биз оилани
Ватан ичидаги Ватан деб
биламиз ва бу билан фахрланамиз!
Download
Do'stlaringiz bilan baham: