(Вилоят т еат ри акт ёрининг ҳангом аларидан)
Вилоят театрида ишлаб юрган кезларим эди. Театрни би-
ласиз. Гоҳ спектакль кеч тугайди. Гоҳ узоқ хўжаликка бориб,
томоша кўрсатишга тўғри келади. Кўпинча уйга тун ярмида
қайтамиз.
Аёл киш и м инг тушунгани билан барибир ҳар хил хаёлга
боради-да. Кеч келсам, тергайдиган одат чиқарди.
Ўйлаб-ўйлаб йўлини топдим. Дарвозанинг битта калити-
ни киссага солиб юрадиган бўлдим. Кеч келсам, ими-жими-
да ҳовлига кираману сўрида ухлайман. Эртасига хотиним,
қаерда эдингиз деса, кун ботмасидан келганман, сенинг
ғиш-ғишангдан безор бўлиб, овқат ҳам егим келмади деб,
баланд келадиган бўлдим.
Шу орада, десангиз, ён қўш ним ит боқди. Бойвачча одам.
Умрида китоб ўқимаган. Актёр деганда масхарабозни, ёзув-
чи деганда иғвогарни тушунади. Хуллас, қўш ним ит боқди.
Лақаби - “Арслон!” “Арслонбой” ни нима деб таърифласам
экан? Ит десам, росмана итнинг ҳақи кетади. Кучукбачча
десам, “Арслон” нинг. Чойнакдан каттароқ, футбол копто-
гидан кич и кро қ лайча. Аммо овоздан берган. Бир акилласа,
бутун маҳаллани уйғотади. Тенор овоз “ вак-вак-вак”, “ вак-
вак-вак” деганда, манаман деган апчаркалару бўрибосарлар
жимиб қолади. Тағин шунақанги зийракки, кўчадан пашша
учиб ўтса, оламни бошига илади: “ вак-вак-вак”, “ вак-вак-
вак” !.. Кечаси билан уй қу йўқ. Қўшнига: “ И тингизнинг жағи
мунча очиқ, туни билан тинчлик бермайди”, десам, аския
қилди:
-
Кечаси сиз билан лапар айтгиси келгандир-да! Боқса,
яхши артис чиқади!
Буниси-ку майли. Хоҳлайманми-йўқми, қўш ним нинг
дарвозаси олдидан ўтиш им керак. Уч юз қадам наридаги
164
'Яримасрдафтари'.Ўткир Х.ошимов
катта кўчадан бурилишим билан лайча “янгажон, эрингиз
келяпти, бохабар бўлинг” , дегандек акиллашга тушади. Дар-
возага калит солсам, нариёкда хотин пойлаб турган бўлади.
Охири чидай олмадим. Бир куни ишга кетаётиб, қўлимга
тухумдеккина кесак олдим (каттароги билан уришга ачин-
дим, ўлиб-нетиб қолмасин жонивор). Кўш нининг дарвоза-
сини қия очишим билан лайча акиллаб югурди. Кесак отдим.
“Арслон” деганча бор экан ярамас! Ёнига бориб тушган
кесакни росмана итларга ўхшаб, ҳидлаб ҳам кўрмай, ғажиб
ташлади-да, мен томонга отилди. Шошилинчда дарвоза-
ни қия очиқ қолдирган эканманми, катта кўчага “ кузатиб
қўйди” .
Қўшни кун ўтиб ҳазил қилди:
- Кеча оқшом районга борганмидингиз? Соат ўн иккидан
саккиз минут ўтганда “Арслон” сизга салом бердими?
Э, саломинг билан қўшмозор бўл, дегим келади-ю, кўздек
қўшни...
- Хўп эътиборлисиз-да, қўш нижон! - дейман. - Қилган
яхшилигингиз мендан қайтмаса, итингиздан қайтсин!
Дам олиш кунимиди, эсимда йўқ, хотин тандир қизитиб,
нон ёпди. Қарасам, тандир тагида ярим пақир картошка ту
рибди. Хотин нон чекичлашга киришган заҳоти ўртачароқ
картошкани тандирдаги чўққа кўмиб қўйдим. Хотин нонни
узиб уйга кириш и билан картишкани косов учида чўғдан
ажратиб олдим. Қўл куймаслиги учун рўмолчага солиб,
қўш ниникига ғизилладим.
Қўш нининг дарвозасини қия очдим. Картошкани югуриб
келаётган ит томонга думалатиб юбордим.
“Арслон” қайноқ картишкани гарчча тишлади! На чайнаб
ютади. На чиқариб ташлайди. Танглайига ёпишиб қолган!
И кки марта “ ви й қ-ви й қ” деди-да, мингга қўйиб, ҳовли эта-
гидаги макказорга уриб кетди!
Ш у-шу “соқов” бўлиб қолди, жонивор. Кўчадан паш-
ша тугул, экскаватор ўтса хдм, гиринг демайди! Ора-чора
қўшнимдан сўрайман:
- “Арслонбой” жимиб кетдими?
- Инига кириб маш қ қиляпти, - дейди қўш ни бўш кел-
май. - Катта ашула айтмоқчи!
Ўткир Хошимов. "Ярим аср дафтари”
165
-
Ниятига етсин, - дейман мен ҳам сир бой бермай. -
Умри сизникидан ҳам узоқ бўлсин. Кўп ақлли ит-да! Эгасига
тортган...
“Арслон” чиндан ҳам узоқ умр кўрди. Ўн беш йилдан
ортиқ. Аммо бирон марта овози чиқмади. Фақат, мени кўрса,
“ ви й қ” дейди-да, ўзини жўхоризорга уради.
Download Do'stlaringiz bilan baham: |