Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


 йил 210  'Ярим аср дафтари'. Ў тки р Хошимов Қ албн ингоп поқдафтари


bet54/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

1988 йил
210 
'Ярим аср дафтари'. Ў тки р Хошимов


Қ албн ингоп поқдафтари
(Ўҳитувчининг обрўси ҳақида)
Ривоят қилишларича, кунлардан бирида султон Ҳусайн 
Бойқаро овга чиқиш ни ихтиёр этди. Унга ҳазрат Алишер На- 
воий ҳамроҳ бўлди. Овдан қайтар эканлар, бир қишлоқдан 
ўтдилар. Кўча четида турган олти-етти ёшлардаги болакай 
салом берди. Султон Ҳусайн қўлини кўксига қўйиб, алик ол- 
дию ўтиб кетаверди. Алишер Навоий эса болани кўриб, оти- 
ни тўхтатди. Пастга тушиб, бола билан қўшқўллаб кўришди. 
Кейин тағин отига миниб, йўлда давом этди. Навоийнинг бу 
иши шаҳаншоҳни ҳайрон қолдирди.
- Мавлоно, - деди у Навоийга юзланиб, - сиз салтанат- 
нинг вазири бўлсангиз, бунинг устига, жаҳонга таниқли 
шоир бўлсангиз, наинки гўдак бир болага шунчалар мурув- 
ват кўрсатурсиз?
- Олампаноҳ, - деди Навоий жилмайиб. - Гап болада 
эмас. Гап шундаки, бир вақтлар шу боланинг отаси маним 
саводимни чиқазган эрди. Мен устозимнинг етти пушти ол- 
дида ҳамиша қарздормен...
Бу воқеа чиндан ҳам бўлганми-йўқми, бироқ Навоийдек 
зукко инсондан худди шундай ҳаракатни кутиш ҳеч ким ни 
ажаблантирмайди. Умуман ҳамма халқлар хдмма замон- 
ларда ўқитувчини буюк инсон ҳисоблаган. Ўзбеклар хурмат 
қилган киш исини, илмли одамларни “домла” деб иззати- 
ни жойига қўяди. Озарбойжонлар “ муаллим” деб эҳтиром 
кўрсатади. Тожиклар “ устод” дейди. Руслар учун “ учитель” 
деган сўз кенг маънони англатади. Бироқ бу сўзларнинг 
ҳаммасини ягона маъно - катта хурмат маъноси бирлашти- 
риб туради.
Давлатимиз педагогларга ғамхўрлик қилиб келмоқда. 
Шунга қарамай, айрим одамларнинг ўқитувчилик кас- 
бига муносабати мени кўп ўйлантиради. Бугунги кунда 
ўқитувчининг обрўси қай даражада?
V i K iip X,oiiii iMor». ‘ Ярим аср дафтари*


Эсимда, ўшанда ёш бола эдим. Бироқ аниқ ёдимда туриб- 
ди: эллигинчи йилларда ғалати қоида бор эди. Бировнинг 
қизига ўқитувчидан совчи келса, ота-онаси деярли иккилан- 
май рози бўларди. Ҳозир ўқитувчидан қизига совчи келса, 
энсаси қотадиган ота-оналар оз эмас. Лекин, айтайлик, база 
мудиридан совчи келса, деярли иккиланишмайди. Илга- 
рилари давранинг энг тўрида ўқитувчи ўтирарди. Ҳозир... 
Билмадим, ҳар қандай давранинг тўрида ҳам ўқитувчи 
ўтиравермайди.
Яқинда “ бойвачча” йигитлар даврасида ўтириб қолдим. 
Хўп замонавий кийинган, кўринишидан зиёлинамо, тилла 
тиш қўйган йигит ғалати латифа айтиб берди. Бир одамнинг 
боласи ўлгудек шўх экан. Бунинг устига нуқул “ и к к и ” олар- 
кан. Бироқ дадаси бадавлат киш и экан. Бир куни ўқитувчи 
унинг уйига ҳасрат қилиб келибди. “ Шундоқ, шундоқ, бо- 
лангизнинг хулқи ёмон, ўқиш ининг мазаси йўқ, бу кети- 
шида одам бўлиши қи й и н ”, дебди. Отаси ўйлаб ўтирмасдан, 
қўл силтабди: “ Барибир уйда ҳам бекор юради-да, мактаб- 
га қатнаб турсин, жуда бўлмаса, муаллим-пуаллим бўлар” . 
Даврадагилар хохолаб кулишди. Мен зил кетиб ўтирардим. 
Эҳтимол бу шунчаки хушчақчақ латифадир. Лекин унинг 
тагида жуда мудҳиш маъно бор. Наҳот ўқитувчи деган 
касбнинг қадри шунчалик пасайиб кетган бўлса?! Бунинг 
учун ким айбдор? Ахир бундан йигирма-ўттиз йил илга- 
ри биз мактабда ўқиганимизда ўқитувчига фақат болалар- 
нинг эмас, ота-оналарнинг эҳтироми ҳам ғоят кучли эди-ку. 
Қишлоқдами, шаҳардами энг табаррук касб ўқитувчилик 
касби саналарди-ку.
Бир воқеа. Бундан уч йил илгари педагог Одил Қаюмов 
вафот этди. Ўша куни Тошкентдаги катта маҳаллалардан 
Дўмбиробод кўчасига одам сигмай кетди. ДАН ходимлари 
маҳалла марказидан қабристонгача бўлган масофада улов- 
лар ҳаракатини тўхтатиб қўйишга мажбур бўлишди. Бу одам 
Дўмбирободдаги тўнғич мактабнинг тўнғич директори эди. 
Бироқу фақат педагог, фақат директор эмасди. Одамлар нима 
иши тушса, шу киш и билан бамаслаҳат қиларди. Кўпинча 
кечқурунлари мактаб ҳовлисида йиғилишлар бўларди. Ҳали 
кетмонини уйига қўйиб улгурмаган колхозчилар, кийим и-
212 
'Ярим аср дафтари' 
Ў ткир Ҳ ош им ов


дан керосин ҳиди анқиб турган тракторчилар чордана қуриб 
ўтириб олиб, Одил аканинг янгроқ нутқларини эшитишар- 
ди. Одил ака дунё сиёсати ҳақида, америкалик уруш оловини 
ёқувчилар ҳақида ҳаяжонланиб гапирганида ҳамма маҳлиё 
бўлиб қоларди. Бошқачароқ қилиб айтганда, Одил ака шун- 
чаки ўқитувчи эмас, қиш лоқнинг энг илғор зиёлиси эди.
Хўш, ҳозир педагоглар орасида шундай ўқитувчилар 
йўқми? Бор! Оз эмас. Қишлоқда ишлайдиган Асқар Жўраев 
деган физик дўстим бор (дарвоқе, бу йигит шоир Сул­
тон Жўранинг жияни бўлади). Ҳар гал шу дўстим билан 
суҳбатлашганимда унинг илм доираси нақадар кенглиги- 
га қойил қоламан. Энштейннинг нисбийлик назариясини 
менга шу йигит тушунтириб берган. Майли, бу-ку ўзининг 
соҳаси. Бироқ у адабиётни жонидан яхши кўради. Бу йигит 
билан қайси соҳада гаплашманг, бемалол фикрлашади. Ўз 
ўқувчилари билан дўстдек, ака-укадек маслаҳатлашади. Шу 
боисдан педагоглар ҳам, болалар ҳам уни яхши кўришади. 
Қиш лоқнинг энг обрўли одамларидан.
Республикамиз педагогларининг қалдирғочи Қори Ниё- 
зий, ўзининг “Алифбе” си билан миллионлаб ўзбек болала- 
рининг саводини чиқарган Оқил Шарофиддинов, респуб­
ликамиз педагогикаси тараққиётига улкан улуш қўшган 
ва қўшаётган Саид Шермуҳаммедов - бунга ўхшаш эл 
ардоғидаги кўплаб устозларни ҳамма чин дилдан хурмат 
қилади. Яна ўн минглаб оддий ўқитувчилар борки, улар 
ҳақида шогирдлари ҳаяжон билан тўлиб-тошиб ҳикоя 
қилишлари мумкин. Бироқ барибир кейинги йилларда 
ўқитувчи деган унвоннинг олий даражаси айрим кишилар 
назарида ўзгарганлиги ҳам рад этиб бўлмайдиган ҳақиқат. 
Хўш, бунинг сабаби нима? Назаримда, бунинг ўқитувчига 
боғлиқ бўлган субъектив сабаблари ҳам, боғлиқ бўлмаган 
объектив сабаблари ҳам бор.
Келинг, энг аввал ўқитувчининг ўзига боглиқ бўлган то- 
монларини олайлик. Бундан ўтти з-қи р қ йил илгари шаҳарда 
ҳам, ^йниқса, қишлоқда ўқитувчи даражасидаги илмли 
одамлар кам эди. Ўқитувчи билган нарсани, у ўқиган китоб- 
ларни кўпчилик билмас, кўпчилик ўқимаган бўларди.
Энди шаҳарда ҳам, қишлокда ҳам барча илмли. 
Ҳар бир қишлоқда и кки -уч нафардан олим бор. Мана
Ўткир Ҳошимов. "Ярим аср дафтари'


шу илм тараққиёти олдида ўқитувчи ярқ этиб ажра- 
либ кўринмайдиган бўлиб қолди. Кечаги шогирд бугун 
ўқитувчининг ўзидан кўра кўпроқ илмга эга. Хўш, бундай ва- 
зиятда у нима қилиши керак? Бундай ҳолатда фақат бир йўл 
билан ўз мавқеини сақлаб қолиши м ум кин: нуқул конспект 
тузиш билан овора бўлмасдан, ўз устида мунтазам ишлаб 
бориши керак эди. Ҳолбуки, ўқитувчилар орасида ўз фанини 
наридан-бери билиб олиб, дарсга кириб-чиқиб юрадиганла- 
ри оз эмас. Ҳафтада фалон соат дарси бўлса, шуни ўтиб фа- 
лон сўм ойлигини олса, бўлди. Бошқа нарса билан иши йўқ. 
Бундай вазиятда педагог, албатта, бошқалардан ажралиб 
туролмайди-да! У фақат ўқитувчи бўлибгина қолмасдан зиё- 
лиларнинг етакчиси бўлиши керак.
Кейинги пайтларда матбуотда ўқитувчининг кийиниш
маданияти ҳақида гаплар бўлди. Бу масалага бир томон- 
дан қараш, менимча, тўғри эмас. Яъни, педагог албатта 
қордек оппоқ ёқали кўйлак, қирраси чиқариб дазмоллан- 
ган шим кийиб юриши, галстук тақиши шарт, дейишади. 
Шаҳар ўқитувчиси учун бу шартлар балки мос келар. Бироқ 
қиш лоқ ўқитувчисининг аҳволи анча мушкулроқ. Чунки 
у болалар билан қўшилиб далага чиқади. Уйида молига, 
томорқасидаги экинига қараши керак. Демак,ухоҳлайдими- 
хоҳламайдими, қиш лоқ ўқувчисининг кўзига эски кўйлак, 
дазмолланмаган шим, чанг босган этиқца кўриниш и мум­
кин. Қишлоқда ҳамма нарса ҳамманинг кўзи ўнгида бўлади. 
Бироқ бу ran ўқитувчи мактабга соқол олмай исқирт кийиниб 
борсин, деган маънони мутлақо англатмайди. У мактабда, 
йиғилишларда, тўй-маъракаларда ниҳоятда зукколиги би- 
лангина эмас, ташқи маданаяти билан ҳам ажралиб туриши 
керак. Бу борада болалар ҳам, бошқа ҳамқишлоқлари ҳам ун- 
дан бирдай ўрнак олиши лозим. Бу шубҳасиз, ўқитувчининг 
ўзига боғлиқ бўлган масала.
Албатта, педагог дехдончилик қилса (айниқса, қиш лоқ 
жойда), экин -ти ки н қилса, бунинг ҳеч бир ёмон жойи йўқ. 
Аммо ўқитувчининг ўзига боғлиқ^ўлган ва ҳамманинг ол­
дида унинг обрўсини уч пул қиладиган бир масала бор. Аф- 
сус, м инг афсуслар бўлсин, педагоглар орасида боланинг 
илмига эмас, унинг ота-онаси тутган мавқега қараб баҳо
214 
"Ярим аср дафтари". Ў ткир Хошимов


қўядиганлари бор. Фалончи амалдорнинг тантиқ қизчасига 
“уч” ўрнига “ тўрт” баҳо қўйилса, Фалончижон отаси 
хурматидан “ уч” ўрнига “ беш” олса, буни нима деса бўлади? 
Бу билан педагог ўзининг обрўсини шамолга совурса, майли 
дердик. Ҳа энди бунга лойиқ одам эканки, игундай қилибди, 
деб қўя қолардик. Лекин бу ерда бошқа, ниҳоятда жиддий 
масала бор. Дунёда и кки тоифа одамлар энг сезгир одам- 
лар бўлади. Бириси - ижодкорлар, бириси - болалар. Худди 
ўша амалдорнинг “уч” ўрнига “ тўрт” олган қизчаси билан 
бир партада ўтирган дугонаси ҳеч нимани пайқамайди деб 
ўйлайсизми? Худди ўша “ ҳурматли одам” нинг ўғилчаси би­
лан бир партада ўтирган ўртоғи ҳеч нимани кўрмайди, деб 
ўйлаймизми? Биласизми, бу қандай оқибатга олиб келади? 
Буни кўрган болалар фақат ўқитувчидан ҳафсаласи пир 
бўлиб қолмайди. Фақат илмдан совиб қолмайди. Буни кўрган 
болалар умуман ҳаётга бошқача муносабатда бўлишни 
ўрганади! Айтинг, маънавият билан чайқовчилик қилишни 
ж иноятнинг қайси даражасига киритиш керак? Наҳотки, бо- 
лаларга маънавиятни ўргатадиган педагог шунчалик паст- 
кашлик қилса?! Биз хоҳлаймизми-йўқми, педагоглар ораси- 
да шундай шахслар оз бўлса-да, бор.
Энди ўқитувчи деган шарафли касбнинг қадри озми- 
кўпм и пасайишига олиб келган баъзи объектив сабаб- 
лар ҳақида - педагогнинг ўзига боғлиқ бўлмаган сабаблар 
тўғрисида гаплашиб олсак.
Аввало, шуни айтиш керакки, одамларда (ҳаммада эмас, 
бироқ озчиликда ҳам эмас) молпарастлик психологияси бор. 
Эҳтимол бу яхши яшаш, яхши еб, яхши кийиниш истагидан 
келиб чиққандир. Бундай интилиш нинг айби йўқ.
Бироқ бу интилиш чегарадан чиқиб кетса, ҳалолми, 
ҳаромми - қай йўл билан бўлмасин ҳаммадан кўпроқ пул 
топиб яшашга интилиш пайдо бўлган жойда “ фойдаси кам” , 
“даромади й ўқ” касб эгаларига, жумладан, ўқитувчига ҳам 
хурмат пасаяди. Бундай кишилар одамни кимдан қандай 
фойда келишига қараб баҳолашади. Ўқитувчи бировга, ай- 
тайлик, қимматбаҳо дублёнкани “ шапкасиз” олиб беришни 
эплолмайди. Бу унинг вазифасига ҳам алоқасиз. Бировга 
навбатсиз квартира олишига кўмак беролмайди ва ҳоказо
Ўткир Хошимов. 'Ярим аср дафтари'


ва ҳоказолар. Ҳамма нарсани ўзига келадиган фойда би­
лан ўлчайдиган одамлар эса, ўқитувчи ҳақида бояги ай- 
тилган латифага ўхшаш ифлос гапларни тўқиб юришади. 
Улар учун ўқитувчи - “шунчаки” ўқитувчи. Бошқа ҳеч ким 
эмас. Бироқ бундай одамлар битта энг муҳим нарсани эсдан 
чиқариш ади. Яхши дублёнкани нари борса беш йил кийиш 
мумкин, яхши квартирани охир-оқибат навбат билан олса 
бўлади. Бироқ ўқитувчининг вазифасини буларнинг би- 
ронтаси билан солиштириб бўлмайди. Унинг мехдгати бугун 
ёки эртага кўринмаслиги мумкин. Бироқ бизнинг боламиз 
йигирма йилдан кейин нима бўлиши худди мана шу касб 
эгасига - педагогга боғлиқ. Агар педагог ёмон даре берса, 
бунинг аччиқ мевасини ўқитувчидан кўра кўпроқ ўзимиз 
еймиз. Ана ўшанда дод-войнинг фойдаси кам бўлади. Одам­
лар ўртасидаги мол-дунёга ҳирс қўйиш катталардан кўра бо- 
лаларга кескинроқ таъсир қилади.
Бир мисол. Яқинда бир ўқитувчи ўртоғим ҳасрат қилиб 
қолди. Уйида катта жанжал бўлибди. У ҳатто оиласи би­
лан ажралишга ҳам тайёр. Ҳамма ran тўққизинчи синфда 
ўқийдиган қизидан бошланган. Қизчанинг синфдош дугона- 
си бор экан. У дугонасининг уйига тез-тез чиқиб юрган. Бир 
куни дадасига очиқдан-очиқ “баёнот” берган: “Мен мактаб- 
ни битиришни хоҳламайман. Минг яхши ўқиганим билан 
барибир бой бўлолмаймиз. Ана, ўртоғимнинг ҳовлисида 
фонтангача бор. Дадаси универмаг директори!”
Эҳтимол яна бечора савдо ходимни рўкач қиляптими, 
деган таъна туғилар. Ростини айтишим керак, савдо ходим- 
ларида ҳеч қандай хусуматим йўқ. Савдо ходимлари ораси­
да жуда яхши дўстларим, ўз вазифасини ҳалол бажарадиган 
йигит-қизлар кўп. Мен уларни чин дилдан хурмат қиламан. 
Бироқ наридан-бери ўрта маълумот олган айрим юлғич сав­
до ходимининг ҳовлисида “фонтан отилиб турса”, бу далил 
баъзи имони сустроқ одамларга таъсир қилиши мумкин. 
Ўқитувчи дўстимнинг қизи ҳали ёш. Бироқ дўстимнинг ай- 
тишига қараганда қизчада бундай кайфият уйғонишига кўп 
жиҳатдан онаси сабабчи бўлган. Хотин топиш-тутишининг 
мазаси йўқлигини айтиб, ҳар куни эрини “эговлаган”. Ал­
батта, ҳар ким ўз вазифасини бажаради. Ўқитувчи болаларга 
ҳам илм, ҳам таълим беради. Бинокор иморат қуради. Врач
216 
"Ярим аср дафтари". Ў т к и р Х о ш и м о в


беморни даволайди ва ҳоказо. Савдо ходимининг вазифаси 
давлат корхонаси чиқарган нарсаларни халққа сотиш. Бу ҳам 
ниҳоятда қийин касб. Кўпчилик билан муомала қилиш осон 
эмас. Лекин касбини қинғир даромад маибаига айлантира- 
диган шахслар йўқ ҳам эмас. “Дефицит” деган бало бор. Шу 
бало бор экан, айрим юлғичларнинг ошиғи олчи бўлаверади. 
Чунки кўпинча “деф ицит” сунъий равишда йўқ жойдан бор 
қилинади.
Шубҳасиз, бизда ҳар бир касб ўзича шарафли. Ҳар 
хунарнинг ўз вазифаси, ўз фалсафаси бор. Педагоглик кас- 
бининг фалсафаси ҳаммадан кўра мураккаброқ. Мурғак бо- 
ланинг оппоқ қалб дафтарига инсонлик деган сўзни ўйиб 
ёзиш хукуқи фақат ўқитувчига берилган. Айтайлик, дехдон 
ерга нобоп уруғ сочса, бир йил ҳосилсиз қолади. Агар п е­
дагог боланинг калбига нобоп уруғ сочса-чи? Бу нарса бир 
умрлик фожиага олиб келади? Бу фожиа бир кишининг эмас, 
кўпларнинг фожиасига айланади. Ҳаётда ҳамма нарса бир- 
бири билан боғлиқ-ку. Шу боисдан мен бошқа биронта касб- 
ни ўқитувчилик хунари билан тенглаштира олмайман.
Яна бир муаммо. Шу йил ёзда бир қишлоқда тўйда бўлдим 
(келинг, манзилини айтмай қўяқолай). Тўйни район ижроя 
комитетининг раиси очди. Келин билан куёвни табрикла- 
ди. Кейин тўсатдан пойгакроқда ўтирган мактаб директо­
р и и кўзи тушиб қолдию қўлида микрофон билан мурожаат 
қилди:
-
Ия, домла сиз ҳам шу ердамисиз? Кеча болаларни 
чопиққа нега кам олиб чиқдингиз?
Ростини айтсам, жоним х^қилдоғимга келди. Бирин- 
чидан, бу ерда тўй бўлаяпти, райисполкомнинг мажлиси 
эмас. Бунақа гапнинг ўрни йўқ. Қолаверса, мактаб директо- 
ри колхознинг раиси ҳам, агрономи ҳам эмас. Райижроком 
раисининг мактаб директорини ҳамқиш лоқларининг кўзи 
ўнгида, унинг устига тўйда “Болаларни нега чопиққа олиб 
чиқмадинг?!” деб тергашга нима ҳаққи бор?! Педагогии, 
мактаб директорини ҳамма ўртасида обрўсизлантиришга 
ким хуқуқ берди, ўша ижроқўм раисига?!
Баъзан ҳайрон қоламан. Нари борса, тўлиқсиз ўрта маъ- 
лумотга эга бўлган колхоз бригадири мактаб директорининг 
ёқасидан олгудек бўлади. Бунда педагогнинг обрўси қаёққа
У т к и р Х.ОШИМОВ. 'Я р и м аср дафтари"
217


кетади? Ахир худди ўша раис, худди ўша бригадирнинг бола- 
лари ҳам мактабда ўқийди-ку. Худди ўша педагог унга даре 
беради, таълим беради-ку! Ахир тўйда ўша директорнинг 
қўлида ўқиган ва ўқийдиган йигит-қизлар хизмат қилиб юр- 
ган эди-ку.
Балки мен хато қилгандирман, бироқ ўша тўйда ижроқўм 
раиси директории қанчалик “бурчакка тақаган” бўлса, эрта- 
сига мен ҳам раисни шунчалик “бурчакка тақадим ”. Албатта, 
раис узр сўради, “шароит игунақа бўлиб қолгани”ни айтди.
Шубҳасиз, бу ўринда директорнинг ҳам айби бор. Киши 
ўзини-ўзи қадрламаса, бошқалар олдида ҳам қадр топмайди. 
Аввало ўз хуқуқини, даражасини билиш керак. Педагог деган 
ном қанчалик шарафли эканини билмаганларга тушунтириб 
қўйиш керак. Ижроқўм раиси район раҳбарларидан бири 
экан, педагог обрўсини тушириш тугул, аксинча, кўпчилик 
ўртасида осмон қадар кўтариши керак эди.
Кейинги йилларда тағин бир масалани кўп ўйлайман. 
Қайси мактабга борманг, юз фоиз ўзлаштириш учун ҳаракат 
қилиб ётибмиз, дейишади. Бу жуда улуғ интилиш. Бизда 
илм олиш - бепул. Давлатимиз ҳар бир ўқувчи учун кўплаб 
маблағ сарфлайди.
Бинобарин, боланинг синфдан синфга кўчмай қолиши 
моддий жиҳатдан ҳам, маънавий жиҳатдан ҳам зарар. Бироқ 
бу ўринда нуқул режа бажаришини ўйлаш ҳар доим ҳам 
ўзини оқлармикин? Кейинги пайтларда ўқув программала- 
ри мураккаблашиб кетди. Шундай экан, синфда ўқийдиган 
ўттиз бола орасида, айтайлик, бир-икки ўқувчи ўзининг 
табиий қобилиятига қараб, у ёки бу фанни ўзлаштира ол- 
маслиги мумкинми? Хўш, бундай болани сунъий равишда 
синфдан-синфга кўчириш қандай бўларкин? Менимча, бу­
нинг иккита зарарли томони бор. Биринчидан, ҳозирги аср 
фан асри, техника асри. Мактабни битирадиган бола қаерда, 
ким бўлиб ишлашидан қатъи назар, илмли бўлишга мажбур. 
Чаласаводлик билан қўлга киритилган аттестатни етуклик 
аттестати деб бўлмайди. Иккинчидан (менимча, энг мухами 
ҳам шу бўлса керак), ўқитувчи ўқувчига “икки” ўрнига сунъ­
ий равиш да “уч” қўйди, дейлик. Бу нарса ўҳитувчининг оёқ- 
қўлини боғлаб ўқувчига топшириш деган ran эмасми? Бола­
лар шум бўлади. Ўқисам ҳам, ўқимасам ҳам, домла барибир
218 
"Ярим аср даф тари' 
Ў ткир Х ош им ов


ёмон баҳо қўймайди, деган фикр онгига ўрнашдими, бу бо- 
ладан илмли одам чиқиши қийин. Бундан ташқари, худди 
ўша бола билан бир партада ўтирган бошқа ўқувчида: “Фа­
лончи ўқимаса ҳам “уч” олади, мен ўқисам ҳам “уч” оламан” 
деган фикр уйғонмайди, деб ким кафолат бера олади? Бу хил 
ўйлаган боланинг илмга, мактабга, умуман, ҳаётга муноса- 
бати қандай бўлади? Ахир, ўқитувчи фақат илмли одамни 
эмас, умуман инсонни тарбиялайди-ку. Бу ҳолда педагог- 
нингтарбиячилик хусусияти қаерда қолади?!
Назаримда, республика педагогика фанлар илмий тек- 
шириш институти зиммасида ҳам ўқитиш методикасини 
такомиллаштириш борасида қилиниши керак бўлган ишлар 
кўп. Ҳали бу масала ҳам маромига етган деб бўлмайди.
Мактабда рус тили ва адабиётини ўқитган Марям опа­
дай бир умр миннатдорман. Балки м енинг қаламкаш 
бўлишимда ury опанинг ҳам ҳиссаси каттадир. Рус адабиё- 
тига муҳаббатни шу ўқитувчим уйғотган. Республикамизда 
рус тили ва адабиётини ўрганиш ва ўқитишга жиддий эъти- 
бор берилмокда. Бироқ ўзбек тили ва адабиётини ўрганиш 
бўйича қилинаётган ишлар етарлими? Бу масала бирон 
мактаб педагогика кенгашида, вилоят ва туман миқёсида 
муҳокама қилиндими? Кейинги пайтларда юқори синфлар- 
да ўзбек тили ва адабиёти дарслари камайтирилди. Қизиқ, 
нега энди айнан ўзбек тили ва адабиёти ўқитиш соатла- 
ри камайиш и керак? Тўғри, ҳозир илмий-техника ривожи 
асри. Лекин бу дегани одамларда эзгулик туйғуси камайиши 
мумкин, деган ran эмас-ку? Ахир адабиёт дегани аввало гу­
м анизм дегани, инсонийлик дегани-ку. Шундай экан, мак- 
табларда ўзбек тили ва адабиёти қандай ўқитилаётганини, 
менимча, жиддий таҳлил қилиш керак.
Ниҳоят, яна бир масала - олий ўқув юртларига талаба- 
ларни қабул қилиш масаласи. Биз хоҳлаймизми-йўқми, ба­
рибир илмли, истеъдодли болалар бу ёқда қолиб, билими 
саёзларни институт курсисига ўтқазиб қўйиш ҳолатлари 
ҳамон учраб турибди. Биров таниш-билиш билан, биров пул 
билан, биров “рўйхат” билан - хуллас, бунинг “йўллари” кўп. 
Тасаввур қилинг. Мактабда аъло баҳога ўқиган бола олий 
ўқув юртига имтиҳон топшираётганида негадир “бали” ет-
У т к и р Ҳ о ш и м о в . 'Я р и м аср даф тари' 
219


май қолса-да, худди ўша бола билан бир синфда ўқиган 
“бойвачча”нинг чаласавод ўғли ё тантиқ қизчаси ҳамма 
имтиҳонлардан ўтиб, талабалик курсисига ўтириб олса, 
нима бўлади? Нариги йигитча ўкинмайдими? Бу дунёда адо- 
лат йўқ экан, деб ўйламайдими? Энг муҳими, жамиятимиз 
эртага ўз соҳасининг ҳақиқий билимдони бўлиши мумкин 
бўлган бир истеъдодни йўқотмайдими?
$ Ф $
Мен мактабда саводимни чиқарган, тарбия берган 
ўқитувчиларим, университетда илм ва ижод сирларини 
ўргатган домлаларимдан қарздорман, улар олдида таъзим 
қиламан. Умуман ўқитувчи, устоз номларини эҳтиром билан 
тилга оламан.
Балки шунинг учун ҳам баъзи фикрларни кескинроқ 
айтгандирман. Аслида бу хдм ўқитувчига бўлган чуқур 
хурматимдан. Домлалар буни тўғри тушунишади, деб умид 
қиламан.
Модомики гапни ҳазрат Навоийдан бошлаган эканмиз, 
яна шу улуғ зотнинг сўзлари билан якунлай қоламиз:

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish