бермайдиган ерларига пешона тери тўкиб обод қилиш ния-
тида борганлар. “ Ў ртоқ” Шарапов
Киров областининг туб
аҳолиси ўз жойини ташлаб нима учун шаҳарга қочиб кет-
ганини нега ёзмайди? Бу бехосият жойларни ўзбек деҳқони
бориб обод қилса, “ босқинчилик” бўладими? Нима, энди
улар тўнини ечиб ташлаб сарафан кийсинми? Атлас ўрнига
кашта тўқисинми? Дутор эмас, балалайка чалсинми?
Мақола муаллифининг ёдидан кўтарилган бўлса, эслатиб
қўйишга тўғри келади. Ўтган асрда Чор Россияси Ўрта Осиё-
ни босиб олгач, катта шаҳарларга, бу ўлканинг энг серҳосил
ерларига минглаб ўта жангари, ароқхўр ва дангаса мужик-
ларни кўчирган. Ҳатто уларга черковлар ҳам қуриб берган.
Маҳаллий аҳоли улардан безор бўлиб яқинига йўламаган.
Ҳеч ким улардан “ кимсан, нега келдинг”, деб ҳам сўрамаган.
Эҳтимол Шарапов Киров областида ҳалол мех^ат қилиш ни-
ятида борган ўзбек дехдонларини ҳам бундан бир ярим аср
аввал Чор Русияси подшолиги томонидан “ туземецлар” юр-
тига бадарға қилинган жанжалкаш ва ароқхўр “ мужиклар” га
ўхшатаётгандир. Халқимизнинг феълини бутун дунё билади.
Марҳамат, “ ўртоқ” Шарапов! Хохдасангиз бугун, хохдасангиз
эртага Ўзбекистонга келинг! Маҳаллий халқ билан оға-ини
бўлиб кетган биродарларимиздан сўраб кўринг, бирон киши
рус, белорус, украин, корейс ёки латиш қўшнисидан, сен нега
сурнай чалмаяпсан, сен нега тўн киймаяпсан, сен болангни
нега ўзбек мактабида ўқитмаяпсан, деб ақалли бирон марта
сўраганми? Сўрамаган ва сўрамайди ҳам!
Одамнинг яхши ёки ёмони бўлиши мумкин. Бироқ
халқнинг, миллатнинг ёмони бўлмайди. Халқлар
орасига
нифоқ солувчилар эса энг ашаддий кимса бўлади. Шарапов-
нинг қитм ир мақоласидан ш унинг ҳиди келяпти.
Мен бир инсон ва бир қаламкаш сифатида халқлар
дўстлигини ҳамиша юксак тушунча деб билганман (ҳазрат
Навоий қаламидан қолган мерос). Ҳар нарсадан бир “ иш-
кал” топадиган айрим “дўстларим” мени маҳаллийчилик
ва, Худо асрасин, миллатчиликда
айбламаслиги учун айтиб
қўяй: барча миллат вакилларини,
жумладан, қардош рус
халқини теран хурмат қиламан. Ўнлаб рус биродарларим
бор. Қолаверса, бошқа қаламкашлар қатори мен ҳам жаҳон
адабиёти дурдоналари билан айнан рус тили орқали ошно
180
'Ярмм к р дафтари*
Ў ткир Ҳ ош им ов
бўлганман. Бошқалар қатори ўзим нинг бир қанча асарларим
ҳам, аввало, рус тили орқали хорижий тилларга ўгирилган.
Аммо миллий муносабатлар таранглашиб турган ҳозирги
паллада марказий матбуотда бизнинг юртимиз, халқимизга
туҳматдан иборат чиқишлар кўпайиб кетганини кўрганда
юрагим орқага тортиб кетади. Эслаб кўринг, яқин орада ўша
газета ва журналларда Ўзбекистонда амалга оширилаёт-
ган
эзгу юмушлар, халқимиз фазилатлари хдқида биронта
нурлироқ мақола чиқдими?
ё л ғ о н
бўлмасин, у ёқдаги
газе-
талардан бирида яқинда “ сенсацион” мақола эълон қилинди.
Ўзбекистонда ароқ “ пачти текин” эмиш, егулик-ичгуликлар
сероб, мевани “ ит искамас” эмиш.
Ҳа, Ўзбекистон чиндан ҳам Ҳизр назар солган юрт. Содда
ва меҳнатсевар, меҳмондўст халқи бор. Бироқ ҳамма жойда
бўлганидек, бизда ҳам “ тош-тарозу” бор. Ишлаган - тишлай-
ди!
Download
Do'stlaringiz bilan baham: