92
VI – БОБ. ЯПОНИЯ ДАВЛАТИ
БАНК ТИЗИМИ ТУЗИЛИШИ
Банк тизимини юзага келиши
Япония энг ёш банк қонунчилигига эга бўлган давлатлардан бири бўлиб,
асосан Америкача қиёфада тузилган. У асосан Иккинчи жаҳон урушидан
кейин анча-мунча ривожланди. Ҳозирги замон
типидаги биринчи банклар
1872 йилдан кейин, хусусий “миллий банклар” сифатида пайдо бўлган.
Тижорат банклар сингари улар бутун давлат бўйлаб ўз филиалларига эга
бўлган ва банкнота чиқариш (эмиссия қилиш) ҳуқуқига эга бўлган. “Миллий
банклар” мунтазам равишда конвертация қилинмайдиган банкноталарни
муомалага чиқаришган, буни оқибатида инфляцияни ривожланишига туртки
бўлган, охир оқибатда ишлаб чиқариш кучларини ривожланишига тўсиқ
бўлиб хизмат қилган. Бу шароитда Япония
марказий банкининг тузилиши
зарурияти кескин кучайиб борган.
Япония нинг марказий банки 1882 йилда 30 йил муддат билан ташкил
қилинган, кейинчалик бу муддат яна 30 йилга узайтирилган.
Бугунги кунда Япония нинг банк тизими – нафақат Осиё-Тинч океани
ҳудудийида, балки бутун Жаҳонда бирдан-бир жуда ҳам бақувват ва
ривожланган ҳисобланади. Япон банклари капитали бўйича
молия-саноат
гуруҳини улкан марказига айланиб Осиё, АҚШ ва Ғарбий Европа
давлатларида саноат сармоясини амалга оширувчи институтларга
айланмоқда. Япон банкларини хориждаги кредит-ссуда фаолиятини халқаро-
миллийлаштириш мақсадида уларни бир қаторини, шу жумладан халқаро
молиялаштириш ва кредитлаш марказларига
айлантириш тенденцияси
кучайиб бормоқда. Ғарбий Европа давлатларида ва АҚШнинг қимматли
қоғозлар бозорида эмиссия билан шуғулланувчи Япония кредит-банк
муассасаларининг доираси кенгайиши кузатилмоқда, улар бу бозорларда
акцияларни, облигацияларни ва бошқа молиявий ва қарз
мажбуриятларини
жойлаштирмоқдалар.
Япония да биринчи банкларнинг пайдо бўлиши XVII асрга бориб
тақалади, у ривожланиб келаётган савдода, саноатда ва қишлоқ хўжалигида
банк капитали билан хизмат кўрсатиш зарурияти юзага келиши билан
асосланади. 1617 йилда Осака шаҳрида биринчи
маротаба кумуш билан
таъминланган қоғоз пуллар муомалага чиқарилган ва банкноталарнинг
таъминланганлигини кафолатловчи банкирлар Уюшмаси ташкил этилган.
XIX асрнинг ўрталарида Япония да очиқ сиёсат юритиш кенгайган ва уларга
хорижий давлатларнинг таъсири кучайган, айниқса Мэйдзи даврида (1868-
1912 йилларда) мамлакат иқтисодиётида таркибий қайта қуришларнинг
бевосида давлат бошчилигида ўтказилиши банк тизимини ўта жўшқин
суратда ривожлантирди. Бу даврда маълум заёмларни
беришга
ихтисослашган энг йирик банк институтлари ташкил этилди. 1880 йилда
олтин ва кумуш билан шуғулланувчи Иокогам банки ташкил этилган. 1882
93
йили Япония банки амал қила бошлаган. 1990 йилда янги саноат
корхоналари қурилишини молиялаштириш
учун Саноат банки ташкил
этилган, қишлоқ хўжалигини молиялаштириш учун эса узоқ муддатли кредит
ва қишлоқ хўжалиги кооператив банклари ташкил этилган. Бир вақтнинг
ўзида тижорат банклари тармоқларини шакллантириш жараёнлари ҳам олиб
борилган. Ўша йиллари банклар тўғрисидаги қонун қабул қилинган. XIX
асрда Япония да банк тизими ривожланишининг ўзига хос томони
мамлакатда саноатлаштиришни ривожлантириш учун асос сифатида эмас
(Буюк Британия мисоли сингари), балки уни қўшимча тўлдириш
сифатида
олиб борилган.
Do'stlaringiz bilan baham: