162
МДҲ давлатларида банк маржаси
25
Давлатлар
Йиллар
2000
2001
2002
2003
2004
2005
2006
2007
Белорусь
30,1
12,8
10,0
6,6
4,2
2,2
1,1
0,3
Қирғизистон 33,5
24,8
18,9
14,1
22,6
20,8
17,1
19,91
Россия
17,92 13,06 10,75
8,5
7,61
6,69
6,41
4,89
Тожикистон 24,33 15,86 4,49
6,9
10,57 13,52 14,17
м/й
Арманистон 13,43 11,79 11,54 13,96 13,73 12,17 10,69 11,27
Озарбайжон 6,86
9,16
9,35
9,81
10,59
9,82
8,67
8,03
Грузия
24,58 21,75 19,04 18,43
19,4
18,24
15,9
11,36
Украина
11,32
7,91
5,89
6,01
6,02
4,78
5,43
5,49
Юқорида келтирилган жадвал маълумотларидан кўриниб
турибдики,
депозит ва кредит ставкаси ўртасидаги фарқ Арманистон, Қирғизистон ва
Грузия давлатларида 10 фоиздан юқори пунктни ташкил қилган.
Банк маржаси даражасидаги фарқ ҳамда аҳоли тўловга қобилиятлиги
даражасининг
ўсиши
МДҲ
ҳудудида
чакана
операцияларнинг
ривожланишига олиб келди. Бугунги кунда бозорнинг бу сегменти – энг тез
ўсувчи сегментлардан бири бўлиб, Ҳамдўстлик давлатларига жисмоний
шахсларга хизмат кўрсатиш учун хорижий инвесторларни ўзига жалб этади.
МДҲ (Украина, Россия, Қозоғистон) давлатлари ҳудудида
нисбатан
бозорларни ривожланиши янада юқори диверсификация оқибати бўлиб,
хусусан фонд бозорида операциялар спектрини кенгайтириш учун имконият
очиб бермоқда. Мисол учун, Украинада Россия тижорат банкларини бу
давлатда ҳали тўла баҳоланмаган активларнинг мавжудлиги жалб этади.
Россиянинг НРБ ва Альфа- банки шўъба банклари корпоратив ва муниципиал
облигацияларни ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Қозоғистоннинг кредит ташкилотлари бизнесни инвестицион йўл
билан
ривожланишидан манфаатдордир. Унинг исботи бўлиб, Казкоммерсбанк
томонидан Ист Кэпитал инвестицион компаниясини сотиб олганлиги
ҳисобланади, унинг кенг тарқалган бўлимлари барча Ҳамдўстлик
давлатларида мавжуддир. Банк томонидан бу
компанияни ютиб
юборилишининг асосий мақсади собиқ иттифоқ муҳитининг фонд бозорида
ишларни кенгайтириш ҳисобланади.
Кейинги йилларда банклар ҳамкорлиги борасида янада фаолроқ
ривожланиш анъанаси кузатилмоқда. Фақат 2005-2006 йилларда банк
тизимида тўғри инвестициялар миқдори бир неча бор кўпайди. Агар
авваллари хорижий бозорда янги кредит муассасаси тузиш ҳисобидан
кирилган бўлса, бугунги кунда амалдаги банкларни сотиб олиш амалиёти
фаоллашмоқда. Бундай стратегия Арманистон ва Грузияни экспанция қилиш
25
Манба: International Financial Statistics. 2007. October; International Financial Statistics, 2008, Apreil.
163
сиёсатида нисбатан кўпроқ ишлатилмоқда. Арманистонда МДҲ
давлатлари
кредит ташкилотларига қарашли бешта банк мавжуд. Буларни барчаси банк
бозорига амал қилиб турган кредит ташкилотларини сотиб олиш йўли билан
кириб борилган.
Бу стратегияни ишлатилиши банк сиёсатига ҳам боғлиқ. Бу борада БТА
нинг тажрибаси эътиборли ҳисобланади, чунки улар МДҲ давлатларида
хорижий бўлимларини ривожлантиришга жуда эҳтиёткорлик билан
ёндошмоқда. Уни стратегияси амал қилиб турган банкларни сотиб олишдан
иборат бўлмоқда. Аммо биринчи босқичда МДҲ давлатлари хориж бозорига
чиқишда БТАнинг экспанция механизми маҳаллий кредит ташкилотларининг
миноритар улушини сотиб олишдан иборат бўлади. Банк бозорини биринчи
ўрганиш қидируви амалга оширилгандан кейин ўз
улушини мажоритар
улушгача кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Аммо Ҳамиша ҳам миноритар улушни ҳарид қилиш акцияни назорат
пакетини сотиб олиш билан тўгагани йўқ. Мисол учун, 2004
йили БТА
Украинанинг кредит ташкилоти ҳисобланган Трансбанкни (9,99 %) синов
пакет акциясини сотиб олган эди. БТАнинг режасида унинг улушини назорат
улушигача кўпайтириш бор эди, лекин банкнинг Украина бошқарувчиси
билан юзага келган тортишув натижасида, у
аввал сотиб олган акциясини
ҳам сотиб юборди.
Ишончли
савдо
ва
инвестицион
алоқаларининг
мавжудлиги
иккитарафлама банкларнинг ўзаро алоқаларини шакллантиради. МДҲ
ҳудудида савдонинг асосий оқимлари анча-мунча ривожланган ҳудуд
давлатлари ўртасида содир бўлади. Умуман, банк бўлимлари
географиясининг тақсимланиши иқтисодий ўзаро алоқаларнинг тўлалигини
бойитади ва такрорлайди, яъни қаерда ўзаро алоқалар яхши ривожланган
бўлса, ўша жойда банк бўлимлари ҳам кенг ривожланган бўлади.
Бу ҳолатларнинг мисоли тариқасида нисбатан жуда фаол ривожланаётган
Россия ва Қозоғистон банкларини хорижий тармоқлари расмида
кузатишимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: