Народное слово, 14 феврал 2009 йил.
168
учратмоқда, аҳолининг ишсизлик даражаси ортиб кетишига ва турмуш
даражасининг пасайишига олиб келмоқда.
Бизнинг фикримизча, жаҳон моливий инқирозини келиб чиқиш
сабабларидан яна биттаси АҚШ давлат бюджетидаги камомад (дефицит)ни
тўлдириш ёки молиялаштириш учун Давлат ғазначилик идораси томонидан
жуда катта миқдорда қимматли қоғозлар чиқарилиб Жаҳондаги қатор
давлатларнинг валюта ресурсларини ишлатиб юборилишида деб қараш
мумкин ва бу кўрсатгичларни қуйидаги маълумотлар билан асослашга
ҳаракат қиламиз:
5-жадвал
АҚШ Давлат ғазначилик идораси томонидан чиқарилган қимматли
қоғозларни сотиб олган давлатлар рўйҳати ва уларнинг улушлари
(2008 йил охиридаги ҳолат)
№
Д А В Л А Т Л А Р
Сотиб олган
суммаси микдори
(млрд.долларда)
Улуши
(фоизда)
1. Хитой
727,4
33,0
2. Япония
626,0
28,3
3. Кариб хавзаси давлатлари (Багам,
Бермуд, Кайман, Антиль ва
Виргин ороллари ҳамда Панама)
197,5
9,0
4. Нефть экспорт қилувчи давлатлар
(Эквадор, Венесуэла, Индонезия,
Баҳрйн, Эрон, Ироқ, Қувайт,
Уммон,
Қатар,
Саудия
Арабистони,
БАА,
Жазоир,
Габон, Ливия ва Нигерия)
186,2
8,4
5. Англия
130,9
6,0
6. Бразилия
127,0
5,7
7. Россия
116,4
5,3
8. Бошқа давлатлар
100,0 атрофида
4,5
Ж А М И С И :
2 211,4
100,0
Келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, қатор молиявий
бақувват давлатлар Америка Қўшма Штатлари давлат бюджетининг жуда
катта камомадини, яъни 2008 йилда 2,2 трлн. АҚШ доллари миқдоридан
ошиқроқ қисмини молиялаштиришга кўмаклашган.
Шу билан бир қаторда, юқорида қайд этилган облигациялардан ташқари,
АҚШ ҳукумати томонидан чиқарилган қимматли қоғозларга чет
давлатларнинг киритган сармоясини таҳлил қиладиган бўлсак, бунда асосий
лидер Япония давлати бўлиб, унинг сармояси 1,25 трлн долларни ташкил
этган. Хитой давлати иккинчи ўринда (1,2 трил. доллар), Россия давлати
169
эса бу рейтингда 17 ўринда бўлиб (160 млрд. доллар). АҚШнинг ташқи қарзи
бугунги кунда 11,3 трлн. долларни ташкил этмоқда.
Ушбу келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, халқаро
молиявий инқирознинг келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолатлардан бири АҚШ
ҳукумати томонидан қимматли коғозларни молия бозорига чиқариб, халқаро
молия бозорида мавжуд ривожланган давлатларни эркин валюта захира
ресурсларининг Америка миллий иқтисодиётини тиклашга сарфлаб
юборилганлиги оқибатидир.
2003-2006 йилларда АҚШда кўчмас мулкнинг нархлари 2002 йилга
нисбатан қарийб икки маротаба ортди. Кредит ҳисобига яшашга ўрганган
Америка аҳолиси хурсандчилик билан уйларни, мебель ва машиналарни
янги, кўтарилган нархларда, банклардан узок муддатга, яъни 25-30 йилга,
имтиёзли, йилига 4-6 фоиз кредит маблағлари эвазига сотиб олиш ва уларни
ҳеч бир қийинчиликсиз расмийлаштиришни йўлга қўйди.
Демак, мамлакатда ҳукумат раҳнамолигида фуқаролар томонидан ипотека
кредити олишнинг жуда содда тизими жорий этилди, яъни банклар уй-жой
ҳарид қилиш учун фуқароларга кредитлар беради ва олинган кредит
суммасининг таъминоти учун уй-жой қўйилиши ваъдаси олинади. Бу билан
кредитни асосий суммасининг ва фоизини тўлаш мажбуриятини олади.
Банклар эса, ўз навбатида, бу кафолат қийматини (вадасини) Freddie Mak ва
Fannie Mae агентликларига сотади. Бу агентликлар ушбу ҳужжатлардан гаров
қопламасини шакллантирган ва ипотека қимматли қоғозларини сотувга
чиқарган ва ҳатарсиз бўлганлиги учун уларни турли хил инвесторлар сотиб
олишган. Уларни ҳатарсиз ҳисобланишига сабаб, АҚШ ҳукумати Freddie
Mak ва Fannie Mae агентликларига ҳомий бўлиб, бу агентликлар чиқарган
ипотека қимматли қоғозлари бўйича бозорда бирон-бир салбий ҳолат бўлиб
қоладиган бўлса (шу жумладан, молиявий инқироз келиб чиқайдиган бўлса
ҳам) унинг ҳукумат томонидан қопланиши кафолатланган. Уй-жойларнинг
баҳоси жуда кўтарилиб кетганлиги учун банклар кредиторлардан фақат
кредитнинг фоизини тўлашни талаб этишади, холос.
2007 йилга келиб эса, уй-жойларнинг баҳолари ҳаддин ташқари
қимматлиги оқибатида, уларга нисбатан талаб тушиб кета бошлади. Бундан
ташқари вақт ўтиши билан кредиторлар олган кредитнинг нафақат фоизини,
балки асосий суммасини қайтариш ҳам қўшилиб, ойлик тўлов суммаси жуда
ошиб кетди. Бозордаги уй-жой баҳоси тушганлиги оқибатида, унинг нархи
сотиб олишга тўланган суммадан камайиб кетди, натижада уй эгаларининг
биронтаси ҳам олган ипотека кредитининг асосий суммасини ҳам
фоизларини ҳам тўлай олмай қолишди.
Бугунги кунда, банклар, Америкада 10 мингдан зиёд уйларнинг кредит
суммаси тўланмаганлиги учун уй эгаларидан қайтариб олмоқда. Кейинги
икки йилда яна 4 миллиондан зиёд уйларнинг банклар томонидан қайтиб
олиниши ҳолати юзага келиши кутилмоқда. Бу ҳолат инвесторлар томонидан
ипотека қимматли қоғозларига бўлган ишончни йўқотмоқда. Инвесторлар
олдин сотиб олган қимматли қоғозларини каттагина чегирма ёки йўқотиш
170
билан сотганлиги учун, янгиларини умуман сотиб олмай қўйишди. Ипотека
қимматли қоғозларига инвестиция оқимининг тўхтаб қолиши, ўз навбатида,
банкларда нақд пул ресурсларининг йўқолишига олиб келди ва банклар
илгари берган пул ресурсларининг қайтмаганлиги оқибатида янги кредит
маблағларини бера олмай қолишди.
Америкада йирик молиявий компаниялар банкротлик даражасига келиб
қолгандан кейингина АҚШ Ҳукумати содир бўлаётган ҳатарни англаб етди.
Шундан кейин Федерал Резерв Бюроси (ФРБ) бошлиғи Бена Бернанке ва
АҚШ Давлат Ғазначилик секретари Генри Паулсон бошчилигида инқироздан
қутқариш режасини ишлаб чиқилди. Бу режага асосан, улар конгрессдан 700
млрд доллар ажратишни сўраб, бу суммага инвестор ва банклардан ипотека
қимматли қоғозларини сотиб олиб, вазиятни барқарорлаштиришни
мўлжаллаган эдилар.
Аммо Америка аҳолисининг банклар олдида жуда катта миқдорда
йиғилиб қолган қарзларининг мавжудлиги ва унинг ўз вақтида
қайтарилмаслиги нафақат банкларни банкротликка олиб келди, балки
ипотека кредитидан кўрган зиёнларини қоплаш учун банклар томонидан
суғурта компанияларига мурожаат этилиши, уларни ҳам ўз навбатида,
банкрот бўлишига олиб келди ёки жисмонийа қонунияти билан айтганда
занжирли реакция бошланиб кетди. Халқаро фонд бозорида йирик компания
ва банкларнинг акциялари котировкаси тушиб кетди, инвесторлар ўз
капиталини хавфли бўлган қимматли қоғозлар бозоридан тезда чиқариб олиш
ташвишига тушиб қолдилар, халқаро валюта бозорида қатор валюталарнинг
курслари беқарорлиги бошланиб, инқироз бутун Жаҳон молия бозорига
тарқалиб кетди. У бирин-кетин қатор давлатларнинг банклари ва йирик
компанияларини ўз домига тортиб, молиявий тангликка учратиб, банкрот
қилиб, синдира бошлади ҳамда иқтисодий ночорликни, ишсизликни ва
ижтимоий беқарорликни келтириб чиқарди.
Шу ўринда Халқаро молия бозорининг иқтисодий моҳияти, таркибий
тузилиши, функциялари, миқдори ва уларнинг ҳар бир бўғинининг бир-бири
билан чамбарчас боғлиқлигини батафсил тушуниб етсак, халқаро молия
бозори тўғрисида янада яққолроқ тасаввур ва тушунча пайдо бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |