90
тўғрисида”ги (Consumer Credit Ast) Қонуни ҳисобланади. Унга мувофиқ
банклар мижозлар билан махсус шартнома тузадилар, унда кредит
карточкани ишлатиш хусусиятлари ўз аксини топади.
Тарқалган фикрларга қараганда кредит карточкаларни ишлатилиши билан
боғлиқ бўлган, ҳуқуқий тартибга солиниш қонунчилиги
Буюк Британияда
ҳали керакли даражада ривожланмаган. Адекват статус базасининг йўқлиги,
ўзини орқасидан бу бўшлиқни тўлдириш учун шартнома шаклини юзага
келишини туғдирди, бунда албатта банклар, ўзининг манфаатини тегишли
даражада кўзлаб, қўшилиш шартномаларини ишлаб чиқдилар. Буюк
Британияда банк ва мижозлар ўртасида муносабатларнинг шартнома асоси,
хусусан шартнома шартларини назарда тутади. Уларнинг мазмуни узоқ
вақтлар давомида ишлаб чиқилган конструкцияни, яъни “виждонли банк
амалиёти” (Good banking) шиорини ўзида акс эттиради.
“Виждонли банк амалиёти” конструкциясининг
пластик карточка
ишлатилиши қисмида (Good banking дебет ва кредит карточкалари ўртасида
тафовут юритмайди) ҳисобни очилишига тегишли, шартнома шартларини
ўзгартиришга муносабат усули, карточкани ҳимоялаш, уларни йўқотиш
оқибатлари шартлари ўрнатилган.
Тартибга асосан, ҳар бир банк бир нечта турдаги кредит карточкаларни
ишлатиш имкониятини беради. Мисол учун,
National Westminster Bank
(қисқача NatWest) учун кенг танлаш имконияти ҳарактерлидир, хусусан у
мижозларига қуйидаги кредит карточкалари турларини таклиф қилади: Visa
Primary, Access, Visa, Mastercard, Visa Gold. Кредит карточканинг ҳар бир
тури мижозга ўзининг спектр хизматларини тақдим этади. Карточкадан
фойдаланганлик учун тўлов жуда фарқланади. Мисол учун, NatWest
томонидан Visa Primary фойдаланганлиги учун 6 фунт стерлинг, Access, Visa
ва Mastercard учун 12 фунт стерлинг, Visa Gold учун 35 фунт стерлинг
йилига
хизмат ҳақи олишади (1995 йил январь ойи маълумоти).
NatWest банки томонидан бериладиган Visa Primary кредит карточкаси энг
чегараланган бўлиб, анъанавий хизматлар наборлар учун ишлатилади, яъни
товарларга тўловлар ва нақд пул олиш учун (кунига 50 фунт стерлингача).
Бунақанги карточка бўйича кредит лимити қайт этилган ва 500 фунт
стерлингнинг ташкил этади. Кредитлар бўйича йиллик фоиз ставкаси
турличадир, яъни товар ва хизматлар учун нақд пулсиз шаклда тўланган
кредитлар бўйича -23,9 %; нақд шаклдаги ва хорижий валюталар ҳамда йўл
чекларини сотиб олиш бўйича кредитлар 25,8 % ни ташкил этади. Мижоз
тўланмаган балансни тўла бир вақтда ёпиш ўрнига бошқа шаклни танлаш,
яъни тўловни кечиктириб ёпиш ҳуқуқига эга. Бу ҳолатда ўртача ойлик ставка
1,7 % ташкил этади.
Access картаси – Буюк Британияда энг оммабоп карталарлардан бири
ҳисобланади. Ушбу карта кредит хизматларидан (бу бўйича
кредит лимити
қатъий асосда ўрнатилади) ташқари, саёҳат вақтида бахтсиз ҳодисалардан
(50000 фунт стерлинггача суммага), агар билетлар ушбу кредит карточкани
ишлатилиши билан сотиб олинса, бепул суғурта қилишни амалга ошириб
91
беради. NatWest ушбу карточка бўйича нақд валюта олишнинг кунлик
лимитини 100 фунт стерлинг қилиб белгилайди. Ушбу лимитнинг миқдори
турли банкларда турлича бўлиши мумкин. Мисол учун, Loyds банк учун ҳар
кунлик лимит 500 фунт стерлинг ёки хорижда маҳаллий валютада тегишли
эквивалентда олинадиган бўлса 350 фунт стерлингга тенг.
National
Westminster банкни Access картаси бўйича муддати ўтган кредитлар бўйича
йиллик фоиз ставкаси 22,4 % ва 24, 3 % ташкил этади. Бошқа банклар кредит
лимити миқдорига қараб банк ставкасини ўрнатишади. Мисол учун, Loyds
банк 200 фунт стерлинг кредит лимитида, бу ставкалар 27,1% ва 29,2%
ўрнатилган. Лимит кўпайиши билан улар пасаяди: мисол учун, кредит
лимити 5000 фунт стерлинг бўлганда, фоиз ставкаси 19,8 ва 21,6 % ни
ташкил этади.
Худди шундай NatWest банки Visa карточкаси бўйича
хизматлар
кўрсатади. Иккита карточка бўйича ҳам кредит лимити, банк ва мижоз
ўртасида музокара натижасида ва мижознинг кредитга қобиллигини инобатга
олиб ўрнатилади. Одатда бу лимит 1000 фунт стерлингдан кам бўлмайди.
Муддати ўтган кредитлар бўйича ставкалар, Access карточкаси бўйича
қандай бўлса, бу ҳам худди шундайдир.
Mastercard ва Visa Gold карточкаси эгаларига анча-мунча кўп имкониятлар
берилган. NatWest банки Visa Gold карточкасини олиш учун, мижозга
талабнома қўяди, яъни унинг йиллик даромади 20000 фунт стерлингдан кам
бўлмаслиги керак. Кредит лимити 2500 фунт стерлингдан кам бўлмайди
(шартнома тартибида у бундан ҳам кўпайтирилган бўлиши мумкин). Саёҳат
вақтида, агар карталар ишлатилиб билетлар сотиб олинган бўлса,
бахтсиз
ҳодисадан суғурта қилиш меъёри – 75000 фунт стерлинг. Бундан ташқари
Visa Gold карточкаси эгаси давлатдан ташқарида бўлган вақтда фавқўлотда
ҳолат бўлиб қолган пайтда қатор хизматлар, яъни карточкани зудлик билан
алмаштириш, нақд пулда аванс олиш, медитцина ва юридик ёрдам олиш
ҳуқуқларига эга бўлади. Шунингдек Visa Gold карточкаси, Credit Sentiel Ltd.
Компанияси таклиф этаётган ҳимояни ҳам таъминлайди (карточка
йўқотилган ҳолатда ёки карточка ўғирланган ҳолатда).
Кредит карточкалари эгалари (қўшимча хақ эвазига) “тўловларни ҳимоя
қилиш чизмаси”ни ишлатиш имкониятига ҳам эга. У қуйидаги ҳолатларда
амал қилади-агар мижоз ўзининг тўловларини амалга оширишга кучи етмаса,
яъни касаллиги, бахтсиз ҳодиса туфайли ёки мажбурий ишсиз бўлиб
қолганлиги оқибатида ва ҳаказо ҳолларда.
Do'stlaringiz bilan baham: